Рабочий стол вкладка си билан иш столи ойнасининг фонли расмлари созланади. Бу вкладка нинг Фоновый рисунок номли майдончасида фонли расмларнинг файллар рўйхати келтирилади. Бу рўйхатлардан керакли файл танланиб, ОК тугмаси босилса у иш столи ойнасига фонли расм сифатида ўрнатилади.
Иш столи экранидан Мои документы, Мой компьютер, Сетевое окружение, Internet Explorer, Корзина папкаларининг нишончаларини ўрнатиш ёки олиб ташлаш, уларнинг кўринишларини ўзгартириш каби вазифаларни бажариш учун Рабочий стол вкладка сини Настройка рабочего стола… тугмаси фаоллаштирилиб, Элементы рабочего стола диалог ойнаси экранга чиқарилади ва ундан тегишли параметрлар ўрнатилади.
4.5. Windows нинг асосий менюси. Пуск тугмаси ва унинг
таркиби
Асосий менюга масалалар панелининг Пуск тугмаси орқали кирилади. "Сичқонча" кўраткичини Windows ойнасининг қўйи қисмидаги сатрда жойлашган Пуск тугмасига келтириб чап клавиши босилса, шу менюга тегишли об’ектлар рўйхати чиқарилади (4.3- расм). Бу менюда операцион тизимнинг энг керак бўладиган асосий операциялар, иловалар ва буйруқларнинг рўйхати келтирилади. Асосий меню ёрдамида керакли дастурларни юклаш, компьютерни созлаш, ҳужжатларни очиш, интернетга уланиш ва шунга ўхшаш вазифаларни амалга ошириш мумкин.
Даставвал Пуск менюсининг стиллари ва уларни ўзгартириш ҳақида тўхталамиз. Windows XP операцион тизимини Пуск менюси икки хил стилда фойдаланувчиларга тақдим қилиниши мумкин:
Меню Пуск стили;
Классическое меню Пуск стили.
Бу стилларни кераклиси фойдаланувчи томонидан ўрнатилади. Бунинг учун:
Пуск тугмаси "сичқонча" кўраткичи билан фаоллаштирилади ва ўнг клавиши босилади;
Контекст менюдан Свойства буйруғи берилади;
Свойства панели задач и меню «Пуск» ойнасидан Меню «Пуск» вкладкаси фаолаштирилади.
Бу вкладка дан Меню Пуск ёки Классическое меню Пуск стилларидан бири танланади ва фаоллаштирилади.
Операцион тизим ва ундаги барча дастурлар ва иловалар асосий меню орқали ишга туширилади. Асосий менюнинг бандларини ташкил қилган буйруқлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
1.Выключить компьютер (Компьютерни ўчириш). Бу буйруқ берилганда экранга шу номдаги диалог ойнаси чиқарилади. Диалог ойнасидан:
Выключить компьютер (Компьютерни ўчириш) тугмаси фаоллаштирилса компьютер ўчирилади;
Перезагрузка (Қайта юклаш) тугмаси фаоллаштирилса компьютер қайта юкланади;
Ждущей режим (Кутиш режими) тугмаси фаоллаштирилса компьютер кутиш режимига ўтказилади;
Отмена (Буйруқни бекор қилиш) тугмаси босилса берилган дастлабки буйруқ бекор қилинади.
2.Завершение сеанса (Сеансни якунлаш). Бу буйруқ берилганда экранга Выход из Windows номдаги диалог ойнаси чиқарилади. Диалог ойнаси: Смена пользователя (Фойдаланувчини ўзгартириш); Выход (Чиқиш) ва Отмена (Буйруқни бекор қилиш) буйруқларидан иборат.
3.Выполнить…(Бажариш…) буйруғи. Бу буйруқ берилганда экранга Запуск программы (Дастурларни юклаш) номли ойна чиқарилади. Бу ойнада Открыть (Очиш) номи билан берилаётган майдончада: фойдаланувчи томондан керакли дастурлар, папка, ҳужжатлар ёки Интернет ресурсларининг номи ёзилиб: a) OK тугмаси босилса Windows буйруқни бажаради; b) Отмена тугмаси босилса берилган буйруқ бекор қилинади.
4.Справка и поддержка (Ма’лумотнома ва қўллаб қувватлаш). Бу буйруқ берилганда экранга Центр справки и поддержки (Ма’лумотнома ва қўллаб-қўвватлаш маркази) номли ойна чиқарилади. Бу ойна ёрдамида фойдаланувчилар Windows га оид барча ма’лумотнома, кўрсатма ва ёрдамчи ма’лумотларни олишлари мумкин. Буйруқ берилганда Центр справки и поддержки (Ма’лумотнома ва қўллаб-қўвватлаш маркази) ойнаси
Do'stlaringiz bilan baham: |