Мавзу: «Япония банк иши» Япония банки 1882 йилда қабул қилинган “Япония банки тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини 1882 йил 10 октябрда бошлаган. Бу қонун 1997 йилда қайта кўриб чиқилган бўлиб, 1998 йил апрель ойидан кучга кирган. - Япония банки 1882 йилда қабул қилинган “Япония банки тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини 1882 йил 10 октябрда бошлаган. Бу қонун 1997 йилда қайта кўриб чиқилган бўлиб, 1998 йил апрель ойидан кучга кирган.
- Япония банки юридик шахс бўлиб ҳисобланади. Банк устав капитали 100 миллион иен бўлиб, акционерлик капиталининг 55 фоизи давлатга ва 45 фоизи хусусий секторга тегишлидир.
Банк ўзининг асосий даромадини фоизли даромадлар ва активларни сотиш яъни давлат облигацияларини сотиш йўли билан шакллантиради. Агар Банк фойдаси харажатлардан ошиб кетса (банкноталар ва ходимлар билан боғлиқ харажатларни ҳам ўз ичига олади), солиқ ва дивидендлар, қолган қисм (соф даромад) давлатга тўлаб берилади. - Банк ўзининг асосий даромадини фоизли даромадлар ва активларни сотиш яъни давлат облигацияларини сотиш йўли билан шакллантиради. Агар Банк фойдаси харажатлардан ошиб кетса (банкноталар ва ходимлар билан боғлиқ харажатларни ҳам ўз ичига олади), солиқ ва дивидендлар, қолган қисм (соф даромад) давлатга тўлаб берилади.
- Япония Банки тўғрисидаги Қонун 1-моддасида: Банк томонидан банкноталарни чиқариш, валюта назоратини амалга ошириш ва молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш назарда тутилган. 2-моддасида эса, валюта назорати нархларнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиши ва шу билан иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Япония банки бошқарув доирасида 3 та принцип асосида фаолият олиб боради: - Япония банки бошқарув доирасида 3 та принцип асосида фаолият олиб боради:
- А. Ўз вазифаларини бажаришда яхлит (аниқ йўналтирилган) ишларни олиб бориш.
- Япония банкининг миссияси нархлар барқарорлигига эришиш ва молиявий тизим барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Нархлар барқарорлигига эришиш учун Банк 2 фоиз мақсадли кўрсаткичи(истеъмол нархлари индекси ўзгаришига боғлиқ равишда)ни ўрнатган. Ушбу вазифалар жамият манфаати эканлигини англаган ҳолда Банк ва унинг ходимлари ўз ишини олиб боради. Банк ўз сиёсати ва операцияларини оммага тушунарли шаклда етказиши ва улар фиркларини инобатга олиши муҳимдир. Буни англаган ҳолда Банк ўз алоқаларини Япония ичкарисида ҳам ташқарисида ҳам давом эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |