Мавзу юзасидан топшириқлар? Хусусий мулк хуқуқи



Download 25,31 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi25,31 Kb.
#233728
1   2
Bog'liq
11-seminar

КООПЕРАТИВ МУЛК — жамоа мул кининг бир шакли, ихтиёрий равишда кооператив корхонага бирлашган кишиларнинг умумий мулки. Кооператив мулк кооператив аъзоларининг бадаллари, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, уни сотишдан тушган даромад ва корхона низомида белгиланган бошқа фаолиятлар ҳисобига шаклланади. Кооператив мулк эгалари корхона фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этадилар. Кооператив мулкнинг яна бир муҳим хусусияти — жамоа аъзолари ихтиёрий тартибда ўз мулк улуши билан корхонадан чиқиши, яъни бу мулк тақсимланиши мумкин.


Кооператив мулкнинг асосий хусусияти и. ч. воситалари ва меҳнат натижаларига эгалик қилишнинг жамоа, гуруҳий шаклидир. Бунда ишлаб чиқарувчилар (кооператив аъзолари) билан и. ч. воситалари (К. м.)нинг қўшилиши жамоа корхонаси бўлган кооператив корхона доирасида амалга ошади.
Кооператив мулк бошқа мулк турлари, жумладан, давлат мулкига нисбатан бир қанча устунликка эга (меқнатни рағбатлантиришнинг пировард иш натижаларига боғлиқлиги, ўз-ўзини молиялаштириш ва таъминлаш, бошқарувнинг демократик шакллари ва б.).
Кооператив корхона ўз фаолиятини тўхтатганда ёки турли сабабларга кўра бекор килинганда Кооператив мулк бюджет, банк ва б. кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиниб бўлингандан сўнг кооператив аъзолари ўртасида низомга асосан тақсимланади.
Ҳоз. даврда жаҳонда Кооператив мулк асосида ташкил топган 120 дан ортиқ турдаги корхоналар сони 1 млн. атрофида бўлиб, уларда 600 млн. га яқин киши меҳнат қилади. Бундай корхоналар Япония аграр соҳаси маҳсулотининг 90%, Нидерландияда 65%, Германия, Франция, Испанияда 50—52%, АҚШ, Буюк Британия, Италия ва Белгияда 30% ини етказиб беради. Ўзбекистонда Кооператив мулк асосида тузилган корхоналар, асосан, қ. х. ва уй-жой қурилиши соҳасида ривож топган.

3. ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ — давлатнинг ихтисослаштирилган уйлари (ётоқхоналар, ногиронлар, фахрийлар, ёлгиз кексалар учун интернат уйлари, меҳрибонлик уйлари ва б. махсус мақсадлар учун мўлжалланган уйлар), шунингдек, давлат ихтиёридаги идоралар, ташкилотлар, турли муассасаларнинг уй-жой бинолари. Давлат уй-жой фонди маҳаллий ҳокимият идораларига қарашли ва давлат тасарруфидаги ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва б. га карашли турар жой фондларидан иборат. Улар ихтиёридаги турар жой фондларига хизмат кўрсатиш вазирликлар, идоралар қошидаги коммунал хизмат кўрсатиш тармоқлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистонда Давлат уй-жой фондининг шаклланиши 20-а. нинг 20-й. ларидан бошланди. 1924—90-й. ларда республикада молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига коммунал уй-жой хўжалигига хизмат кўрсатиш тармоги барпо қилинди ва жами 250,4 млн. м2 уй-жой фонди қурилди (шундан 79,1 млн. м2 давлат, жамоат, уй-жой қурилиши ширкатлари уйжой фонди, 171,1 млн. м2 фуқароларнинг шахсий уй-жойи).
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, бозор иқтисодиётига ўтиш натижасида давлатнинг уй-жой сиёсатида ҳам туб бурилиш ясалди. ЎзР нинг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» (1993 й. 7 май), «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди (1996 й. 27 дек. ; яна қ. Давлат мулкини хусусийлаштириш, Уй-жой фонди).
Шаҳар ва қишлоқларда замонавий андозадаги бинолар қад кўтарди. Кейинчалик аҳоли турар жойларини яхшилаш учун жуда кўплаб маблағлар сарфланди. Давлат уй-жой фондининг қарийб 98,8% фуқаролар хусусий мулкига айлантирилди. 1992— 93 й. ларда умумий майдони 57,4 млн. м2 бўлган 990,6 минг квартира арзон баҳоларда, шу жумладан 18,8 млн. м2 бўлган 318,7 минг квартира (маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ходимларига) бепул хусусий мулк қилиб берилди.
Download 25,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish