ХОЖИ АБДУЛАЗИЗ АБДУРАСУЛОВ (1854-1936)
Хожи Абдулазиз Абдурасулов машхур хофиз ва бастакор сифатида шухрат қозонган бўлиб, Самарқанд, шахрида кўк масжид махалласида тўқувчи оиласида таваллуд топган. Унинг мусиқага бўлган хаваси ёшликдан бошланиб, танбурчи Хожи Рахимқулга шогирд бўлиб тушади ва мақом йўлларини ижрочиси Борух хофиздан ашулалар ўрганади ва бирга куйлай бошлайди. Кейинчалик «Шашмақом»ни мукаммал ўрганиш мақсадида Бухорога бориб, машхур мақомдон устоз Ота Жалол Носировдан сабоқ олади. Абдулазиз икки марта Маккага хаж сафарига боради ва сафар давомида турли миллат куй ва қўшиқлари билан танишади. Хожи Абдулазиз танбурни жуда яхши чертсада, ашулаларни кўпроқ дуэтлар жўрлигида ижро этарди.
У яратган «Гулзорим» «Бозурғоний», «Бебокча» «Қурбон улам» ашулалари эл орасида машхур ижро саналади. 1909 йилда унинг ижросида Рига «Грамафон» фирмаси «Ироқ», «Насруллойи», «Ушшоқлар»ни ёзиб олган. 1928 йилда Самарқанд мусиқа ва хареография институтига ишга олинади ва у ерда бўлғуси машхур санъаткорлар М.Ашрафий, Т. Содиқов, М.Бурхонов, Д.Зокиров ва бошқалар унинг ижодидан бахраманд бўладилар. Устоз санъаткор мақом ижроларини бойитиб, жумладан “Ушшок”ни “Самарканд ушшоки”, “Кашкарчаи ушшок” йўлларини ва яна бир неча ижроларини яратади.
МУЛЛА ТУЙЧИ ТОШМУXАММЕДОВ (1866-1945)
Ўзбек кўшиқчилиқ санъатида ўзидан ўчмас из қолдирган машхур хофиз Мулла Туйчи Тошмухаммедов Тошкент шахрининг “Гулбозор” махалласида бўзчи оиласида таваллуд топган. Дастлаб Абдулла қори мактабида тахсил олган ва исломий илмлар билан бир қаторда Шерозий, Машраб, Фузулий, Хувайдо, ғазалларини тинмай мутоала қилади. Ундаги санъатга бўлган хавас ўкиган ғазаллари ва хофизларнинг хонишлари оркали уйғонади, ўзи хам шу йўлни танлайди.
Дастлабки мусиқа таьлимини амакиси Уста Қучкордан олади. Сўнгра устози Убайдулло Андалибдан кўшиқ айтиш сирларини ўрганади. Аста секин Тошкент хофизларини назарига туша бошлайди. Шобарот танбурчи, Шожалил хофиз, Мухаммад Умар, Абдуқаххор ва Назархон хофизлар билан бирга ижод қилиб, ашула йўлларини ўрганади. Тез орада сайл ва тўйларда йиғинларда қатнашиб, эл оғзига тушади. Замондош шоирлар Камий, Мискин, Хислатлар билан хамкорликда ижод қилиб, улар иштирокидаги йигинларда қатнашади ва Бухоро, Самарқанд, Қукон, Андижон, Маргилон шахарларига хам бориб ашула йулларини урганади, ўзига хос ашулачилик услубини яратади. Шоир Хислат Мулла Тўйчи хофизга атаб “Армуғоний Хислат” девонини тузган. Ушбу девондаги барча ғазаллар хофиз томонидан ижро этилган.
1904-1907 йилларда ўзбек халқининг куй ашула ва мақомлари биринчи марта грамафон пластинкасига ёзилади. Тўйчи хофиз ижросида “Дугох Хусайн”, “Чоргох”, “Баёт”, “Ушшоқ”, “Гиря”, “Дилхирож”, “Гулёр шахноз”, “Кучабоғи”, “Эшвой”, “Қурт2 сингари ашулалар пластинкага ёзилади. 1905- йилда ёзилган «Баёт» туркумлари пластинкаси ушбу сатрлар муаллифида сақланади. Тўйчи хофиз тез-тез сафарларда бўлиб фақат Узбекистон ва қўшни республикаларда эмас, Шарқ мамлакатларида хам танилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |