Мавзу. Ўзбек мусиқа маданияти намояндалари
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ (1825-1897)
Комил Хоразмий Хива шахрида мадраса мударриси Абдулла Охун оиласида дунёга келган. Отасининг назорати остида ўқиб жуда кўп билимларнинг сохибига айланди. Натижада забарбаст шоир, мусиқашунос, созанда бўлиб етишади.
Унинг устозлари замонасининг забардаст созандалари ва мақом тахлимотчилари бўлган. Бухородан «Шашмақом» ни Хоразмга олиб келган Ниёзхужанинг шогирдлари Мухаммаджон сандиқчи, Абдусаттор махрам, Худойберган этикчиларидан таьлим олди.
Комил Хоразмий «Танбур чизиғини» бошлаб берган бўлсада у олти ярим мақомнинг бир мақомини «рост»ни коғозга туширган, қолган беш ярим мақомнинг унинг ўғли, машхур бастакор Расул Мирзо ва хоннинг назорати остида хон созандалари, Комил Хоразмий шогирдлари амалга оширганлар ва Комил Хоразмий хаётлигида нихоясига етказилди. Отасини эзгу ишини давом этирган Комил Хоразмийнинг ўғли Мухаммад Расул Мирзо 1922 йилда 83 ёшда вафот этган ва ўзининг хусусий мадрасасига дафн қилинган.
ОТА ЖАЛОЛИДДИН НАЗИРОВ (1845-1928)
Ўзбек мусиқа маданиятининг атоқли арбоби, Шашмаком ижросининг билимдони, Ота Жалол Носиров мақомдон устоз сифатида санъаткорлар ва шинавандалар орасида ўз даврида машхур бўлиб хозиргача, унинг муборак номи эьзозланади. Бухорода биринчи мусиқа мактабининг очилиши, Самарқандда мусиқа билим юртининг ташкил топиши, шашмақомнинг ёзиб олиниши ва сақлаб қолиниши унинг номи билан боғлиқдир.
1920 йилда Бухорода “Шарқ мусиқа мактаби” очилиб, бир қанча хофиз ва созандалар жалб килинади ва Ота Жалол Носиров ўзи бош бўлиб шашмақомни ўргата бошлайди. 1923 йили В.А. Успенский Ота Жалол Носиров ва Ота Еиёс Абдуғаниевлардан шашмақомнинг барча туркумларини ёзиб олади. Шашмақомнинг уша даврда нотага олиниши ва 1924 йилда нашр қилиниши катта вокеа сифатида бахоланади. Ва кейинги ноталаштириш жараёнларига йул очиб беради.
Ота Жалол Носиров фақат хонанда ва созанда эмас,балки бастакор сифатида хам ижод қилганлиги манбаларда кўрсатилади. Устоз Шашмақомнинг мушкилот қисмларини тартибга солган айрим шухбаларини кенгайтирган ва кўшимча қисмлар басталаган. Сегох мақоми ижросига савт усули билан бир неча қисмли шухба басталаган. Ушбу шухба ижроси «Савти жалолий» деб номланади.
1925 йилда Ота Жалол Носиров Самарқандга таклиф этилади. Бу ерда ёшларга мақом ижроларини ва йўлларини ўргатади, концертларда иштирок этади. Хожи Абдулазиз, Юнус Ражабий, Мулла Туйчи Тошмухаммедов, Шорахим Шоумаровлар билан ижодий мулоқотда бўлди. Ва улар устоздан шашмақом йўлларини ўрганадилар, ва маслахатлар олиб турадилар. Ота Жалол Носиров ижрочилик услубидан бахраманд бўлган ўнлаб шогирдлар кейинчалик мақом ижрочилиги санъатини ривожига катта хисса кўшдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |