|
Харакат потенциалининг вужудга келишининг ион механизми
|
bet | 2/3 | Sana | 03.06.2022 | Hajmi | 86,5 Kb. | | #631487 |
| Bog'liq 2. ва тўқималар
Харакат потенциалининг вужудга келишининг ион механизми. Нерв ва мускул толаларида харакат потенциалининг вужудга келиш сабаби шуки, мембрананинг ион утказувчанлиги узгаради. Хужайра таьсирланганда мембрана Nа ионларини бирданига куп утказувчан булади, уларни К+ ионларига нисбатан тахминан 10 баравар ортикрок утказиб юборади. Шунинг учун ташки эритмадан протоплазмага утадиган мусбат зарядли Nа+ ионларининг окими ташкарига утадиган К+ ионларининг окимига нисбатан анча ортиб кета бошлайди. Шунинг натижасида мембрана кайта зарядланади; ташки юзаси ички юзасига нисбатан манфий электр зарядли булиб колади. Хозирги айтилган узгариш харакат потенциалининг эгри чизигида кутарилувчи тармок шаклида кайд килинади. Кутбланишнинг йуколиши- деполяризация. Мембрананинг Nа + ионларини ортикрок утказиши нерв толаларида жуда киска вакт давом этади. Шундан кейин хужайрада тикланиш процесслари руй беради, натижада мембрана Nа + ионларини тагин камрок, К+ ионларини эса купрок утказувчан булиб колади. Мембрананинг Nа + ионлари камрок утказишига олиб келадиган процессга Ходжкин инактивация деб ном берди. Мембрананинг кузгалган пайтида зарядларини узгариши реверсия деб айтилади. Мусбат зарядли Nа + ионларининг протоплазма ичига утадиган окими кучайиб боради. Шу икки процесс натижаси мембрана кайта кутбланади, ташки юзаси яна мусбат, ички юзаси манфий зарядли булиб колади. Бу узгариш харакат потенциалининг эгри чизигида тушувчи тармок шаклида кайд килинади (кайта кутбланиш фазаси). Из потенциаллари мембрананинг Nа+ ва К+ ионлари купрок еки камрок утказувчанлиги билан хам богланган. Харакат потенциали томон булгач мембрана бир неча вакт К+ ионларини ортикрок утказиб туриши сабабли мусбат из потенциали мембрананинг из гипорполяризациясига олиб келади. Харакат потенциали томом булгач мембрананинг Nа+ ионлари бир неча вакт мобайнида болангич микдоридан ортикрок утказиб туриши сабабли манфий из потенциали келиб чикади. Харакат потенциали келиб чикишининг Nа+ ион назариясини Ходжкин, Катц, Хаксли 1952 йилда таклиф этган. Харакат потенциали кузгалишнинг асосий кисми хисобланади. Кузгалган жоцда вужудга келиб кушни участкаларга таьсирловчи булиб кузгалишни таркалишига ва утишига ердам берди. Харакат потенциалининг амплитудаси ташки эритмадаги Nа ионларининг концентрациясига боглик (Nа градиентига). Бир хил мускулларда масалан (силик мускуллар, раксилюн мускулларида) деполяризация фазаси Са++ ионларига боглик. Натрийни инактивациясига Са++ ионлари таьсир этади. Мембранада махсус канналари булиб, улар доимо очилиб епилади. Улар 2 хоссага эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|