Mavzu: Uzun stendlarda temir-beton konstruktsiyalarini qoliplash



Download 100 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2022
Hajmi100 Kb.
#596750
1   2   3   4
Bog'liq
Uzun stendlarda temir-beton konstruktsiyalarini qoliplash

Конвейер усулининг технологик схемаси доира ва тўғри чизиқли (масалан, буюмларни прокат қилишда) бўлиши мумкин. Доира схемаси бўйича буюмларни тайёрлаш жараёни кетма-кет жойлашган бир неча ишчи ўринларидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш эса механизациялашган ва қисман автоматлашган. Бунда буюм қолипи конвейер усулида тайёрланиб ишчи ўринларининг ҳар бирида турли муддатда ушлаб турилади. Конвейер усулининг технологик схемаси 5-расмда кўрсатилган.
Темир-бетон буюмларни ишлаб чиқаришда оқим-агрегат усулининг бошқа усуллардан фарқи шундаки, бунда буюмни тайёрлашдаги айрим ишлар (қолипни мойлаш, арматурани ўрнатиш, бетон қоришмасини жойлаш ва уни зичлаш каби ишлар) турли жойда жойлашган ишчи ўринларида бажарилади. Оқим-агрегат усулини ҳар хил ўлчамдаги темир-бетон буюмларини тайёрлашда қўлланиши мақсадга мувофиқ.
Прокат ва кассета усулларида панеллар тайёрлаш. Катта ўлчамли темир-бетон буюмларини тебратма-прокат стани ва кассета-қолипларда тайёрлаш технологиясини биринчи бўлиб инженер Н.Я.Козлов ихтиро этди. Бу технология йиғма темир-бетон конструкцияларнинг кўплаб қўлланишига, биноларни панеллардан қуришнинг ривожланишига сабаб бўлди.
Тебратма-прокат усулида йирик ўлчамли девор ва пардевор панеллар, ёпма ва қаватлараро плиталар, йўлга ётқизиладиган плиталар тайёрлаш мумкин. Йирик ўлчамли буюмлар тайёрлайдиган тебратма-прокат стани 6-расмда келтирилган. Тарқатувчи чўмичлар воситасида бетон қоришма тайёрлаш учун тарозиларда тортилган боғловчи ва тўддиргичлар пармалаш принципида ишлайдиган қоргич қувурларга келиб тушади. Бу ерда форсункалардан сув пуркалиб. қоришма тайёрланади ва у тарқатувчи чўмичга тушади. Кейин қоришма доим ҳаракатда бўлган қолипларга қуйилади. Қоришма тарқатувчи чўмичнинг олд қисмида арматура синчи ўрнатилади. Бетон қоришма темир тасма бўйлаб ҳаракатланаётганда тебратилади ва бир вақтнинг ўзида унинг пастки ҳамда устки қисмига ўрнатилган ғўлалар билан сиқилади. Сўнг қоришма буюм ҳосил қилувчи махсус тасмалар воситасида қолипланади.



Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish