Мавзу: Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши, ИҚтисодий ислоҳотларнинг жадаллашуви


Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари



Download 27,61 Kb.
bet2/4
Sana12.07.2022
Hajmi27,61 Kb.
#781403
1   2   3   4
Bog'liq
8 лекцияДокумент Microsoft Office Word (2)

1. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари. Давлат мустақиллигини қўлга киритилиши Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш учун қулай шароит ва кенг имкониятлар яратди. Бизнинг диёримизда бозор муносабатлари янгилик эмас. Минг йиллар давомида аждодларимиз ҳунармандлар ишлаб чиқарган ажойиб маҳсулотларини, табиий бойликларини дунёнинг тўрт томонга чиқариб савдогарлик қилган, мол алмашган.
Ўзбекистоннинг бой имкониятлари, геополитик шароитидан фойдаланиб ўзимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлимизни белгилаш дастлабки кунларнинг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Ўзбекистон танлаган ислоҳот йўли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодини шакллантиришга қаратилди.
Бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуришнинг асосий тамойиллари Президент И.Каримов томонидан ишлаб чиқилиб дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг йирик мутахассислари, давлат арбоблари томонидан тан олинди ва ўзининг ҳаётийлигини намойиш этмоқда. Бу тамойилларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:
- иқтисод сиёсатдан устун туриб мафкуравий тазйиқларсиз, ўзига хос ички қонунларга мувофиқ ривожланмоғи керак;
- давлат бош ислоҳотчи ўрнида бўлиб, у ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши ва уларни изчиллик билан амалга ошириши лозим;
- бозор муносабатларига ўтиш қонун устуворлигини талаб қилади. Бутун халқ томонидан қабул қилинган Конституция ва қонунларга амал қилиниши шарт;
- бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ҳимоя қилишнинг кучли ижтимоий сиёсатини ўтказиш;
- ижтимоий ислоҳотларнинг ривожланиб бориши ва йўналишини белгилаб берувчи тамойиллардан бири бозор иқтисодиётига ўтиш эволюцион йўл билан, босқичма-босқич амалга оширилиши зарур.
Янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тамойиллари асосида ғоят маъсулиятли ва мураккаб вазифа-иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Иқтисодий стратегиянинг бошланғич нуқтаси ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олишдан иборатдир. Бу вазифа марказлаштирилган, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор муносабатларига, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтишдан иборатдир.
Бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастурига кўра устувор вазифалар босқичма-босқич ҳал қилинади.
Биринчи босқичда тоталитар тизимдан ҳозирги замон бозор муносабатларига ўтиш давридаги бир-бирига боғлиқ, икки вазифани бир вақтда ҳал қилишга тўғри келди: маъмурий буйруқбозлик тизимнинг оғир оқибатларини тугатиб, иқтисодни барқарорлаштириш ва бозор муносабатларининг негизини шакллантириш. Бу босқич жараёнида иқтисодий ислоҳотнинг ғоят муҳим йўналишлари Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилди:
- ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш.
Иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий асословчи қонун-қоидалар юридик ташкилотлар ва етук олимлар томонидан тайёрланди ва жаҳоннинг йирик мутахассислари томонидан қувватланиб тан олинди. Дастлабки вақтнинг ўзида иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий негизини барпо этадиган 100 га яқин асосий қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича Президент ҳузурида махсус Идоралараро кенгаш тузилди.
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шартларидан бири мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга оширилди. Бу билан давлат монополияси тугатилиб, маъмурий буйруқбозлик тизими бузилди ва бозор иқтисодиётига асос солинди, хусусий мулкдорларнинг кенг қатлами шакллантирилди ва хорижий сармоядан фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш орқали аҳолининг турмуш даражаси яхшилана бошлади.
Мулкни хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодни шакллантириш Ўзбекистонда ўзига хос йўл билан амалга оширилди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдаги мақсад: 1. Давлат монополиясини тугатиб маъмурий буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтсодиётига асос солиш; 2. Хусусий мулкдорларнинг кенг қатламини шакллантириш; 3. Хорижий сармоядорларга кенг йўл очиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва аҳолининг турмуш тарзини юксалтиришдан иборат.
1992-1993 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида “Кичик хусусийлаштириш” амалга оширилди. Бунинг оқибатида асосан маиший хизмат ва савдо корхоналари, транспорт ва қурилишнинг кичик корхоналари, давлат саноат ва маҳсулот қайта ишлаш корхоналари мулк шаклини ўзгартирди. Булар мулкнинг ижара, жамоа ва акциядорлик шаклига айлантирилди. Уй-жойлар кенг миқёсда хусусийлаштирилиб аҳолининг айрим қисмига текин, бошқа қисмига эса арзон нархда хусусий мулк этиб берилди.
Дастлабки даврда аграр соҳада ҳам ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада қишлоқ хўжалигида 770 колхоз ва давлат хўжаликлари хусусийлаштирилди, жамоа ва ижара хўжаликларига айлантирилди. Лекин қишлоқда бу жараён секин ва қийинчликларни бартараф этишга тўғри келди. Аграр соҳадаги бюрократик бошқарув тизимининг ҳар хил тўсиқлари қишлоқда ислоҳотнинг боришига халақит берарди. Мулкнинг давлат тасарруфидан чиқариш жараёнининг биринчи босқичидаги энг муҳим хулоса мулкдорлар синфининг шакллана бошлагани, хусусийлаштириш механизмининг ишлаб чиқилиши, иқтисодий ислоҳотларга нисбатан кишилар психологияси ва муносабатининг ўзгариши бўлди. Мустақиллик йиллари юз берган туб ўзгаришлардан бири мамлакатда икки йўл билан мулкдорлар синфи шакллана бошлади. Биринчидан, кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш, иккинчидан, пул маблағларини омонат кассалари ёки банкларига қўйиш, қимматбаҳо қоғозларга айлантириш йўли билан.
Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 21 январдаги “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида олиб борилди. Бу даврда очиқ шаклдаги акциядорлик жамият қуриш, корхоналар акциясининг чиқариш, аукцион (ким ошди) савдоси орқали давлат мулкини шахсларга сотиш, қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва хусусийлаштиришни ёппасига олиб бориш учун шароит яратиш ишлари амалга оширилди.
Алоқа, транспорт, геология қидирув ёқилғи-энергетика комплекслари хусусийлаштирилмади. Айрим соҳаларда-кимё, олтин қазиш, пахта тозалаш, тоғ-кон саноатида-51% акция давлат ихтиёрида қоладиган бўлди. 1994 йил охиригача 54.000 корхона мулк шаклини ўзгартирди. Хусусан, 34%-хусусий, 48% акциядорлик, 16%-жамоа, 1% ижара хўжалигига айланди. 1995 йил мамлакатнинг барча соҳаларини ислоҳ қилишда туб бурилиш йили бўлди. Энг муҳими ислоҳий жараёнларга кишиларимизнинг ишончи ортди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши кескин тўхтади, жамиятимизда иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий барқарорлик юз берди. Молиявий вазият ўнгланиб, инфлияцияни 1994 йилга нисбатан уч баробар камайтиришга эришилди. Нархнинг ўсиши йил бошида 16,9 фоизни ташкил этган бўлса, йил охирида 2,2 фоизни ташкил қилди. Валюта бозорида жорий йилда ўтган йилга нисбатан 11 марта кўп, яъни 1,3 млрд доллар сотилди.

Download 27,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish