Мавзу: Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши, ИҚтисодий ислоҳотларнинг жадаллашуви


Тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг моҳияти



Download 27,61 Kb.
bet3/4
Sana12.07.2022
Hajmi27,61 Kb.
#781403
1   2   3   4
Bog'liq
8 лекцияДокумент Microsoft Office Word (2)

2. Тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг моҳияти. Собиқ СССРнинг тарқатиб юборилиши билан республикалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар узилди, оқибатда Ўзбекистонинг бир қанча саноат корхоналари тўхтаб қолди ва маҳсулот ишлаб чиқариш камайди. Эндиликда иқтисоднинг таркибий тузилишини янгидан қуриш керак эди. Жаҳон бозорида рақобатга бардош бера оладиган ва аҳолининг истеъмол талабларини қондирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш зарур бўлди. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш йўлида республикада ғоят йирик қурилишлар амалга оширилди. Мамлакатимизнинг ёқилғи мустақиллигига эришиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилди. Истиқлолга эришган Ўзбекистон тарихда илк бор 1995 йилда нефт мустақиллигига эришди. Мамлакат эндиликда нефт маҳсулотларига бўлган ўз ички эҳтиёжларини тўла қондирибгина қолмай, катта салоҳиятга эга бўлган истиқболли ва ишончли экспортёр сифатида жаҳон бозорига йўл олди.
Ўзбекистонда нефт ва газ конденсатини ишлаб чиқариш 1990 йили 2,8 млн. тоннани ташкил қилган бўлса, 1997 йили бу кўрсаткич 7,9 млн. тоннага етди ва четга нефт маҳсулотларини сотиш қобилиятига эга бўлди. Жумладан, 1997 йили 250 минг тонна бензин, 600 минг тонна дизел ёқилғиси, 450 минг тонна мазут, 100 минг тонна авиация керосини экспорт қилинди. Табиий газ ишлаб чиқариш 1990 йилги 40,8 млрд. кубометрдан 1998 йил салкам 54 млрд. кубометрга кўпайди. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш юзасидан катта ютуқларга эришилди. Хусусан, мустақиллик арафасида шаҳар аҳолисининг 43 фоизи, қишлоқларда эса 17 фоиз аҳоли табиий газ билан таъминланган бўлса, бу кўрсаткич 1997 йили 64 ва 48 фоизни ташкил қилди. Нефть-газ саноатини ривожлантиришда чет эллар сармосидан кенг фойдаланилмоқда. 1995-2000 йилларда 1.5млрд. доллар хорижий инвестиция ажратилди. Шу ҳисобдан Бухоро Қоракўл нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига 262 млн. доллар сарф қилиниб 1997 йили 22 августда ишга туширилди. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига 178 млн. доллар сарф қилиниб қайта қурилди.
Табиий газнинг Бухородаги газли корхонаси қайта таъмирланди. 1997 йили Кўкдумолақ газ копрессор станцияси ишга туширилди. Натижада Ўзбекистон аҳолисини 2003 йилда 75% табиий газдан фойдаланиладиган бўлди. Бу кўрсаткич айрим вилоятларда айниқса кўзга кўринарли бўлди. Масалан: 1990-2003 йиллари табиий газдан фойдаланиш Сурхандарё вилоятида 3,2%дан, 59%га, Қашқадарёда 5,7%дан 66%гача, Наманганда 10,5%дан 70,5%га, Андижонда 11%дан 68,5 гача ошди.
Ўзбекистоннинг жаҳондаги кўплаб мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқалари кенгайиб мустаҳкамланиб бормоқда. Эндиликда жаҳоннинг 35 мамлакати билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим тузилганлиги ва бир қанча жаҳон банклари билан шартноманинг имзоланиши Ўзбекистоннинг халқаро савдо ва хорижий инвестициялардан унумли фойдаланиш учун шарт-шароитларни яхшилади.

Download 27,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish