Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet12/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

Саноат қурилиши - мавжуд саноат корхоналарини кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник қайта жиҳоҳлаш ҳамда янгиларини қуриш, шунингдек, ёрдамчи саноат ишлаб чиқаришларини қуришдир. Масалан, машинасозлик ва металлургия заводларини қуриш, нефть, газ, кимё ва бошқа саноат тармоқлари корхоналарини қуриш. Саноат қурилиши кўп жиҳатдан индустриялаштиришнинг кўлами ва суръатларини, техник тараққиёт даражасини белгилаб беради.
Қишлоқ қурилиши - қишлоқ жойларидаги янги ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларини яратиш, уларни қайта таъмирлаш ёки кенгайтириш билан боғлиқ қурилишлардир. Қишлоқ қурилишига сув хўжалиги, ирригация, мелиоратив ва бошқа қурилиш турлари ҳам киради.
Уй-жой қурилиши - янги уй-жойларини, ётоқхоналар, ётоқ корпуслари, болалар уйлари ва қария ҳамда ноғиронлар уйларини қуришдир. Аҳолининг жамғармалари ва давлатнинг қўллаб-қувватлаши ҳисобига қуриладиган шахсий уй-жойларни қуриш ҳам уй-жой қурилиши таркибига киради.
Маданий-маиший қурилиш - коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот, бошқариш органлари тизимларига қарашли янги объектларни қуриш ва амал қилаётганларини таъмирлашдир.
Қурилиш оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, жамиятнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун зарурдир. Аммо қурилиш, халқ хўжалигининг бир тармоғи сифатида ижтимоий ишлаб чиқариш тараққиётининг фақат энг юксак поғоналаридагина, ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнида вужудга келади.
Сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсири остида қурилиш ишлаб чиқаришида сифат ўзгаришлари юз бермоқда, уларнинг замирида эса қурилишнинг бино ва иншоотларни саноатда тайёрланган ва тайёрлик даражаси юқори бўлган деталлар ва бўлаклардан йиғишдан иборат ўзлуксиз механизациялашган жараёнга айланиши ётади.
Қурилиш ишлаб чиқаришининг характери ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Оғир қўл меҳнати йирик ва майда механизация воситалари томонидан тобора сиқиб чиқарилмоқда. қурувчи-монтажчиларнинг қурилиш майдончаларидаги меҳнати индустриал меҳнатнинг бир турига айланиб бормоқда. қурилиш ишлаб чиқаришининг техник жиҳозланганлик даражаси ортиб борган сари, жонли меҳнат сарфлари камайиб, енгиллашиб боради, бундан ташқари, унинг унумдорлиги ортади, қурилишнинг муддатлари қисқариб, унинг сифати яхшиланиб боради.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish