Тадқиқотнинг объектини Бухоро вилоятининг ўзига хос туристик объектлари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб, Бухоро иқтисодий ҳудудида туризмни ривожлантириш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асоси бўлиб, Ўзбекистон республикаси Қонунлари, республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарорлари, ижтимоий йўналишдаги бозор иқтисодиётига оид асарлари, аҳолининг иш билан бандлиги, меҳнат бозори, эконометрик моделлаштириш, мақсадли комплекс дастурлар, маркетинг ва социологик тадқиқотлар юзасидан хорижий ҳамда ватанимиз олимларининг олиб борган илмий ишлари хизмат қилди. Диссертацияни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш ҳақидаги қарорларидан фойдаланилди.
Тадқиқот ишида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва уларнинг Бухоро вилоятидаги ҳудудий бошқармаларининг тақдим этган маълумотлари манба сифатида ишлатилди.
Мазкур ишда қуйидаги усуллардан фойдаланилди: иқтисодий-статистик таҳлил, таққослаш, социологик сўров, таққослама таҳлил ва бошқалар.
Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:
туризмни ривожлантириш бўйича жаҳондаги етакчи давлатларни тажрибалари;
минтақаларда туризмнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллари;
Бухоро иқтисодий ҳудуди вилоятларини яхлит туристик ҳудуд сифатида бирлаштириб туризмни ривожлантириш модели бўйича тавсиялар.
Диссертация ишининг илмий янгиликлари. Тадқиқот ишининг илмий янгиликларини ифодаловчи натижалар қуйидагилардан иборат:
-Ҳудудларнинг туристик имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган босқичли моделни ишлаб чиқиш.
-Аҳолига экологик тоза муҳитда дам олиш, соғломлаштиришнинг арзон сервис хизмати шароитларини яратиб беришни кўзда тутган холда ўрмон хўжаликларида туризмни ривожлантириш механизми бўйича таклиф ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
туризмни ривожлантириш бўйича жаҳондаги етакчи давлатларни тажрибаси тадқиқ этилган;
минтақаларда туризмнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар аниқланган;
Бухоро иқтисодий ҳудуди вилоятларини яхлит туристик ҳудуд сифатида бирлаштириб туризмни ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;
алоҳида ҳудудлар кесимида туризмни ривожлантириш мақсадида экспериментал илмий тадқиқотлар ўтказилган;
Do'stlaringiz bilan baham: |