Мавзу ўқув мақсади : Таълимий



Download 94,03 Kb.
bet12/17
Sana23.02.2022
Hajmi94,03 Kb.
#124475
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1 мавзу (1)

Експеримент методи. Эксперимент методи табиий ва лаборатория эксперименти турларига бўлинади. Бу метод психик ҳолатни таърифлашгагина эмас, балки уларни тушунтириб беришга ҳам имкон беради.
Кузатишдан фарқли ўлароқ, психологик эксперимент тадқиқотчининг синалаётган фаолиятга фаол аралашуви мумкинлигини назарда тутади. Жумладан, психологик факт аниқ намоён бўлишига, унинг тадқиқотчи хоҳлаган йўналиш бўйича ўзгартирилишига, ҳар жиҳатдан тадқиқ қилиш учун бир неча марталаб такрорланишига имкон берадиган шарт-шароитни яратади.
Лаборатория экспериментининг характерли белгиси фақат унинг лаборатория шароитларида махсус психологик асбоб-ускуналар ёрдамида ўтказишларида ва синалувчининг хатти-ҳаракаталари йўл-йўриққа биноан содир бўлиши билангина эмас, балки синалаётганлигини биладиган синалувчи (гарчи, одатда, синалаётган киши экспериментнинг моҳияти нимадан иборатлигини, қонкрет нимани ва нима мақсадда тадқиқ қилинаётганлигини билмаса ҳам) кишининг муносабати билан ҳам белгиланади. Лаборатория эксперименти ёрдамида диққатнинг хоссаларини, идрок, хотира ва бошқаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда лаборатория экспериментини кўпинча шундай тарзда ўтказишадики, унда одам одатдаги шароитларда бажариши мумкин бўлган фаолиятнинг баъзи психологик жиҳатлари моделлаштирилиб қўйилади. Жумладан, экспериментда анчагина ҳиссий зўриқиш вазияти моделлаштирилиб, унинг жараёнида синалувчи, масалан, касби-кори учувчи бўлган киши англанилган эчимлар қабул қилиши мумкин. Юксак даражадаги уйғунликни тақазо этадиган мураккаб ҳаракатлар қилиши, асбоблардаги кўрсаткичларга муносабат билдириши ва ҳоказолар белгилаб қўйилган бўлиши мумкин.
Табиий эксперимент (биринчи марта 1910 – йилда А.Ф. Лазурский таклиф этган) мўлжалланганига кўра, эксперимент ўтказилаётганини биладиган синалувчида ҳосил бўладиган зўриқишга йўл қўймаслиги ва тадқиқотни одатдаги, табиий шароитларга (дарс, суҳбат, ўйин, уй вазифаларини бажариш ва бошқалар) кўчириши лозим.
Масалан, материални ёдлашнинг самарадорлиги уни узоқ вақт хотирада сақлаб қолиш тўғрисидаги кўрсатмага боғлиқлигини тадқиқ қилиш табиий экспериментга мисол бўла олади. Ўқувчилардан бир гуруҳи ўрганилиши лозим бўлган материал билан таништирилади ва ушбу материал юзасидан эртасига сўралишини айтади. Бошқа бир гуруҳда эса ўқув материали худди шундай тарзда ўтилиб бўлгач, ўқувчиларга ўтилган дарс бир ҳафтадан сўнг сўралиши айтилади. Ҳақиқатда эса ҳар иккала гуруҳда ҳам ўқувчилардан икки ҳафтадан кейин сўралган. Ана шу табиий эксперимент жараёнида материални узоқ вақт хотирада сақлаб қолишга мўлжалланган йўл- йўриқнинг афзалликлари аниқланади.
Психологик-педагогик тадқиқот вазифаларини бажарадиган табиий эксперимент психологик-педагогик эксперимент деб аталади. Ҳар хил Ёш босқичларида ўқувчиларнинг билиш имкониятларини ўрганишда, ўқувчи шахсини шакллантиришнинг қонкрет йўлларини аниқлашда унинг роли бениҳоя каттадир. Психологик-педагогик эксперимент уч қисмдан иборат. Аниқловчи, шакллантирувчи, назорат экспериментлари. Аниқловчи экспериментда синалувчилардаги бирор психик жараённинг ривожланиш даражаси аниқланади. Масалан, боладаги хотиранинг ривожланиш даражаси “Мейли” тести ёрдамида аниқланиши мумкин. Шакллантирувчи экспериментда аниқланган психик жараён меъёрдан орқада бўлса, уни ривожлантириш бўйича махсус машғулотлар ўтказилади. Мисолга қайцак, хотирани ривожлантириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Назорат тажрибаларида шакллантирувчи таъсирнинг самарадорлигини аниқлаш учун диагностик метод яна бир марта такроран ўтказилади.”Мейли” тести яна бир бора ўтказилиб, махсус математик- статистик методлар ёрдамида
шакллантирувчи таъсирнинг самарадорлиги аниқланади.
Анкета. Саволлар ёрдамида психологик ахборот тўплашнинг методик усулидир. Бунда саволлар мантиқан бир-бири билан боғланган бўлиб, тадқиқотнинг мақсадига мос келади. Анкета ёрдамида ўқитувчи ўқувчилар шахсий сифатларини аниқлаш учун материал тўплайди.
Таклиф этиладиган саволларга қараб, анкеталар мазмун, функсияси, шакли бўйича турли хил бўлиши мумкин.
Мазмун бўйича анкета:
1.Фактлар (“Сенинг бўш вақтингдаги машғулотинг”, “Уй жой шароитингни таърифла”) ;
2.Атрофдаги кишилар, ҳодисалар характеристикасини (“Ўқув- ишлаб чиқариш корхонасида иш формаси бошқача бўлиши керак деб ҳисоблайсанми?”, “Кўпчилик болалар ўз имкониятларини тўлиқ ишга солмай ўқишларининг сабаби нимада деб ўйлайсан?”).
3.Ўқувчининг ниятларини ифодалаши мумкин
(“Олий ўқув юртига кирасанми?”, “Ёзги оромгоҳга борасанми?”).
Саволлар бажарадиган функсиясига кўра анкета ўз ичига қуйидагиларни олади:
а)Филтрловчи-саволлар. М.: агар ўқитувчини олийгоҳга киришни хоҳловчилар қизиқтирса, анкетада қуйидагича саволлар таклиф этилади: “Сенинг ёқтирадиган предметинг?”. Бунга фақат олийгохга кирмоқчи бўлган ўқувчиларгина жавоб берадилар.
б)Текширувчи ёки назорат қилувчи саволлар. Уларнинг асосий функсияси – маълумотнинг тўғрилигини текшириш.
Шакли бўйича анкеталар:
а) Очиқ – бунда тўғри саволлар ўз хоҳишига қараб, эркин жавоб бериш мумкин.
б) Ёпиқ – бунда саволларга тайёр жавоб берилган бўлиб, ўқувчи улардан бирини танлаши лозим.
Анкета саволларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1.Саволлар аниқ, тушунарли, содда ва қонкрет бўлиши лозим.
2.Анкетанинг бошида осон саволлар, кейин қийин, ундан кейин энг мураккаблари, ниҳоясида яна осон саволлар берилиши лозим.
3. Битта хусусиятни аниқлашга бир неча саволлар, назорат қилувчи саволлар берилиши лозим.
Анкета методининг ижобий томони:
1) оммавий ўрганиш имконияти;
2) информация тўплаш тезлиги;
3)маълумотларни анализ қилишда математик методлардан кенг фойдаланиш имконияти;
4) оғзаки формада жавоб олиш қийин бўлган саволларга жавоб
олиш имкони;
5) бир неча тадқиқотлар натижасини таққослаш имкони;
6)натижаларни қайд этишнинг қулай усули.
Шуни ҳам назарда тутиш лозимки, анкета методи шахс хусусиятларининг барча соҳаларини тўла ўрганиш имконини бермайди, ўқувчилар турлича жавоб берганлари туфайли уларни класификация қилишда қийинчиликлар учрайди, жавобларнинг объективлиги юқори эмас, чунки ўқувчилар бунга виждонан ёндошмасликлари мумкин.

Download 94,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish