Мои документы папкаси – махсус тизимли папка бўлиб, у фойдаланувчилар томонидан тузиладиган ма’лумотларни йиғиш ва сақлаш учун мўлжалланган. Мои документы папкаси яна ўзида махсус ихтисослашган Мои видеозаписи ва Моя музыка номли тизим папкаларини сақлайди. Мои документы папкаси компьютернинг тизимли дискида жойлаштирилган бўлиб, иш столида унинг ёрлиғи (нишони) ўрнатилгандир. Айнан шу боғланиш, я’ни Мои документы папкаси компьютернинг тизимли диск билан боғланганлиги, бу папкада муҳим ҳисобланган ҳужжатларни сақлаш имкониятларини чегаралайди. Чунки, компьютер вақтинча "осилиб" қолганда ёки операцион тизимни тўлиқ қайта установка (ўрнатилганда) қилинганда бу папкадаги ма’лумотлар ўчиб кетади. Шу боисдан фойдаланувчилар муҳим ҳисобланган ҳужжатларини бошқа тизимли бўлмаган дискларда сақлаб туришлари тавсия қилинади.
4.2-расм. Мой компьютер (Менинг компьютерим) ойнасини кўриниши.
Мои документы ойнасида файл ёки папкалар билан ишлашда: номини ўзгартириш (Переименовать файл); силжитиш (Переместить файл), нусха олиш (Копировать файл); Веб да файлни э’лон қилиш (Опубликовать файл); жорий файлни электрон почта орқали жўнатиш (Отправить этоть файл по электронной почте); файлни чоп қилиш (печатать файл); файлни йўқотиш (удалить файл); иловаларда янги файллар яратиш мумкин.
Мои документы ойнасининг меню сатри Файл, Правка, Вид, Избранное, Сервис ва Справка номли буйруқлар тўпламидан иборат.
Сетевое окружение (Тармоқ доираси) папкаси. Бу дастур маҳаллий тармоқ компьютерлари рўйхатини кўриб чиқиш ва уларнинг ресурсларига кириш учун ишлатилади
Internet Explorer. Интернетдаги WEB саҳифаларини кўриб чиқиш дастури. У Windows нинг охирги намуналарига киритилган.
Бу папкада компьютер интернет тармоғига уланган бўлса ишлаш мумкин.
4.4.Windows нинг иш столини созлаш. Масалалар панели
Иш столини созлаш ва кўринишларини ўзгартириш имкониятлари мавжуд. Бу жараёнда қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин:
Экранда стандарт нишончаларни акслантириш;
Экраннинг фонли расмларни танлаш ва ўзгартириш;
Экран учун заставкалар танлаш;
Экранда расмийлаштириш стилларини танлаш.
Бунинг учун:
Иш столининг бўш жойида сичқонча нинг чап клавиши босилиб, контекст меню чиқарилади;
Контекст менюдаги буйруқлар рўйхатидан Свойства банди фаоллаштирилади.
Натижада Свойства: Экран диалог ойнаси экранга чиқарилади. Бу ойна Темы, Рабочий стол, Заставка, Оформление, Параметры номли вкладка ларидан иборат бўлади.
Ҳар бир вкладка муайян аниқ бир вазифаларни бажаришга мўлжаллангандир.
Масалан, Темы вкладка си (Мавзулар банди). Иш столи мавзуси бу - фонли расм, товушлар тўплами ва иш столининг бошқа элементлари бўлиб, компьютер экрани кўринишини фойдаланувчилар томонидан ўзгартириш ва созлаш воситаларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |