Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа



Download 332,55 Kb.
bet9/13
Sana28.04.2022
Hajmi332,55 Kb.
#586653
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2 5224382714022465287

Ёдда тутинг!

Қонун лойиҳаси қонун лойиҳаларини палатага келиб тушгач палата Спикери уни дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмитани белгилайди. Лойиҳани дастлабки кўриб чиқишда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари иштирок этишга ҳақли.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини палата кун тартибига киритишга тавсия этса, Палата кенгаши қўмита хулосаси асосида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун палата мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини қоида тариқасида уч ўқишда кўриб чиқади.



Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.


Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгиланган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёки қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган таклифларни умумлаштиради. Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита маъқуллаган таклифлар ҳам, маъқулламаган таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади.
Малумот учун8:

Буюк Британия парламентида қонун лойиҳаси Давлат қонун лойиҳалари қўмитасида кўриладими ёки бутун Қуйи палатада, бундан қатъий назар қўмита босқичининг вазифаси қонун лойиҳасининг ҳар бир моддасини кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имкониятини беришдир. Шунингдек, қонун лойиҳасини қоида тариқасида уч ўқишда кўриб чиқилади.



Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгиланган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади. Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.
Қонун қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Конституциявий қонунлар учдан икки қисми овози билан қабул қилинади.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликдаги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади.
Сенатга келиб тушган қонун рўйхатга олинади ва Сенат Раиси томонидан қонунни кўриб чиқадиган ҳамда унинг юзасидан хулоса тайёрлайдиган қўмитага топширилади.
Масъул қўмитанинг хулосасида қонунни маъқуллаш ёки рад этиш зарурлиги тўғрисидаги тавсия ифодаланган баҳо бўлиши керак. Қонунни рад этиш зарурлиги тўғрисидаги хулосада масъул қўмитанинг қонунни рад этиш зарур деб ҳисоблашининг важлари баён этилиши лозим. Масъул қўмитанинг хулосаси Сенат Кенгашига тақдим этилади, Кенгаш қонунни Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш-киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенатнинг мажлисида қонунни кўриб чиқиш маърузачининг масъул қўмита хулосасини ўқиб эшиттиришидан бошланади. Кўриб чиқилаётган қонун юзасидан унинг муҳокамаси жараёнида сенаторлар сўзга чиқишлари мумкин.
Қонун Сенат томонидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланади. Конституциявий қонунлар бундан мустасно.

Download 332,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish