Мавзу: Усмир курашчиларда мусобакадан кейинги даврдаги


Курашчини иродавий тайёрлаш



Download 251,5 Kb.
bet13/16
Sana23.04.2022
Hajmi251,5 Kb.
#576872
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Матякубов Одамбой К,С,

3.2.Курашчини иродавий тайёрлаш

Курашчини иродавий тайёрлашнинг муҳим вазифа-ларидан бири – қўйилган мақсадга эришиш учун иродани максимал даражада намоён этиш, эмоционал ҳолатни бошқара олишдир. Курашчининг иродавий ҳаракатлари маълум бир мақсадга онгли равишда интилишида кўринади. Бунда у ўз мақсади йўлида турган қийинчиликларни енгиш учун бор имкониятларига зўр беришни билиши керак.


Курашчини иродавий тайёрлаш унинг иродавий сифатларини ривожлантиришга тенглаштирилади. Буларга: мақсадга интилиш (мақсаднинг аниқлиги); дадиллик ва мардлик (хавфли ва таваккал билан боғлиқ бўлган асосланган қарорларни қабул қилиш); қатъият ва матонат (қийин-чиликларга қарамасдан олдига қўйилган мақсадга тўхта-масдан ҳаракат қилиш); ташаббускорлик (ташқи ахборотларга суянмасдан ўз ҳаракатларини мустақил белгилаш); чидамлилик ва ўзини тута билиш (мақсадга эришишда ҳалал қиладиган ўзидаги жисмоний, психик хусусиятлардан ўзини тута билиш қобилияти) киради. Булар иродани тормозлаш функциясидир.
Иродавий сифатлар қийинчиликларнинг аста-секин кўпайиши жараёнида ривожланади.
Қийинчиликнинг икки хили мавжуд: объектив – бу спорт турининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади, субъектив – бу спортчи шахсининг хусусиятлари билан боғлиқ қийинчиликлардир.
Объектив қийинчиликлар қуйидагилардан иборат:

  1. Курашчининг жисмоний тайёргарлиги ва унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ қийинчиликлар:

– катта жисмоний юклама;
– максимал тезликда кўп маротаба тезлашиш ва олдинга ирғишнинг зарурлиги;
– оғриқ сезгилари вужудга келганида, уларга бардош бериш.

  1. Турли хил техник усулларни бажариш билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар:

– ҳаракатларнинг юқори координацияси ва аниқлиги;
– бир ҳаракат актларидан бошқаларига, бир ҳаракат шаклидан бошқаларига тезкор кўчишнинг зарурлиги.

  1. Курашчиларнинг тактик ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар:

– мураккаб ва тез-тез ўзгарувчан шароитда мўлжал олишни тез ва аниқ бажариш зарурлиги;
– ўзгарувчан шароитда тез ва мақсадга мувофиқ реакция қилиш;
– тузилган режа ва қарорларини тез ўзгартира билиш.

  1. Курашчи мусобақа фаолиятининг умумий шаро-ити ва кураш бўлаётган шароит билан боғлиқ қийинчиликлар:

– кучли ташқи қўзғатувчилар, хусусан, томошабин-ларнинг ҳаддан ортиқ эмоционаллиги;
–Кураш мобайнида юқори суръат ва юқори шиддатли юкламалар.

  1. Ўқув-машғулот ишлари билан боғлиқ қийинчи-ликлар:

– бир неча йил давомида ўқув машғулотларини узлуксиз бажариш зарурати;
– кун тартибига доимо риоя қилиш зарурати.
Субъектив қийинчиликлар объектив қийинчиликлар-дан фарқли ўлароқ спорт турининг объектив хусусиятларига спортчининг, машғулот, спорт мусобақа шароитлари ва ҳоказоларга шахсий муносабатида кўринади. Буларга: салбий старт олди ҳолатлари ва кураш вақтидаги салбий эмоционал ҳолатлар, шикастланиш қўрқуви, рақибдан қўрқиш, рақибнинг ноқулай кураш услуби, кураш гиламидаги қаттиқ шовқин, ирим қилиш, нотўғри ҳакамликдан курашчининг асаби бузилиши кабилар киради.
Субъектив қийинчиликларни енгиш учун, энг аввало, уларнинг вужудга келиш сабабини аниқлаш ва шунга кўра уларни йўқотиш учун восита, чора, йўл танлаш лозим.
Объектив ва субъектив қийинчиликларни енгиш доимо иродавий зўриқишнинг намоён бўлиши билан боғлиқ, агар иродавий зўр бериш бўлмаса, спортчининг иродаси намоён бўлмайди.
Курашчиларда бошқа спортчиларга ўхшаб қуйида-гилар билан боғлиқ иродавий зўриқишлар намоён бўлади:
– кураш вақтида ва машғулот якунида толиқиш ва чарчашни енгиш;
– кураш вақтида диққатнинг зўриқиши;
– курашга хос кун тартибини сақлаш, айниқса, катта миқёсли мусобақаларга тайёргарликда.
Спортчининг иродасини ривожлантириш икки йўна-лишда амалга оширилади: умумий ва ихтисослаштирилган. Иродани умумий ривожлантиришда иродавий сифатларни ҳар томонлама тарбиялаш назарда тутилади. Улар характер хислатларига айланиб, фаолиятнинг турли соҳаларида (ўқиш, меҳнат ва ҳоказо) намоён бўлади.
Ихтисослаштирилган иродавий сифатларнинг ривож-ланиши курашнинг ўзига хос хусусиятларига қараб пайдо бўлади, чунки ҳар бир спорт турида иродавий сифатлар ўзгача тусга эга. Шунинг учун курашчининг мардлиги билан парашютчининг мардлигини тенглаштириш мумкин эмас. Иродани ривожлантириш учун танланган усул ва воситалар ҳар бир спорт турининг ўзига хос хусусиятларини акс эттириши зарур.
Курашчининг иродасини ривожлантиришда тренер-нинг роли жуда катта. Ўзига ва спортчиларга бўлган талабчанлик, интизом, қатъият, одоблилик, шуғулланув-чилар шахсининг индивидуал хусусиятларини билиш – мана шулар тренер шахсининг сифат рўйхатлари – мураббийнинг ўз шогирдлари иродасини тарбиялаш учун керак.
Курашчини иродавий тайёрлаш – бу мураббийнинг мусобақа олдидан онда сонда қиладиган иши эмас, балки узоқ вақт давомида доимий, қунт билан қилинадиган меҳнатидир.
Мақсадга интилишни тарбиялаш жараёнида, кураш-чида ўз маҳоратини такомиллаштириш, спорт фаолиятини режалаштириш ва мақсадга эришиш учун ўзини бўйсун-дириш вазифаларини олдига қўйиш малакасини шакллан-тириш зарур.
Мустақиллик ва ташаббускорлик курашнинг индивидуал услубини излашда, ўз спорт маҳоратини мустақил ошириш йўли билан ва психологик тайёргарликда янги тактик комбинацияларни яратиш учун воситаларни қидиришда ривожланади.
Дадиллик ва мардликни шакллантириш учун шундай вазиятларни яратиш керакки, уларни ҳал этиш учун спортчи сустликка йўл қўйиши мумкин эмас.
Чидамлилик ва ўзини тута билишни тарбиялаш учун курашчига вазиятни тўғри баҳолаш, ўз ҳиссиётларини идора қилиш, экстремал вазиятларда ўз ҳаракатларини бошқариш ва шу кабиларни ўргатиш лозим.
Ўз-ўзини тарбиялаш иродани тарбиялашнинг муҳим томонидир. У самарали бўлиши учун иродани ўз кучи билан тарбиялашнинг асосий тамойиллари курашчи онгига етказилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу тамойиллар қуйидагилардан иборат:
– ўз-ўзини бошқара олишни ўрганиш, яъни ўз хоҳлаган ишини эмас, балки айни вақтда керакли ишни қилиш;
– ўз ҳаракатларининг оқибатларини олдиндан билиб, ҳар доим ҳамма нарсани сифатли бажариш, ҳамма вақт ва ҳар томонлама ўз-ўзини такомиллаштириш;
– ҳар доим ўз фаолиятидаги нуқсонларнинг (хато, мағлубият, муваффақиятсизлик ва бошқалар) сабабини вужудга келган шароитлардан эмас, балки ўз-ўзидан қидириш керак ва ўз-ўзига қаттиқ ҳакамлик қилиш лозим.
Курашчидаги психик сифатлар ривожланишининг асосий томонлари уни илмий асосланган режалаштириш ҳисобланади. Кураш бўйича чоп этилган адабиётларда ушбу бўлимга етарли эътибор берилмайди. Шундан психик тайёргарлик олдидаги вазифаларнинг амалга оширилиши мақсадга йўналтирилиб олиб борилмайди.
Курашчини психологик тайёрлаш ёшликдан бошла-ниши кераклигини мураббий яхши билиши шарт. Чунки бу тайёргарлик машғулотнинг мустақил қисми эмас, жисмо-ний, техник, тактик ва махсус назарий машқларда, кундалик машғулотларда ва мусобақа фаолиятида амалга оширилади. Курашчини тайёрлашда ушбу томон услубий жиҳатдан тўғри уюштирилса, унда юқорида айтилган психик сифат-ларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга яхши асос яратилади.

Download 251,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish