Лазер диодининг турлари: кўп модали ва бир модали лазерлар.
ЛДнинг бир неча турлари мавжуд:
- кўп модали ѐки Фабри-Перо резонаторли лазерлар;
- бир модали лазерлар;
- бир модали тақсимланган тескари алоқали (DFB) лазерлар;
- тақсимланган Брэгг акс этишли лазерлар;
- ташқи резонаторли лазерлар.
Нурланиш манбаларининг қиѐсий тавсифи, уларга ташқи омилларнинг таъсири
Юқоридаги баѐн этилганлардан маълум бўлдики, ѐруғлик манбалари толали оптик узатиш тизимларининг муҳим ва ажиралмас функционал қурилмаси бўлган узатувчи оптоэлектрон модулнинг асосий элементи вазифасини ўтайдилар. Улар ѐрдамида аналог ѐки рақамли кўринишдаги электр сигналлари ѐруғлик сигналларига ўзгартирилиб, уларни оптик толага узатилади.
Толали оптик узатиш тизимларида ѐруғлик манбаларининг бу талабларга жавоб берадиган икки туридан – ѐруғлик диодлари ва лазер диодларидан фойдаланилади.
Ёруғлик диодлари спонтан, номонохроматик (турли хил тўлқин узунлигига эга бўлган, турли фазали) нурланиш манбаи, ЛД эса монохроматик ва когерент (бир хил тўлқин узунликли, бир хил фазали, бир хил тарқалиш йўналишига эга бўлган) нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ёруғлик диодлари ва лазер диодларини электр занжир элементи сифатида тавсифловчи вольт-ампер характеристикалари бир хил (экспоненциал) кўринишга эга бўлса-да ишчи кучланиш ва токларнинг қийматлари турли хил оралиқда ѐтадилар.
Ёруғлик диодлари учун бу қийматлар мос равишда 1-2 В, 50-100 мА оралиғида, лазер диодлари учун 2’5 В ва бир неча ўндан бир неча юз мА гача оралиқда ѐтади.
Ёруғлик диодининг вольт-ампер характеристикаси ток кучининг бир неча ўн мА ўзгаришлари оралиғида тўғри чизиқли кўринишга, лазер диодининг вольт-ампер характеристикаси эса, ток кучининг нисбатан катта қийматлари оралиғида (бир неча ўндан-бир неча юз мА гача оралиқда) ночизиқли кўринишга ва бўсаға хусусиятига эга. Ёруғлик диодлари ва лазер диодларининг спектрал характеристикалари кенглиги кескин фарқ қилади.
Ёруғлик диодлари учун бу кенглик 30’60 нм ни ташкил этса, лазер диодларида у 0.1’0.4 нм (бир модали лазерлар учун) гача оралиқда ѐтади. Айнан шу хусусиятларига кўра ѐруғлик диодидан келаѐтган сигналлар оптик толада кўпроқ, лазер диодларидан келаѐтган ѐруғлик сигналлари эса камроқ дисперсияга учрайдилар. Шу сабабдан ѐруғлик диодларидан қисқа узунликли оптик узатиш линияларида (15 км гача), лазер диодларидан эса катта узунликли узатиш линияларида фойдаланилади.
Ёруғлик манбалари нурланиш қувватининг фазовий тақсимотини тафсивловчи йўналганлик диаграммаси билан ҳам фарқ қилади. Ёруғлик диодлари учун бу тақсимот бир неча ўн ва хатто юздан ортиқ телес (фазовий) бурчаги остида юз берса, лазер диодлари учун градуснинг бўлакларини ташкил этади.
Ёруғлик диодлари ва лазер диодларининг тезкорликларига боғлиқ ҳолда ѐруғлик диодларидан нисбатан кичик тезликли (Мбит/с ли), лазер диодларидан эса, катта тезликли (Гбит/с ли) толали оптик узатиш тизимларида фойдаланилади.
Хизмат муддати ѐруғлик манбаларининг муҳим эксплуатацион параметрларидан бири ҳисобланади. Ёруғлик манбаларининг деградацияси уларнинг аста секин ва катастрофик эскиришига олиб келади. Бу ҳол ѐруғлик диодлари хизмат муддатини 106 –107 соат оралиқ, лазер диодларининг хизмат муддатини узоғи билан 105 соат билан чеклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |