Мавзу: узбекистон фармация ривожланиши



Download 0,88 Mb.
bet1/6
Sana15.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#673714
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
курсовой


МАВЗУ: УЗБЕКИСТОН ФАРМАЦИЯ РИВОЖЛАНИШИ


Режа:
1.Кириш
2.Ўзбекистон Республикасида фармацевтикани ривожланиш тарихи.

3. Бюджет мажбурий суғурталаш аҳоли қўшма тўлови ихтиёрий суғурталаш суғурталанмаган аҳоли маблағлари давлат (жамият) манбаларидан молиялаштириш ҳусусий манбалардан молиялаштириш соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш

4.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тогрисида

5.Фармацевтика бозори ҳажми


6.Фармацевтика саноатининг мамлакат ЯИМ ҳажми шаклланишидаги улуши

7.Инвестицион лойиҳалар

8.Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишининг фармацевтика тармоғига таъсири.

9.2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида




Фармация асосан фармакогнозия ва дориларни тайёрлаш технологиясининг бошланиши одамзот маданияти пайдо бўлиши даври билан чамбарчас боғланган. Бугун дунёда тиббиёт ва фармациянинг тараққиётига Ибн Сино ўзининг ғоят катта таъсирини ўтказган. Бундан 10 аср бурун, Ибн Сино яшаб, фаолият кўрсатган даврда мустақил фармацевтик хизмат бўлмаган, у табибликдан эндигина ажралиб мустақил равишда шакллана бошлаган эди. Кейинчалик рецептлар таркиби ва уларни тайёрлаш технологиясининг мураккабланиши ҳамда мураккаб дориларнинг янги турларини ҳакимлар (ёки табибларнинг бир ўзи бажариш қийин бўлиб қолди. Натижада дорилар тайёрлаш учун тиббиёт ходимлари ичидан айрим махсус шахсни тайёрлашга тўғри келган. Шундай қилиб фармацевтик (доришунос) мутахассислиги пайдо бўлган. Ибн Сино даврида фармация мустақил фан сифатида ажралмаган эди.
Ибн Сино ўзининг фармацевтика масалаларига оид фикрларини буюк асари бўлмиш “Тиб қонунлари”нинг айрим китобларида баён этган. Ҳамма даврларда таниқли ҳаким ва табибларнинг асосий доривор воситалари, аввало, доривор ўсимликлар ва уларнинг айрим қисмлари ҳам маҳсулотлари бўлган, иккинчи ўринда ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари, кейин минерал моддалари бўлган. Улардан шифокорлик мақсадида фойдаланиш жараёнида турли муаммолар вужудга келган. Масалан: доривор маҳсулотнинг сифати тўғрисида ёки улардан дори турлари тайёрлаш ва бошқалар. Бу муаммолар ҳакимлар ва табиблар томонидан ўзларининг катта тажрибаларига ҳамда кузатишларига асосланган ҳолда қилинган.
Доривор ўсимликлар маҳсулотларини сифатлилигини аниқлаш фармакогностик таҳлил соҳаси, улардан тўғри ва сифатли дори турларини тайёрлаш эса дорилар технологиясининг соҳасидир. Бу иккала фан ҳам фармацевтика фанлари бўлиб, бошқа тиббиёт фанларидан X-XI асрда ажралиб чиққан. Доривор ўсимликлар маҳсулотининг юқори сифатли бўлиши кўп ва турли омилларга боғлиқдир: доривор маҳсулотларни ўз вақтида тўғри йиғилиши, қуритилиши, тўғри сақланиши ва бошқалар. Агар шу қоидаларга қатъий риоя қилинса, у ҳолда доривор маҳсулот узоқ муддат сақланганда ўзининг шифобахш хусусиятларини йўқотмайди. Ибн Сино доривор ўсимлик маҳсулотларини сифатли бўлишини уларни ўз вақтида йиғилишидан бошланишини яхши билган, шунинг учун ҳам Ибн Сино бунга доим катта аҳамият берган. У ўзининг шогирдларига дори тайёрлаш санъатини ўргатган ва улардан дориларни тайёрлашда ҳамма қоидаларига қатъий риоя қилишни талаб қилган.
Бундан 10 аср бурунги Ибн Сино тавсияси ҳозирги кунда ҳам деярли ўзгармай қолган. Фармакогнозиядан (доривор ўсимликлар ҳақидаги фан) ҳозирги замон ҳамма қўлланмалари айни шу кўрсатилган ҳужжатларда доривор маҳсулотларни йиғишни тавсиялари деярли ўзгармай қоладилар. Кўрсатилган муддатлар Ибн Сино томонидан ўзининг катта тажрибасидан ва кузатишларидан келиб чиққан ҳолда тавсия қилинган. Ҳозирги замон фармакогнозияда эса бу муддатларни биологик фаол моддаларнинг айнан етилган вақти деб таъкидлашади. Очиқ ҳавода узилган мева ҳўл ҳавода ёки ёмғир ёғишига яқин узилганига қараганда яхшироқдир.
Ибн Сино яна: саҳродан йиғилган дориларнинг ҳаммаси боғлардан йиғилганга қараганда кучлироқ, кўпинча ҳажми кичикроқ бўлади. Тоғ-тошлоқларда терилган – унданда кучлирок. Шундай қилиб, доривор ўсимлик маҳсулотларининг юқори сифатли бўлиш мезони ва унга қўшиладиган талабни аниқлаш билан Ибн Сино келажак фармакогнозия фанига асос солган.
Доривор ўсимликлар маҳсулотларини йиғиш вақтлари, қуритиш усуллари ва сақлаш муддатлари тўғрисидаги Ибн Сино фикрлари, уни доривор маҳсулотларни юқори сифатли бўлишига қўйган талаблари, албатта, келажакда фармакогнозиянинг фан сифатида шакилланишига ва бу фанни мақсадларини аниқлашга сўзсиз ўз таъсирини кўрсатади. Ибн Сино “Тиб қонунлари” V китобида мураккаб дорилар рецептларини тўлиқ ва мукаммал равишда асослаб берган ва бу тўғрисидаги фикрлар мазкур китобнинг бошқа қисмларида ҳам баён этилган. Ҳозирги замонда фармацевтика фани доимо дорилар тайёрлаш технологиясини мукаммаллаштириш муаммолари билан шуғулланиб келади: - Доривор воситаларга бошқа моддаларни қўшиб (улаб) улар таъсир қилиш вақтини чўзиш масалалари; - Организмнинг маълум қисмига йўналтирилган таъсир кўрсатувчи дорилар яратиш муаммолари; - Ёқимли ҳидли ва мазали дори турларини яратиш масалалари ва бошқалар: Бу муаммолар билан Ибн Сино ўз даврида шуғилланган ва ўзини кузатиши ҳамда тажрибаларининг натижаларини “Тиб қонунлари” китобида баён қилган. Бу баён этилган фикрлар кейинчалик дорилар технологияси соҳасидаги фармацевтика фанини шакллантиришга сабаб бўлди ва унга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Ибн Синонинг дори шаклларини (турларини) тайёрлаш тўғрисидаги фактлари ҳам фармакогнозия соҳасида айтилган фикрлардан кам бўлмаган муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўз навбатида фармацевтикани бошқа иккинчи фани дорилар технологиясини келажакда шакллантиришга ва тараққий этишга асос ва туртки бўлади. Ибн Синонинг бундай фикрларига мисол сифатида ёқимли ҳидли мазали (ёки организмдан секин чиқиб кетадиган, натижада организмга кўпроқ таъсир қиладиган) маълум аъзога (мўлжалланган нишон аъзога) йўналтирилган таъсир кўрсатувчи бошқа мураккаб дорилар яратиш тўғрисидаги фикрлари манзилга бориб касал нишон аъзога йўналган таъсир кўрсатувчи дори шаклини яратиш ғояси азалдан бери олимлар фикрини ўзига жалб қилиб келади. Ўзининг шифокорлик фаолиятида Ибн Сино доривор воситаларни тўғри касал аъзога (нишон аъзога) етказиб бериш билан шуғулланган. Бунинг учун у ўзининг мураккаб дориларига бошқа оддий дориларни қўшиб, керакли дорини организм ичкарисига ўтказиш усулидан фойдаланган. Бу тўғрисида Ибн Сино шундай ёзган: “Баъзан дорилар бошқа дориларни ўтказиш ва етаклаш мақсадида қўшилади. Масалан, қизилгул, кофур ва (денгиз) маржонининг (таъсирини) юракка етказиш учун уларга заъфарон кўшилади” (“Тиб қонунлари” II китоб, 39-бет
1900 йилгача Самарқанд вилоятида битта дорихона бўлиб, уездларда эса аҳоли дори-дармонларни касаллар қабулхоналари дорихоналаридан пулга сотиб олар эди.
Фарғона водийсида биринчи дорихона 1892 йил Қўқонда, иккинчиси – 1894 йил май ойида Марғилонда, учинчиси – Андижонда 1896 йил сентябрда, тўртинчиси эса Наманганда 1901 йил августда очилди.
Бухорода биринчи дорихона 1889 йил январда Бухоронинг Эски шаҳар қисмида очилди. 1895 йил эса Бухоронинг Янги шаҳар қисмида “Эрманс савдо уйи” томонидан хусусий дорихона очилди. 1903 йил Бухоронинг Эски шаҳар қисмида иккинчи хусусий дорихона очилди.
1906 йилда дорихона очишнинг янги қоидаси жорий қилинди ва унга биноан хар 10 000 аҳолига битта дорихона очиш мумкин бўлган (2.1-жадвал).
1900 йилларда Тошкент темир йўли қурилиши муносабати билан Тошкентга Россиядан кўпчилик аҳоли кўчиб келади. 1911 йилнинг май ойида Туркистон генерал-губернатори Тошкентнинг руслар яшайдиган қисмида яна 7 та дорихона очишга рухсат берди ва бу дорихоналар 1912 йил давомида очилди. Ушбу дорихоналар янги очилган кўчалар номига қўйилди: Привокзальная, Обуховская, Мариинская, Романовская, Московская, Сергиевская, Куйлукская ва бошқалар.
Шундай қилиб, 1913 йил Тошкентнинг 70 000 руслар яшайдиган қисмида 11 дорихона мавжуд бўлган бўлса, 170 000 аҳоли яшайдиган Эски шаҳар қисмида фақат шу йили апрелида ягона хусусий дорихона очилди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 1904 йилда, Марғилонда эса 1908 йил май ойида хусусий дорихоналар очилди.
1914 йилда Ўзбекистоннинг қишлоқ ерларида 138 ўринли 23 шифохона, 10 фельдшерлик пункти, 6 дорихона бўлиб, уларда 19 шифокор, 48 фельдшер, 2 доя ва 6 фармацевт ишлар эди.Хива шаҳрида биринчи дорихона 1915 йилда очилди.
Октябрь тўнтаришига қадар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 46 та дорихона, жумладан 43 та шахсий дорихоналар бор эди. Тошкент шаҳар ва вилоятида 17 та дорихона, шулардан 12 та хусусий дорихона Тошкент шаҳрида, 5 дорихона уезд ва қишлоқларда жойлашган эди. Шунингдек, 64 касалхона, 65 амбулатория мавжуд бўлган. Уларда 80 фармацевт, 102 та шифокор: 39 тиш шифокори ва 234 ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари фаолият олиб борганлар.
Фарғона вилоятида 13 та дорихона бўлиб, шулардан 9 таси шаҳарларда: Қўқонда – 2 та, Андижонда – 2 та, Наманганда – 2 та, Фарғонада – 1 та, Марғилонда – 1 та, Ўшда – 1 та, 4 таси эса Чуст, Асака, Шаҳрихон, Жалолобод қишлоқларида жойлашган эди.Самарқанд вилоятида 10 та дорихона бор эди, шулардан 4 та дорихона шаҳарларда, 6 таси қишлоқларда жойлашган эди.Бухоро шаҳрида – 3 та, Сурхондарё вилоятида – 1 та, Қашқадарё вилояти Бекбуди шаҳрида – 1 та дорихона бўлган.”
“1920 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, шаҳарнинг марказий дорихонаси дори-дармон сақланадиган омборхона вазифасини ҳам бажарган. Барча турдаги дорилар ва бошқа тиббиёт моллари шу марказий дорихонада мужассамланган эди. Бошқа ҳамма дорихоналар дори ва бошқа молларни фармация бўлинмаси руҳмсати билан шу ердан олишган.
Ўлкадаги иқтисодий тангликлар ва мамлакатнинг “Янги иқтисодий сиёсат” (НЭП)га ўтиши муносабати билан дорихоналар ишини янгича ташкил қилишни тақозо қилар эди.1922 йил 1 августда Тошкент шаҳрида Туркистон АССРнинг Соғлиқни сақлаш ҳалқ комиссарияти қошида дорихона бошқармаси ташкил этилди.1924 йил 27 октябрь ойида Ўзбекистон ССР ташкил топди, 1925 йилнинг февралида эса Соғлиқни сақлаш халқ комиссарияти қошида Дорихона бошқармаси очилди.
Унга хўжалик ҳисобидаги 34 дорихона, марказий дорихона омборхонаси, назорат-таҳлил лаборатория ва гален-қадоқлаш лабораторияси кирар эди.
Дорихоналар тизими тараққий этиши натижасида 1938 йили Дорихона бошқармаси Ўзбекистоннинг Бош дорихона бошқармасига айлантирилди.
Дори-дармон хизматини аҳолига яқинлаштириш мақсадида, Ўзбекистонда, қишлоқ тиббиёт муассасалари қошида 1938 йилдан бошлаб дорихона пунктлари ташкил қилинди. 1940 йилга келиб дорихоналар сони 172 га етди. 1940 йилнинг охирида Ўзбекистонда 172 дорихона, 398 дорихона пунктлари, 20 дорихона дўконлари, 76 дорихона киосклари, 5 омборхона, 6 назорат-таҳлил лабораторияси ва битта гален-қадоқлаш лабораторияси мавжуд эди.”
“1942 йилнинг охирида Ўзбекистонда 113 та эвакуация госпитали жойлашган эди.
Урушнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Дорихоналари бош бошқармаси ўз ишини харбий ҳолатга мослаштирди. Урушгача Ўзбекистонда кимё-фармацевтика саноати бўлмаган эди. Зудлик билан маҳаллий ресурслардан дори-дармонлар ишлаб чиқариш зарур бўлиб қолди. Тез фурсатда кимёгар олимлар кам учрайдиган материаллар ўрнини босувчи ва турли чиқинди материалларидан қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш усулларини топдилар. Дорихоналар бошқармаси корхоналарида турли хил саноат чиқиндилари, ярим тайёр маҳсулотлар ва ўсимликлар хом ашёсидан бир қатор дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Дори-дармон ишлаб чиқариш соҳасидаги ишлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Уруш йиллари харакатдаги ҳарбий қисмларга 392,7 тонна наркоз учун эфир, 18,7 минг тонна гипс, 166,7 минг тонна хўжалик совуни, 46,6 минг санитария палаткалари, 9630 дезинфекция воситалари ва бошқалар етказиб турилди. Ушбу тиббий ёрдамга Ўзбекистон фармацевт-олимлари ҳам ўз улушларини қўшишди. Ҳусусан, 1942 йилнинг бошида Тошкентда дезинфекция воситалари ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди. Сўнгра гален фармацевтик лаборатория асосида Тошкент кимё-фармацевтика заводи ташкил этилди, унда наркоз учун эфир, хлорид кальций, кофеин-бензоат натрий, фитин, глюкоза порошоги, кейинчалик холосас, астматол, қора қанд (барбарис) экстракти ишлаб чиқраиш йўлга қўйилди. Махаллий саноатда гипс, шина, қўлтиқтаёқ, санитария замбиллари ишлаб чиқарилди.
Ўрта Осий университетининг кимё факультетида уруш даври тиббиёти учун зарур бўлган наркоз эфири, хлорли кальций, кофеин, стрептоцид, сульфицин, никотин кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Самарқанд вилоятида йоднинг спиртли эритмаси, ялпиз, валериана, эвкалипт, эрмон настойкалари, наўатир анис томчиси, камфора, ихтиол ва Вилькинсон суртмаси, рухли, борли, скипидарли малҳамлар, камфоранинг мойли эритмаси, хантал, чумоли, совун спиртлари ва лакричний кукун дорилари ва бошқалар ишлаб чиқарилди.
Уруш йиллари Республика дорихоналар Бош бошқармаси аоссий эътиборни ҳарбий эвакогоспиталлар, болаларни даволаш муассасалари ва саноат корхоналарининг тиббиёт-санитария бўлимларида очилган дорихона ва унинг шаҳобчаларини дориларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиришга қаратди.
1942 йил 28 августда “Правда Востока” газетаси Тошкент фармацевтика институтининг ходимлари маҳаллий хом ашёдан 15 та янги дори препаратларини ишлаб чиқаришга топширдилар, деб ёзган эди.
Уруш йиллари кимё-фармацевтика воситаларининг танқислигини инобатга олиб Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни ўсимликлар хом ашёси билан тўлдиришни маъқул деб топди.
Республика Фанлар Академияси академиги С.Ю. Юнусов раҳбарлигида ўзбекистон алколоидли ўсимликларнинг ҳусусиятларини ўрганиш юзасидан катта ишлар олиб борилди.
Республика ботаниклари ёввойи тарзда ўсадиган каучукли ўсимликларнинг бой чангалзорларини топдилар, бедадан ва шолининг тозалаш саноати чиқиндиларидан витаминлар олиш усулларини ишлаб чиқдилар. Енгил саноатни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб берадиган ўсимликлар хом ашёси бўйича маълумотларни умумлаштирдилар.
“Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда дорихоналар тизими тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Фақт 1959-1975 йиллар мобайнида республикамизда 888 та янги дорихоналар очилди, улардан 652 таси қишлоқ жойлардаэди.
Янги дорихоналар асосан намунали лойиҳалар асосида қурилиб, 1971 йилдан 1977 йилгача Республикамизда 140 намунали дорихона қурилиб фойдаланишга топширилган, 130 дорихона янгитдан таъмирланган биноларга кўчирилди.
1981 йил бошларида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги дорихоналар Бош бошқармаси тизимида 1500 дорихона (улардан 1016 дорихона қишлоқ жойларда), 25 дорихона дўконлари, 14 дорихона омборхоналари ва 14 назора-таҳлил лабораториялари мавжуд бўлган [6].
Дорихона тармоқларини янада ривожлантириш ва дори-дармон ёрдамининг сиқатини оширишда, фармацевт кадрларни тайёрлаб бериш хал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Чунончи, 1958 йилда Республика долрихона тизимида -1490 фармацевт фаолият олиб борди. Улардан 553 нафари олий маълумотли фармацевт эди.
-1981 йилга келиб, Ўзбекистонда 3150 олий маълумотли ва 2970 ўрта маълумотли фармацевтлар аҳолига дори-дармон ёрдамини кўрсатганлар.
-1984 йилдан бошлаб ҳар бир районда марказий район долрихонаси ташкил қилинди. Шу жумладан, Тошкентда 9 та Марказий район дорихоналари барпо этилди.
-1987 йили республикамизда 1995 ҳўжалик ҳисобидаги дорихона. Шу жумладан 1333 қишлоқ жойларида ва 6477 дорихона филиаллари мавжуд бўлган.
-1988 йил Республиканинг Бош дорихона бошқармаси “Фармация” Республика ишлаб чиқариш бирлашмасига ўзгартирилди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин, дорихона корхоналарининг иш фаолияти тубдан ўзгара бошлади. Дорихона фаолиятини тартибга солувчи, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу қонунга биноан, ҳукумат томонидан, дори-дармонлар муомаласини тартибга солувчи ва дорихона фаолиятини бир тизимга келтирувчи, бир қатор фармонлар қабул қилинди.
1994 йил 11 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли дорихоналарни давлат тассаруфидан чиқариш ва хусуссийлаштириш тўғрисида”ги 139-сонли қарори қабул қилинди.
Хусусийлаштиришнинг бошида Ўзбекистонда 2552 давлат дорихоналари фаолият кўрсатган. 1994 йилнинг охирида, шулар асосида, 352 касалхона ичидаги дорихоналар, 239 очиқ акциядорлик жамияти, 290 жамоа дорихоналари ва 1059 хусусий дорихоналар ташкил қилинди. 1995 йили Ўзбекистонда 2571 фармацевт фаолият олиб борган. 1996 йилга келиб, уларнинг сони 3980 дан ошиб кетди.
1992 йили Ўзбекистонда фармакология ва фармакопея қўмиталари ташкил қилинди. Уларнинг фаолияти тиббиётга зарур бўлган ускуналарни ишлаб чиқаришга йўналтирилган. 1993 йили “Ўзфармсаноат” концерни ташкил этилди.
1996 йилга келиб Республикамизда 2200 дорихона ҳусусийлаштирилди, 839 дорихона акционерлик жамиятига айлантирилди. 2002 йилга келиб, фармацевтик фаолият билан шуғулланиш учун 3945 юридик шахсларда лицензия бўлган. Шу жумладан, 61 ишлаб чиқариш корхоналари, улгуржи муассасалар 171, 3712 дорихона ва 1286 дорихона филиаллари.” (Фармацевтика журнали, №1, 2009 йил)
Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси 1993 йилдан шаклланишни бошлади. Ўша йили Ўзкимёфарм заводи ва Вакциналар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ўз ичига олган "Ўзфармсаноат" давлат концерни ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси, ижтимоий йўналтирилганлиги ва аҳамияти сабабли, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузилма шаклидаги жамият ва давлатнинг диққат марказида бўлади. Бундаасосий эътибор соғлиқни сақлашни, жумладан, дори воситалари таъминотини давлат томонидан хар томонлама жиддий тартибга солишга ва ушбу соҳани жамият (давлат) манбаларидан молиялашга қаратилади. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган харажатлар даражаси ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан ялпи харажатлар улуши каби кўрсаткичлар билан бир қаторда, миллий соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим кўрсаткичи – бу давлат ва хусусий манбалардан молиялаштирилиш тизими ҳисобланади

Бюджет мажбурий суғурталаш аҳоли қўшма тўлови ихтиёрий суғурталаш суғурталанмаган аҳоли маблағлари давлат (жамият) манбаларидан молиялаштириш ҳусусий манбалардан молиялаштириш соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш


Дастлабки иккита кўрсаткич бўйича қатъий қонунийликмавжуд: мамлакатда иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳоли жон бошига нисбатан солиштирма кўрсаткичлари ва ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлаш харажатлари улуши шунчалик юқори бўлади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар, молиялаштириш тузилмаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, АҚШ ва Мексика сингари давлатларда соғлиқни сақлашни хусусий маблағлар ҳисобидан молиялаштириш нисбати юқори. Бироқ, АҚШ дунёда ЯИМга ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган харажатлар бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгалласа ва Мексика эса биринчи ўттизта давлатлар қаторига ҳам кирмайди. 2012 йилда АҚШда соғлиқни сақлаш харажатлари ЯИМнинг 16,9 фоизини ташкил қилди, аҳоли жон бошига сарф қилинган харажатлар (харид қобилияти паритети бўйича) 8 745 АҚШ долларини ташкил қилди. Бошқа ривожланган давлатлар учун бу қўрсаткичмос равишда 9-12% ва 3-6 минг АҚШ долларини ташкил қилади.Ўзбекистон Республикаси бошқа ривожланаётган мамлакатлар билан бир қаторда, бу кўрсаткичларда жуда орқада қолмоқда. АҚШдан фарқли ўлароқ, кўплаб ривожланган мамлакатларда соғлиқни сақлашга сарфланадиган давлат харажатлари хусусий ҳаражатлардан юқоридир. Жамият шу тариқа давлат орқали хар бир инсоннинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқини амалга ошириш,жамият соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини яхшилаш, жамиятда ижтимоий ҳимояланиш даражасини оширишни таъминлашга интилади. ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлаш ҳаражатлари даражаси бўйича етакчи давлатлар Дания ва Нидерландия бўлиб, аҳоли жон бошига ҳаражатлар бўйича эса Норвегия ҳисобланади. Давлатнинг соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришдаги етакчи роли кўплаб ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатларга хосдир. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетидан соғлиқни сақлашни молиялаштириш улуши 2013 йилда 14,4% ташкил этган (Пардаев У.У. Проблемы современной экономики, N 4 (52), 2014). Бироқ, бу мамлакатларда молиялаштирилишдаги етишмовчиликлар сабабли, кўп ҳолларда амбулатор касалларни дори воситалари таъминоти давлат томонидан тақдим этиладиган тиббий хизматлар таркибига киритилмаган. ЖССТ тавсиялари бўйича бирламчи тиббий-санитар ёрдамнинг таркибий қисми бўлган “Асосий дори воситалари рўйхати”га кирган дори воситалари ҳақида гапирганда ҳам шундай ҳолат кузатилади (1.2 бўлимга қаранг). Соғлиқни сақлашнинг барча харажатлари каби аҳоли жон бошига дори воситаларига бўлган харажатлар бўйича ҳам АҚШ бошқа барча мамлакатлар олдида. 2010 йилда АҚШда аҳоли жон бошига дори воситаларига ҳаражатлар ўртача 885 долларни, ривожланган Европа мамлакатларида эса ўртача 500 АҚШ долларини ташкил этди. Жамият (давлат) манбаларидан молиялаш услубига кўра барча миллий соғлиқни сақлаш тизимларини икки асосий моделга бўлиш мумкин: бюджет ва мажбурий тиббий суғурта (МТС) модели (1.1-расм). Бюджет моделида молиялаштириш манбаси давлат бюджети бўлиб, бу маблағлар солиқлар ва йиғимлар кўринишида бўлади. Ушбу маблағларнинг кўрсатилган тиббий хизматларга тўлаш учун сарфланишимарказий ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан назорат қилинади. МТС моделида молиялаштириш манбалари суғурта фондлари ёки бошқа ташкилотлар (масалан, Германияда шифохона кассалари деб аталади) бўлиб, улар иш берувчилар, ходимлар ва давлатнинг (меҳнатга лаёқатсиз аҳоли учун) суғурта бадаллари шаклида маблағ йиғади. Суғурта жамғармалари нафақат маблағ тўплаш билан бир қаторда тиббий хизматларни сотиб олишга мақсадли сарфланиши билан хам шуғулланишади (Лиситсин Ю.П. ва бошқалар, 2013). Бюджет модели ўз вақтида Совет Иттифоқига аъзо мамлакатларда ишлаган. Ҳозирда у Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Янги Зеландия, Норвегия, Португалия, Финляндия ва Швецияда каби давлатларда амал қилади. МТС модели Австрия, Белгия, Германия, Исроил, Люксембург, Нидерландия, Франция, Чехия, Швейцария ва бошқаларда амал қилади.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирда бюджет модели бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш босқичмабосқич жорий этилади. Бюджет моделининг устунлиги, одатда, тиббиёт ташкилотларини давлатга тегишли бўлганлиги туфайли уларни ва пул оқимларини бошқаришнинг соддалиги ҳисобланади. Камчиликлари эса,тиббий хизмат кўрсатувчилари ва уларнинг тўловчилари ягона соғлиқни сақлаш тизимига киритилганлиги билан боғлиқ бўлиб, ушбу моделнинг иқтисодий самарадорлигини пасайтирад и.
МТС модели мақсадли йўналтирилган суғурта бадалларини тўплайдиган мустақил молиялаштириш манбалари бўлишини тақозо этади. Тиббий хизмат кўрсатувчи (давлат, хусусий ва давлат-ҳусусий шерикчилиги шаклидаги)ташкилотлар тўловчи билан расмий равишда боғлиқ эмас. Бироқ, бундай моделни бошқариш анча мураккаб бўлиб, бошқарув харажатларини ошириши мумкин. Ҳудудларга бириктириш тамойилидан фойдаланиладиган бюджет моделидан фарқли ўлароқ, одатда МТС моделида, умумий амалиёт шифокори ва тиббиёт ташкилотининг эркин танланишини назарда тутганлиги сабабли,тиббий ҳизматлар истеъмолчилари ва тўловчиларининг ҳаражатлар ошиши мумкин. Аслида, бир моделнинг бошқасидан устунлиги исботланмаган. Ҳар бир миллий соғлиқни сақлаш тизими давлат сиёсатига ва уни шакллантиришнинг тарихий шароитларига боғлиқ. У ёки бу моделни танлаган мамлакатларда танланган моделнинг камчиликларни бартараф этиш ва мавжуд тизимнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Ушбу механизмлардан бири тақдим этилаётган тиббий хизматлар учун (масалан, 70 шифохонага борганингизда, касалхонада қолиб кетганда ва ҳоказо) аҳоли томонидан қисман қопланадиган расмий ўрнатилган ёки ўзгарувчанқўшма тўловлар бўлиб, бу ушбу хизматларнинг ортиқча истеъмолини олдини олиш имконини беради. Қўшма тўловлар давлат соғлиқни сақлаш тизими ёки МТС тизими учун қўшимча маблағ манбаи ҳисобланади. Молиялаштиришнинг жамият (давлат) манбаларига қўшимча равишда хусусий манбалардан ҳам фойдаланилади. Буларга иш берувчилар ва ишчиларнинг ихтиёрий тиббий суғурта тизими (ИТСТ), шунингдек, суғурта қилинмаган аҳоли томонидан уларга кўрсатилган тиббий хизматларини тўлиқ қопланишикиради (1.1-расмга қаранг). Соғлиқни сақлашниБюджет ёки МТС моделлари орқали молиялаштирилувчи Европа мамлакатларида, ИТСТ асосан мажбурий кафолатлар дастурига киритилмаган хизматларни суғурталашга мўлжалланган. АҚШда, Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, анъанавий равишда ИТСТ тиббиётни молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мазкур мамлакатда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофазани таъминлаш бўйича давлат мақсадларига мос келадиган,МТСни ривожлантиришга қаратилган соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Молиялаштиришнинг давлат манбалари кам ёки мавжуд бўлмаган, ИТСТ бўлмаган ва тиббий хизматларни тўлашнинг асосий манбаи аҳоли маблағлари бўлган ривожланаётган давлатлар аҳолиси бу борада энг ҳимояланмаган аҳоли ҳисобланади. Амалиёт шуни кўрсатадики, суғурталанмаган аҳолининг мавжудлиги тиббий ёрдам олишга кеч мурожаат қилиш, касалликнинг янада ривожланган шаклларида мурожаат қилиш, тиббий хизматларнинг қимматлилиги ва мазкур ҳаражатлар шахсий банкротликка олиб келиши туфайли уларни кўпинча рад этилишига олиб келади (Лисицин Ю.П. ва бошқалар, 2013). Ҳозирда умумқабул қилинганки, бирламчи тиббий-санитар хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва ихтисослаштирилган ёрдамни мувофиқлаштиришни биринчи поғона (умумий амалиёт) шифокорлари амалга оширадиган модельэнг самарали тиббий ёрдамни ташкил қилиш модели сифатида эътироф этилади.
Ушбу модел тиббий ёрдам билан аҳолининг энг кенг қамровини таъминлайди, бу эса аҳолининг турли қатламларида ўлим ва касаллик даражасининг пасайишига, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимидаги инвестициялар иқтисодий самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларига олиб келади. Соғлиқни сақлаш кўпинча давлат манбаларидан молиялаштирадиган ривожланган мамлакатларда давлат (суғурта) кафолатлари деярли барча турдаги тиббий хизмат турлари, жумладан амбулатория шароитида ишлайдиган шифокорлар, диагностика таҳлиллари, кўплаб касалликлар учун стационар даволанишни, фавқулодда ва шошилинч тиббий ёрдамни, акушерлик хизматларини, тиббий-ижтимоий хизматларни қамраб олади. Ҳеч қайси давлат тиббий эҳтиёжларнинг тўлиқ қондира олмаслиги сабабли, давлат кафолатларининг пакетларига чекловлар киритилган (масалан, косметик, стоматологик ва психотерапия хизматлари кўпинча чиқариб юборилади) ва тиббий хизматлар меъёрлаштирилади. Натижада, кафолатланган хизматлар ва мавжуд молиявий ресурслар ўртасида мувозанат ўрнатилади. Ривожланган мамлакатларда давлат (шу жумладан суғурта) кафолатлари тўплами нафақат стационарда, балки амбулатор шароитда ҳам дори воситалари таъминлашни ўз ичига олади. Дори воситаларини етказиб бериш тизимига ишлаб чиқарувчи компаниялар, улгуржи савдо ташкилотлари ва дорихоналар (ёки дорихона тармоқлари) жалб этилган. Улгуржи савдо ташкилотлари дори воситаларини хам шифохоналарга ва хам дорихоналарга етказиб беради. Баъзи ҳолларда ишлаб чиқарувчилар томонидан тўғридан-тўғри жўнатмалар ҳам амалга оширилади. Дорихоналар амбулатор беморларга дори воситалари беришни амалга оширади. Дори воситаларини истеъмол қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш сингари, чекланади, меъёрлаштирилади ва тартибга солинади. Бу ҳолатлар, ривожланган мамлакатларда дори воситалари сарф-харажатлари соғлиқни сақлашга сарфланадиган барча харажатларнинг ўртача 20 фоиздан кўпроқ ташкил этиши билан боғлиқ. ХХ асрнинг90-йилларда соғлиқни сақлаш харажатларининг юқори ўсиш суръатлари туфайли дори воситалари таъминоти харажатларини камайтириш ва ушлаб туриш зарурияти ҳақидаги савол кўтарилди. 2000-2008 йилларда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарасида ривожланган мамлакатларда дори воситалари харажатларининг ўртача йиллик ўсиш суръати тахминан 10% дан 4% гача камайди. 2009-2012 йилларда глобал иқтисодий инқироз ва давлатлар бюджетлари камомадининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда, улар нафақат ўсмаган, балки камайган. Иқтисодий коньюктурадан қатъий назар,тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳаражатларининг ўсишини чеклаш, шунингдек, давлат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурати муҳим аҳамиятга эга. Дори воситалари таъминотининг ўзига хос миллий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,дори воситалари таъминоти соҳасида қуйидаги стандарт "усуллар" ишлатилади: - дори воситаларини қўллашни меъёрловчи ва тартибга солувчи касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари; - давлат кафолати доирасида субсидияланадиган (қопланадиган) дори воситаларининг чекланган рўйхати; - нархларни тартибга солиш ва қайта қоплаш нархларини ўрнатиш, савдо устамаларини тартибга солиш; - тиббий технологияларни баҳолаш ва хавфларни тақсимлаш; - аҳоли томонидан қисман тўлов билан қўшимча тўлаш (дори воситалари қадоқларига боғланган, референт нархига нисбатан қўшимча тўлаш ва б.); - генерик дори воситаларини истеъмол қилиш оширишга қаратилган чоратадбирлар (препаратларни халқаро патентланмаган номи билан ёзиш, генерикларга алмаштириш қоидалари, дорихоналарни иқтисодий рағбатлантириш, шифокорларнинг мотивацияси);
Дори-дармон воситалари билан таъминлаш бўйича ЖССТ стратегиясининг бошланғич нуқтаси 1975 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 28-йиғилиши бўлиб, у ЖССТга аъзо давлатларга қуйидаги вазифаларни бажаришда ёрдам беришга чақирди: - миллий соғлиқни сақлаш тизими учун устувор вазифа бўлган асосий (ҳаётий маҳим) дори-дармонлар рўйхатини аниқлаш; - миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш; - аҳолини юқори сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш; - дори воситалари таъминоти ва улардан фойдаланишнинг турли жиҳатлари бўйича мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлаш. 1977 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан асосий дориларнинг биринчи тахминий рўйхати тайёрланди. 1978 йилда Олмаота шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш конференциясида асосий дори воситалари билан таъминлаш бирламчи тиббий-санитар ёрдам таркибига киритилди. 1988 йилда ЖССТнинг Миллий дори сиёсати бўйича мутахассислар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича қўлланма” аъзо давлатлар учун эълон қилинди. 2001 йилда ушбу қўлланманинг иккинчи кенгайтирилган ва янгиланган нашри пайдо бўлди (Howtodevelop, 1988). ЖССТтаъкидлашича, миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш муҳим ҳукумат ҳужжатидир ва дори воситалари билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Бу, айниқса, дори воситаларининг етишмаслиги, уларнинг паст сифати ва самарасиз қўлланилиши ҳамда ушбу соҳага йўналтириладиган ресурсларнинг чекланганлигикаби ҳолатларга дуч келадиган ривожланаётган мамлакатлар учун долзарбдир. Миллий дори сиёсати (шунингдек, стратегия ёки дастур деб аталиши мумкин), расмий ҳукумат баённомаси (декларацияси)ҳисобланади.У дори воситалари билан таъминлаш соҳасида қарама-қаршиликларни бартараф этишга,мавжуд муаммоларни тизимлиҳал этишга қаратилган давлат мақсадларини белгилаб беришга ҳамда уларнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги устуворликларинианиқлашга ёрдам беради. Шуниси диққатга сазоворки, Миллий дори сиёсати доирасида давлат ўз масъулияти доирасини ва фармацевтика саноатининг хусусий сектори билан ҳамкорлик қилиш чегараларини белгилайди. Бу соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатнинг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, у билан тўла мувофиқ бўлиши керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тақдимотларига мувофиқ, миллий дори сиёсати дори воситаларини етказиб бериш соҳасидаги адолатлилик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, учта асосий вазифани ҳал қилади: - барча аҳоли учун асосий дориларнинг ҳаммабоплиги ва уларнинг мавжудлиги; - қўлланиладиган барча дориларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги; - терапевтик таъсир ва харажатларни тежашга эришиш учунсоғлиқни сақлаш мутахассислари ва жамоатчилик томонидан дори воситаларини оқилона истеъмол қилиш. Ҳар бир мамлакат миллий дори сиёсатининг мақсадлари ва вазифалари давлатнинг иқтисодий ривожланиши, мавжуд ресурслари, маданий хусусиятлари, сиёсий тизими ва ҳукумат мақсадларидан келиб чиққан ҳолда аниқ белгиланиши керак. Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, биринчи навбатда, импорт ўрнини босиш ва маҳаллийдори воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган вазифалар ҳам дори сиёсатининг элементларидан бири бўлиши мумкин. “Асосий дори воситалари” концепцияси Миллий дори сиёсатини ишлаб чиқишда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларни аниқлаш, жумладанкам ҳаражатлар ва кам сондаги дори препаратларидан фойдаланган ҳолда даволанишнинг кутилган натижаларига эришиш имконини беради. Концепциянинг моҳияти далилларга асосланган клиник маълумотлар асосида синчиклаб танланган ва чекланган сондаги дори воситалари рўйхатини биринчи ўринда ишлатишдир. Бу мамлакат миқёсида дори воситаларидан оқилона фойдаланиш ва қўллаш, аҳолини дори-дармонлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш ва дори воситалари билан таъминлаш ҳаражатлари самарадорлигини кўтариш имконини беради. Қўлланиладиган дори воситалари миқдорининг камайиши билан уларнинг сифатини назорат қилиш осонлашади, таъминот яхшиланади ва тарқатиш занжири шаффофлиги ошади ва сотиш ҳажмини ошиши ҳисобига нархлар пасаяди. Тиббий мутахассислар ва жамоатчиликка дори воситаларини истеъмол қилиш хавфсизлигини самарали назорат қилиш ва уларнинг ўзаро таъсирини назорат қилиш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, энг муҳим дори воситалари тўғрисида маълумотларнингишончлилиги ва ҳаммабоплигини ошириш имконияти пайдо бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таърифига кўра, асосий дори воситалари (essential medicines) қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: - аҳолининг соғлиқни сақлашга бўлган устувор эҳтиёжларини қондириши; - мамлакатдаги касалликларнинг тарқалишини, дори воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқловчи амалий маълумотларни ва қиёсий иқтисодий самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши; - соғлиқни сақлаш тизимининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, доимий равишда,етарли миқдорда, етарли сифатда, тегишли доза шакллари ва дозаларида, керакли маълумотлар билан биргаликда бўлиши ва ҳам якка шахслар, ҳам бутун жамият учун мақбул нархларда тақдим этилиши керак. ЖССТ томонидан талқин қилинган асосий дори воситалари тушунчаси эгилувчан ва турли вазиятларга осонгина мослаша оладиган бўлиб, қайси дори воситаларини миллий даражада устун қўйиш бўйича қарор қабул қилиш ҳар бир давлатнинг иҳтиёридадир. Асосий дори воситаларирўйхатидан фойдаланиш кўлами қуйидагилардан иборат: - дори воситаларига эҳтиёжларни индивидуал тиббий муассасалар,аҳоли гуруҳлари ва беморлар тоифалари, миллий соғлиқни сақлаш тизими даражасларида таҳлил қилиш; - дори воситаларини харид қилиш ва тарқатишни оқилона тартибга солиш; - дори воситалари мавжудлиги ва нархларини меъёрлаштириш ва мониторинги; - дори воситаларини етказиб бериш бўйича дастурларни, шу жумладан тиббий суғуртани режалаштиришни амалга ошириш; - соғлиқни сақлаш ходимлари дори воситаларидан оқилона фойдаланишга ўргатиш; - маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан зарур препаратларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш; - гуманитар ёрдам кўрсатишда дори воситалари рўйхатини тузиш; ва бошқа мақсадлар. ЖССТ Асосий дори воситаларининг намунавий рўйхати (WHO Modal List of Essential Medicines) ҳар икки йилда қайта кўриб чиқилади ва аъзо давлатларнинг миллий рўйхатларини тузиш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. 1977 йилда тузилган биринчи рўйхат 208 препаратни ўз ичига олган. Ҳозирги кунда унинг таркибига дунё миқёсида хавфли касалликлар (безгак, ОИВ / ОИТС, сил касаллиги, репродуктив касаллик касалликлари, сурункали касалликлар - онкологик, диабет ва бошқалар)нидаволаш учун 340 та дори воситаларикиритилган. Намунавий рўйхатга қўшимча равишда, ЖССТ 2002 йилдан бери ЖССТнинг намунавий формулярини (WHO Model Formulary) эълон қилади ва унда асосий дори воситалари бўйича зарур бўлган ишончли маълумотлар мавжуд. Формулярдаҳар бир дори препарати учун кўрсатмалар, қўллаш усули ва дозалари, ножўя таъсири, қарши кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар ҳақида маълумот мавжуд. Бундан ташқари, формулярда касалликнинг оғирлик даражаси ва табиатига қараб дори воситасини танлаш бўйича тавсиялар ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда ЖССТнинг асосий дорилар рўйхати асосий қисм (CoreList) ва қўшимча қисмларга (ComplementaryList)бўлинган. Бундан ташқари, болалар учун дори воситаларининг алоҳида рўйхати мавжуд бўлиб, улар ҳам ўз навбатида иккига бўлинади. Асосий қисмга соғлиқни сақлаш тизимининг асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган самарали ва хавфсиз дорилар киритилган. Қўшимча қисмда диагностика ва мониторинг учун махсус жиҳозлардан ва махсус ўқитилган ходимларни жалб қилишни талаб қиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган препаратлар киритлган. Қўшимча қисмда шунингдек, иқтисодий самарадорлик таҳлиллари натижаларига кўра нисбатан юқори нархларда ва нисбатан суст кўрсаткичларга эга дори воситалари мавжуд. Асосий дори воситаларининг миллий рўйхатини тузиш: мамлакатдаги касалликларнинг тузилишига, тиббий ёрдамнинг ривожланиш даражасига, мутахассисларни тайёргарлик даражасига ва соғлиқни сақлашни молиялаштиришга боғлиқ. ЖССТ асосий дори воситалари бўйича доимий ҳайъат тузишни, дори воситаларини миллий рўйхатларга киритиш учун шаффоф стандартлаштирилган танлаш тартибларини ишлаб чиқишни, рўйхатларни ишлаб чиқилган клиник протоколлар билан боғлашни таклиф қилади. Миллий рўйхатларга киритиш жараёни илмий маълумотларга асосланган бўлиши керак. Танловнинг асосий мезонлари:самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича клиник тадқиқотлар маълумотлари, турли хил клиник ҳолатларда фойдаланиш имкониятлари, зарур биологик киришимлилик (биодоступность)нитаъминлайдиган доза шаклида мавжудлиги, кутилаган шароитларда сақлаш ва қўллашда барқарорлиги, даволашнинг умумий қиймати. Дори воситаларини танлаб олиш далилларга асосланган тиббиёт ва қиёсий фармакоиқтисодий тадқиқотлар талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. ЖССТ тавсияларига кўра, асосий дориларнинг дозалаш шакллари битта фаол моддани ўз ичига олиши керак. Монопрепаратларнинг биргаликда ишлатилишига нисбатан терапевтик таъсири, хавфсизлиги, дори воситаси таъсирига турғунлик ривожланишига тўсқинлик қилиши, беморларнинг дори воситалари қабул қилиш режимига риоя этиши каби кўрсаткичлар бўйича афзаллиги исботланганда бир неча фаол моддалардан иборат комбинациядаги дори воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлади. ЖССТ таъкидлашича, асосий дори воситаларини муваффақиятли ишлатиш шарти улар муомаласининг барча босқичларида сифатини таъминлашдир. Барча препаратлар яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) шароитида ишлаб чиқарилиши шарт. Ножўя таъсирларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш мақсадида препаратларни қўллаш бўйича фармацевтик назорат амалга оширилиши керак. Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш бўйича мутахассислар касбий фаолияти давомида доимий равишда ўқитилиши керак. Бунинг учун давлат, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро алоқаси муҳим ўрин тутади. Дастлаб, асосий дори воситаларининг миллий рўйхатлари биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ресурсларини тежаш воситаси эди. Ҳозирги вақтда дори воситаларини оқилона танлаш ва қўллаш вазифаси биринчи ўринга чиқди. У харажатларни оптималлаштиради, исботланмаган клиник самарадорликка эга, қўллаш хавфсизлиги паст ва ноаниқ таъсир механизмига эга бўлган дори воситаларини истеъмол қилишни камайтиради. Ҳозирги вақтда ЖССТаъзо мамлакатларининг 80% дан ортиғи миллий рўйхатларга эга. Мазкур рўйхат Ўзбекистон Республикасида “Асосий дори воситалари рўйхати” деб номланади. ЖССТ маълумотларига кўра, миллий дори сиёсатининг таркибий қисмларига (асосий дори воситаларини танлашдан ташқари) дори воситалари нархининг мақбуллиги, улар таъминотини молиялаштириш, харид қилиш ва таъминот тизимлари, сифатни тартибга солиш ва таъминлаш, тадқиқотлар ўтказиш, кадрлар ресурслари, миллий дори сиёсатига риоя қилишни баҳолаш ва мониторинг қилиш киради.Шу билан бирга, миллий дори сиёсатининг турли элементлари мақсадларга эришишда турлича иштирок этади (1.1- жадвал). 2.1-жадвал Миллий дори сиёсатининг таркибий қисмлари ва уларнинг асосий мақсадлари Миллий дори сиёсатининг таркибий қисмлари Миллий дори сиёсатининг асосий мақсадлари ДВ мажудлиги ДВ сифати Оқилона фойдаланиш Асосий дори воситаларини танлаш Х (Х) Х Хаммабоплик Х - - Дори таъминотини молиялаштириш Х - - Таъминот тизими Х - (Х) Сифатни таъминлаш ва тартибга солиш - Х Х Оқилона фойдаланиш - _ Х Тадқиқотлар ўтказиш Х Х Х Ходимлар ресурслари ва уларни тайёрлаш Х Х Х Мониторинг ва баҳолаш Х Х Х Изоҳ: Х — бевосита алоқа; (Х) — билвосита алоқа. Манба: (Howtodevelop..., 1988). Масалан, дори воситаларининг ҳаммабоплигига асосий дори воситаларини оқилона танлаш, арзон нархларни белгилаш, барқарор молиялаштириш, дори воситаларини етказиб беришнинг ишончли тизимини яратиш ва бошқалар натижасида эришилади. Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш, ўз навбатида, асосий дори воситаларини танлашга, тартибга солиш чораларига боғлиқдир; дори воситалари сифати - тартибга солиш ва сифатни таъминлаш чораларига боғлиқ. Барча мақсадларга эришиш, 60 тайёрланган кадрлар ресурсларига таяниш, тадқиқотлар ўтказиш, дори сиёсатини мониторинг қилиш ва баҳолашни ўз ичига олади. Асосий дориларни танлаш дори воситаларининг мавжудлиги ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади. Ҳеч бир соғлиқни сақлаш тизими ёки соғлиқни сақлаш суғуртаси тизими қўлланиладиган барча дори воситаларини сотиб олиш ёки тўлашга қодир эмас. Шу муносабат билан, миллий сиёсатда асосий дори воситалари концепциясини қабул қилиш муҳим қадам ҳисобланиб, у иқтисодиётнинг фармацевтика секторида давлат иштирокининг, айниқса, суғурталанадиган (яъни, давлат манбаларидан тўланадиган) дори воситаларини етказиб бериш дастурларини амалга оширишда,устувор йўналишларини белгилаб беради. Асосий дори воситаларининг миллий рўйхатларини тузиш ва янгилаш тартибини тасдиқлаш хам шу йўналишда қабул қилинадиган муҳим қарорлардан бири ҳисобланади. Миллий дори сиёсати нархларнинг мақбуллиги билан боғлиқ бир қатор чораларни қўллашни ўз ичига олади: - солиқ ва божларни камайтириш; - ишлаб чиқарувчилар нархларини ва савдо устамаларини тартибга солиш; - генериклардан фойдаланишни кенгайтириш орқали рақобатни рағбатлантириш; - патент ҳимоясига эга дори воситалари ишлаб чиқарувчилар билан нарх шартномаларини тузиш; - фаолиятни мажбурий лицензиялашдан фойдаланиш; - параллел импортдан фойдаланиш. Дори сиёсатининг муҳим таркибий қисми сифатида: - ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини даволашда дори воситаларини истеъмол қилишни молиялаштириш учун давлат мажбуриятини белгилаш; 61 - давлат ва хусусий тиббий суғурта тизимлари доирасида дори воситалари таъминоти дастурларини ишлаб чиқиш; - аҳоли томонидан биргаликдаги тўловларни ўрнатиш; - хайрия учун маблағ ажратишдан фойдаланиш. Етказиб бериш тизимига нисбатан, дори сиёсатининг мақсадлари: - давлат ва хусусий сектор шерикчилигидаги етказиб бериш тизимидан фойдаланиш; - давлат секторида самарали сотиб олиш тартиб-қоидаларини жорий қилиш; - субстанцияларга ва тайёр маҳсулотлар нархларини эълон қилиш; - яроқлилик муддати тугаган дори воситаларини муомаладан олиб қўйиш. Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш дори сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу ерда қўлланиладиган дори воситаларининг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашга масъул бўлган ваколатли давлат органимарказий ўринда бўлади, шунингдек дори воситалари тўғрисида тарқатилган маълумотларнинг аниқлиги ва тўлиқлиги хам ҳисобга олинади. Давлатнинг ушбу соҳадаги мажбуриятларимеъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш ва тартибга солиш соҳасини зарур ресурслар билан таъминлашдир. Тартибга солиш соҳаси ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур: - тадқиқотлар олиб бориш ва дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш; - яхши ишлаб чиқариш амалиёти (Good Manufacturing Practice, GMP) талабларига мувофиқ ишлаб чиқаришни сертификатлаш ва назорат қилиш; - дори воситаларини сотилишини қўллаб қувватлаш ва реклама қилиштизимини тартибини тартибга солиш; - ножўя таъсирларига оид маълумотларни тўплаш тизимини яратиш; - анъанавий тиббиёт воситалари ва фитопрепаратлар қўллаш соҳаларини тартибга солиш; - халқаро ахборот ҳамкорлик. 62 Дори сиёсатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, ваколатли органнинг, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва бошқа идораларга нисбатан, мустақиллиги ва шаффофлигини таъминланиши керак. Дори воситалариларидан оқилона фойдаланиш – бу, дори сиёсатининг элементи сифатида,дори воситалари клиник кўрсаткичларга мувофиқ, етарли дозаларда, керакли даволаш курси бўйича, энг паст нархларда қўллаш кераклигини англатади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига орқали илмий асосланган клиник тавсияларни ишлаб чиқиш керак.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish