Жамиятнинг асосий фаолияти: Пахта толасини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш
(тараш, савалаш, пилталаш, саралаш, йигириш ва қайта ўташ)
Жамият ўз молия – хўжалик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги қўшимча фаолият турлари билан ҳам шуғулланади:
Пахта толасидан калава ип,
Хом сурп,
Тайёр газлама,
Бошқа тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таъминлаш.
Пахта титиш цехлари ташкил қилиш пахта толалари ва уларнинг чиқиндиларидан ”Прима” момиқлари ишлаб чиқариш ва таъминлаш
Чеварчилик, поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш
Бошқа фаолият турлари.
”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖни 09.06.2012йилдан шу кунгача жамият директори Наралиев Эркинбек Абдуллажонович бошқариб келмоқда. Наралиев Эркинбек Абдуллажоновичга маъсулияти чекланган жамият фаолиятини ташкил этиш ва Устав асосида бошқариш, бухгалтерия ва статистика ҳужжатларига имзо қўйиш ваколати берилган.
”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖнинг 09.06.2012йилдан шу кунгача жамият бош ҳисобчиси Қурбонов Нозимжон Хайдарович жамият фаолиятини ташкил этиб, Устав асосида бошқариш, бухгалтерия ва статистика, банк ҳужжатларига иккинчи имзо қўйиш ваколатига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ”Қишлоқ хўжалигида иқтисодий асосли ва адолатли тизим яратиш, пахта хомашёсининг сифати ва харид нархиҳаражатларини қоплайдиган, фаолиятни таъминлаш бўйича” 2020 йилдаги қарори ”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг молиявий – хўжалик фаолияти ва ҳисоботи қуйидаги тартибда юритилади: жамият оператив, бухгалтерия, статистик ҳисоб, ва ҳисоботни амалдаги қонунларда белгиланган тартибда юритиш.
Йиллик баланс, фойда ва зарарлар ҳисоботи ҳисобот йили тугагандан кейин бир ой муддат ичида жамият иштирокчилари умумий йиғилишида тақдим этилиши лозим.
Бош директорнинг йиллик ҳисоботи у иштирокчилар умумий йиғилишига энг камида 14 кун олдин тақдим қилиши шарт.
Бюджет билан боғлиқ ҳисоб-китоблар қонунларда белгиланган тартибда ва муддатда амалга оширилади.
Жорий йилда фойдаланилмаган воситалар кейинги йилга ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Арипов томонидан 2019 йил 18-ноябр 914-сонли ”Республика ҳудудларида пахта тўқомачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларинин янада кенгайтириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Республика ҳудудларида 2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб пахта - тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларини ташкил этиш ҳамда экин майдонларини кенгайтириш чора – тадбирларига асосан кластер ерлари кенгайтирилди.
Кластер бугунги кунда бошқарувнинг бошқарувнинг чизиқли структура туридан фойдаланиб келмоқда. Раҳбариятнинг маълумотларига кўра бу улар учун энг мақбул бошқарув тизими ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётини ривожлантириш, эркин иқтисодий муносабатларга кенг йўл очилиши туфайли олди-сотди шартномаларига бўлган муносабат мутлақо ижобий томонга ўзгармоқда ва бошқа тармоқлар сингари қишлоқ хўжалигида ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва турли хизматлар кўрсатиш масалалари тўлалигича шартномалар асосида ташкил этилиб пировардда соҳа вакилларининг даромадлари ортиши кузатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |