Биринчи авлод дурагайлари кўчатзори. Биринчи авлод дурагайлари (Ғ1) кўчатзорига бир комбинацияси доирасидаги барча чатиштирилган кўсакларнинг аралаш чигитлари экилади. Бундай, чигитлар ҳар қайси дурагай уруғдан ўсимлик олишни таъминлайдиган қилиб экилади.
Ота-она жуфтларининг умумий комбинацион қобилияти (УКҚ)га бахо бериш учун кўчатзорлар нав синашдаги сингари уч-тўрт қайтариқда навбатма-навбат жойлаштирилади. Битта кўсакдаги пахта вазнини, толасининг узунлиги ва ингичкалигини аниқлаш учун ҳар бир ўсимликнинг иккинчи-тўртинчи хосил шохларидан битгадан кўсак пахтаси намуна сифатида олинади. Ҳосили эса, дурагай комбинация бўйича умумий тарзда териб олинади. Бунда, касалланган ва заиф ривожланган ўсимликлар хисобга олинмай чиқитга чиқарилади. Талабга жавоб бермайдиган дурагай комбинациялар тўлик равишда чиқитга чикарилиб, келгуси селекция жараёнларидан батамом чикариб ташланади.
Иккинчи авлод дурагайлари кўчатзори. Иккинчи авлод дурагайлари (Ғ2) кўчатзорига Ғ1 кўчатзори дурагай комбинациялари бўйича алохида-алохида териб олинган пахта чигитлари экилади. Бу кўчатзорда кимматли (микдор жихатидан) белгилари бўйича ўсимликларни танлаб олиш учун ҳар бир дурагай комбинацияда 1000 тупдан ғўза бўлиши керак. Селекционернинг вазифаси мазкур кўчатзордаги дурагай ўсимликлари орасидан ота-она жуфтларининг энг яхши белгиларини ўзида мужассамлантирган алохида тупларни ажратиб олишдан иборат. Бунинг учун, ўсув даври давомида ўсимликлар уч марта кўрикдан ўтказилади. Пахта ҳосили эса якка тартибда танлаб терилади. Танлаш ишлари дурагай комбинацияларнинг умумий ахволига қараб амалга оширилади. Ўсимликлар ташқи киёфаси ва вертициллёз ва фузариоз вилтга чидамлилиги бўйича сараланади, кераксизлари чиқитга чиқарилади. Ҳар кайси кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги ва чиқими ҳамда унинг сифати каби наслдан-наслга нисбатан камроқ ўтадиган белгилар бўйича танлаш ишлари эхтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Чунки, ғўзанинг кўпгина кимматли хўжалик белгилари ўзаро тескари боғлик холатда бўлади ва уларнинг макбул кўрсаткичлари тўртинчи ва бешинчи авлод дурагайларида намоён бўлади.
Учинчи авлод дурагайлари кўчатзори.Учинчи авлод дурагайлари (ҒЗ) кўчатзорига иккинчи авлод дурагайларидан якка тартибда териб олинган ғўза чигитлари экилади. Агарда, селекция ишлари вертициллез ва фузариоз вилт касаллигидан хосил, соғлом майдонларда олиб бориладиган бўлса, кейинчалик экиш учун белгиланган уругликлар икки кисмга бўлинади. Унинг бир кисми соглом майдонга, иккинчи кисми эса касаллик билан сунъий равшда зарарлантирилган кўчатзорга экилади. Танлаб олиган ҳар кайси намуна оиласи бўйича алохида қаторга экилади. Ўсув даврида ғўзалар камида уч марта дала кўригидан ўтказилади. Кузатишлар вертициллез ва фузариоз вилт билан зарарланган кўчатзорлардан бошланади ва натижаси соғлом кўчатзор китобига ёзилади ва бу натижалар оилани танлаш ва чикитга чикариш пайтида ҳисобга олинади. Вилт билан зарарланган хамда соғлом кўчатзорлардаги касаллика чалинган ўсимликлар чикитга чиқарилади. Ҳар иккала кўчатзордан ҳам энг яхши оилалар ажратилиб, улардан намуналар олинади. шунингдек, якка тартибда ва оилалар бўйича танланади. Текшириладиган намуналар билан бирга андоза нави ўсимликлари хосилидан хам намуналар териб олинади. Лаборатория текширувидан ўтган ва гтухта тахлил килинган энг яхши дурагай комбинациялар ва оилалар кейинчалик селекция кўчатзорига экиш учун ажрарилади.
1-2 йилги селекция кўчатзори. Юқорида қайд қилинган кўчатзорларда яхши натижалар кўрсатган дурагай комбинациялар ва уларнинг оилалари, меъёрига етказилади, кўпайтирилади хамда бахоланади. Ушбу кўчатзорга соглом хамда вертициллез ва фузариоз вилт билан зарарланган майдонлардан якка тартибда танланган учинчи авлод дурагай ўсимликлари уруғи экилади. Ўсимликлар кўздан кечирилади ва ҳисоб ишлари олиб борилади. Текшириш учун намуналар олиниб, якка тартибда хамда оилавий танлаш ишлари амалга оширилади. Селекция кўчатзорларида дурагай комбинациялар сони анча кам, улардан олинадиган чигит хажми эса кўп бўлади. Энг яхши дурагай комбинациялар ва уларнинг оилалари нав синаш майдонига хамда дастлабки кўпайтириш учун ташкилотнинг ўз тажриба участкаларига ўтказилади.