АҚШда солиқ имтиёзларига купроқ фермерлар эгадирлар.
«Фермер» имтиёзларидан сунг кичик инновацион бизнесга сармояларни киритадиган якка тартибдаги сармоячиларни имтиёзли солиққа тортиш масаласига катта эътибор қаратилади.
Давлатнинг уларни қуллаб қувватлаш мақсадида, даромад солиғи ставкалари 28, 31, 36 ва 39,6 фоиз булган шахслар учун капитал усишнинг хақиқий солиққа тортиладиган ставкаси 14 фоиз даражасида бўлади.
Одатдаги ставкаси 15 фоиз га тенг бўлган инвесторлар учун эса хақиқатда ставка фақатгина 7,5 фоиздан иборат. Корпорациянинг асосий солиқ ставкаси 34 фоиз микдорида ва улар қуйидаги куриниш буйича солиқ тўлайди:
корпорация биринчи солиққа тортиладиган даромаднинг 50 минг доллар учун 15 фоиз тулайди,
кейинги 25 минг доллари учун-25 фоиз, 75 минг доллардан юқори учун эса 34 фоиз тулайди.
Бундан ташқари, 100 минг доллардан 35 минг долларгача даромадларга 5 фоиз миқдорида қушимча йиғим урнатилган.
Ижтимоий суғурта бадаллари тушумини таьминловчи даромадлар эса усиш тенденциясига эга. Ёлланма ишчилар ва иш билан таьминловчилар учун аралаш ставка 15,3 25 фоизни ташкил қилади.
Жисмоний шахслар мерос ва хадядан 18дан 55 фоизгача (агар мулк қиймати 600 минг доллардан ошса) ставкада солиқ тулайдилар. Жами федерал солиқлар тушуми хажмида уларни улуши 1-2 фоизни ташкил қилади ва махаллий даражада ушбу солиқ ахамиятининг ошиши хисобидан пасайиш тенденциясига эга.
АҚШнинг 50 штатидаги солиқ даромадлари тузилмаси федералдан жиддий фарқ қилади.
Тулиғича хусусий тушумлар умумий даромадларнинг тахминан 80 фоизни ташқил қилади, қолган 20 фоизи эса – федерал субсидиялардир.
Умумий хажмда сотувдан олинадиган солиқ тушумлари улуши 30-40 фоизга етади. Унинг солиққа тортиш обьекти булиб, товар ва хизматларнинг қиймати хисобланади.
Солиқ ставкалари штатлар томонидан белгиланади ва 4-8 фоиз оралиқда булади.
Ахолидан олинадиган даромад солиғи 44 штатда олинади, қолганларида у махаллий уз-узини бошқариш ташкилотларига утади. Солиқ ставкаси 2-10 фоизгача оралиқда булади; ушбу солиқнинг солиққа тортиш обьектлари фарқланади. Аммо фойдаланишнинг бир хил ва қулай булиши учун купчилик штатлар уз ставкаларини манбаи сифатида, федерал солиқнинг маьлум фоизини асос қилиб оладилар.
Бунда штатларда солиқ декларациясининг уз шакли булиб, уларда туланган солиқ суммаси субьектларнинг федерал солиқ буйича солиққа тортиш мажбуриятлари аниқланганда чегириб ташланади.
Фойда солиғи хам барча штатларда ундирилади ва фақат хазинани тулдириш максадида эмас, балки иктисодий шароитга таьсир қилиш усули сифатида хам қулланилади.
АҚШнинг қарийб барча штатларда жисмоний шахслар қаторида юридик шахслардан хам мол-мулк солиғи ундирилади. Солиқ ставкалари фарқланади ва 0,5 дан 5 фоизгача оралиқда булади.
Бундан ташқари, штатлар томонидан мерос солиғи, турли хил акцизлар, капитал солиғи ва махсус рухсатномалар олиш учун ундириладиган йиғимлар олинади, иш берувчилар эса ишсизлик буйича нафақа туловлар учун мажбурий ажратмаларни амалга оширадилар.
Штатлар қаторида АҚШ маъмурий тузилмалар сифатида махаллий хукумат қарамоғи остида булган қарийб 85000 туманни ўз ичига олади.
барча штатлар графликларга булинган ва уларда тахминан 20 минг муниципалитетлар мавжуд.
Графликлар, муниципалитетлар, тауншиплар (хусусий худудий тузилмалар) уз бошкарув булинмаларига эга ва уз хизматларини тегишли худудларда олиб борадилар.
Хар бир уз-узини бошқариш булинмаси уз бюджетини тузиши, янги солиқлар жорий қилиши ва ундаги тушумларни таьминлаш учун турли фаолиятларни амалга ошириши мумкин.
Махаллий уз-узини бошқариш булинмаси уз ихтиёрида штатлар солиқлари билан куп томондан ухшаш булган, унча куп булмаган солиқ манбаларига эга.
Махаллий солиқлар ичида мол-мулкдан олинадиган солиқ мухим ахамият касб этади. Бу солиқ мулк эгаси булган жисмоний ва юридик шахслардан йилига бир марта олинади. Ушбу солиқни аниқлаш манбаси булиб, мулкнинг нарх қиймати хисобланади.
қарийб штатларнинг ярмида сотувдан олинадиган махаллий солиқ ундирилади. Бу номдош штат солиғига қушимча булиб хисобланади.
Бу солиқ даромадлари штатда йиғилади, сунг қайси худудда йиғилган булса, шу махаллий уз-узини бошқариш булинмасига қайтарилади
Do'stlaringiz bilan baham: |