Мавзу:“креатив тафаккурли ўспиринларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”


Эмоционал хусусиятлар қуйидаги омилларда мужассам бўлган



Download 388,36 Kb.
bet7/9
Sana24.02.2022
Hajmi388,36 Kb.
#210487
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс иши 2

Эмоционал хусусиятлар қуйидаги омилларда мужассам бўлган:
С – эмоционал барқарорлик
F – эътиборсизлик
H – ижтимоий контактларда жасурлик
I – эмоционал таъсирчанлик
O – хавотирланиш
Q4 – зўриқиш
С ва I омиллар бирикмаси шахснинг эмоционал таъсирларга нисбатан таъсирчанлигини билдиради.
С (8-10 стенлар) омилнинг юқори кўрсаткичи ва I (1-3 стен) омилнинг қуйи кўрсаткичи атрофдаги шароитни, воқеаларни реал идрок қилиш билан ажралиб турувчи шахсга хосдир. Ўзини ҳимояланганлигини, турли хил қийинчиликларни енга олишини ҳис қилади. Кучли эмоционал реакцияларни келтириб чиқарувчи вазиятлар доираси чегараланган. Шахсий эмоционал кечинмаларини, таассуротларини рационаллаштиришга мойил. Ўзгалар билан мулоқотга кришишда оқилоналикка таянади. Шахсий ҳиссиётига камдан кам ҳолларда суянади.
С (4-7 стенлар) ва I (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача кўрсаткичи ўзи учун одатий бўлган ҳолатларда эмоциоанал мувозанатини сақлаб турувчиларга характерлидир. Тўсатдан пайдо бўлган қўшимча қийинчиликларда қисқа вақтли хавотир ва ёрдамга муҳтожликни ҳис қилади. Долзарб эҳтиёжлари билан кучли боғланган вазиятларда кучли эмоционал реакциялар пайдо бўлади.
С (1-3 стен) омилнинг қуйи кўрсаткичлари ва I (8-10 стенлар) омилнинг юқори кўрсаткичлари инсоннинг атрофдаги воқеа-ҳодисаларни биринчи навбатда эмоционал қабул қилишини билдиради. Эмоционал таъсирчанлик юқори. Оддий арзимас сабаблар оқибатида ҳам эмоциялар тез пайдо бўлади. Эмоционал кечинмалари спектри хилма-хил: ҳайратланиш, қониқишдан то қўрқиш, хавотирланиш ва депрессиягача. Эмоция хулқ-атвор ва шахслараро ўзаро муносабатнинг асосий бошқарувчисига айланади.
H ва F омилларнинг бирикмаси хулқ-атворнинг таваккалчиликга мойиллигини акс эттиради.
H (8-10 стенлар) ва F (8-10 стенлар) омилларнинг юқори кўрсаткичлари оптимизм ҳақида гапиради. Пайдо бўлган вазиятдаги қийинчиликлар, омадсизликлар эътиборга олинмайди ёки чеклаштирилади. Омадга, бошланган ишнинг яхши тугалланишига ишониш устунлик қилади. Ҳаётий келажак ижобий идрок қилинади. Таваккал қилиш билан боғланган вазиятларга қизиқиш мавжуд. Соғлиги билан ҳам, моддий томондан ҳам таваккал қилиши мумкин. Оқибатидан қатъий назар таваккал қилади. Ҳатто арзимас сабаблар туфайли ҳам таваккал учун таваккал қилиши мумкин.
H (4-7 стенлар) ва F (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача кўрсаткичи шахснинг ҳаётдан ижобий томонларни топишга интилишини акс эттиради. Лекин кундалик кўнгилсизликлар ва муаммолардан ҳалос бўлишга тўлиқ эришиб бўлмайди. Фақат ўзига таниш бўлган вазиятларда синовдан ўтган хулқни намоён қилиш ва масалани ечиш мумкин бўлган ҳолларда омадга ишонади. Ўйлаб таваккал қилади. Фақат омадга эришиш реал бўлган ва таваккал қилиш ўзини оқлайдиган ҳоллардагина таваккал қилиши мумкин.
H (1-3 стен) ва F (1-3 стен) омилларнинг қуйи кўрсаткичлари воқеаларни драматик қабул қилувчи, вазиятни қийинлаштирувчиларга хосдир. Кайфият кўпинча чўккан. Ҳаётий келажак салбий идрок қилинади. Ўзига ишонганлик кам акс этган. Омадсизликдан қочиш ҳоллари устувордир. Таваккалдан чўчийди. Таваккал билан боғланган вазиятлардан ўзини олиб қочади.
O ва Q4 омиллари бирикмаси шахснинг турли кўринишдаги хавотирланиш хусусияти сифатида акс эттирилади.
O (8-10 стенлар) ва Q4 (8-10 стенлар) омилларнинг юқори кўрсаткичи шахснинг бўлиши мумкин бўлган омадсизликва нохуш воқеалардан тез-тез хавотирланишини, илгариги хатти-ҳаракатларидан ачинишини баён этади. Ўзидан қонимайди, айбдорлик ҳисси туфайли атрофдагилар билан ўзаро муносабатга киришишида қийинчиликлар туғилади. Ўзига қаратилган танқидни оғриқли қабул қилади. Мақтов ва комплиментларни шубҳа билан қабул қилади. Мақсадига эришиш йўлидаги тўсиқларни енгиб бўлмас деб идрок қилади, воқеаларнинг нохуш томонларига кўпроқ эътибор беради, бу эса муаммоли вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини топишни қийинлаштиради.
O (4-7 стенлар) ва Q4 (4-7 стенлар) омилларнинг ўртача қиймати ўзи учун ноодатий вазиятларда хавотирланувчи, безовталанувчи инсонларга тааллуқлидир. Агар вазият таниш ва уни олдиндан кўра билиш мумкин бўлса, хавотир пасаяди ёки умуман пайдо бўлмайди. Содир бўлаётган ҳодисаларни ва инсонларни объектив идрок қилишга ҳаракат қилади. Мақсадига эришиш йўлидаги тўсиқларни енгиб бўлмас деб идрок қилади, лекин муаммоли вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини анча узоқ вақт қидиради. Ўзига қаратилган танқидни дастлаб хуноби чиқиб қабул қилади, кейин эса бу танқиднинг рационал томонларини илғаб ўзига кела бошлайди. Конфликтли вазиятларда нафақат бошқаларни, балки ўзини ҳам айблайди.
O (1-3 стен) ва Q4 (1-3 стен) омилларнинг қуйи кўрсаткичлари атрофдаги реалликни танқидий идрок қилувчи шахсларни характерлайди. Камдан кам ҳолларда келажаги ҳақида қайғуради, илгариги ҳаракатлари ҳақида ҳам безовталанмайди. Ўзи ҳақида юқори баҳога эгалик, ўзига ишонгалик ва эришганларидан мамнунлик кейинчалик реал келиб чиқадиган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Ўзи томонига қаратилган танқидга бардошли. Конфликтли вазиятларда бошқаларни айблашга мойил.

Download 388,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish