Мавзу: Қурилиш-монтаж ишларида пудратчининг бошқа харажатлари ва уни ҳисоблаш


С=(Со+См+Сзп+Сэм+Пп+Пз+Ср) х КР, бунда



Download 432 Kb.
bet31/38
Sana26.04.2022
Hajmi432 Kb.
#583970
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
12. Таянч конспект

С=(Со+См+Сзп+Сэм+Пп+Пз+Ср) х КР, бунда:
Со - асбоб-ускуналарга, мебель ва инвентарга харажатлар;
См - қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларга харажатлар;
Сзп - ижтимоий суғуртага ажратмалар ҳисобга олинган ҳолда асосий иш ҳақига харажатлар;
Сэм - машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;
Пп - бошқа харажатлар ва пудратчининг харажатлари;
Пз - бошқа харажатлар ва буюртмачининг харажатлари;
Ср - объектлар қурилишини суғурта қилиш харажатлари;
Кр - навбатдаги йилда қурилишда нарх ўсишининг прогнозлаштирилаётган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган таваккалчилик коэффициенти.
Асбоб-ускуналар, мебель ва инвентарга харажатлар транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхоналар (етказиб берувчилар)нинг нархлари қўлланилган ҳолда спецификациялар асосида ёки нархлар мониторинги асосида шакллантириладиган маълумотлар банки бўйича аниқланади.
Қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларга харажатлар мазкур минтақада шаклланган бирликка ўртача нархлар қўлланилган ҳолда тендер ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқиладиган Йиғма ресурс ҳисоб-китобига мувофиқ амалдаги кўрсаткичлар асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
См=См1+См2+См3+...+ Смn, бунда:
См1, См2, См3, Смn - қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг айрим турлари қиймати:
Cмп = N х Цср, бунда:
N - объект қурилиши учун талаб қилинадиган қурилиш материали (буюм, конструкция)нинг алоҳида тури миқдори;
Цср - қурилиш материали (буюм, конструкция) бирлигига ўртача нарх.
Ҳар хил қурилиш материаллари (буюмлар, конструкциялар)нинг ўртача қиймати тайёрловчи заводларнинг улгуржи сотиш нархлари, қурилиш материаллари биржалари ва ярмаркаларидаги нархлар, "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан чиқариладиган каталоглар, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг нарх белгилаш бўйича минтақавий марказлари маълумотлари асосида аниқланади.
Қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ белгиланган қурилиш материаллари (буюмлар, конструкциялар) нархлари тайёрловчи заводларнинг улгуржи нархларини, идишларга харажатларни, транспорт харажатларини, таъминот-сотиш ташкилотларининг устама нархларини ўз ичига олади.
Транспорт харажатларини "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Юкларни қурилиш учун ташишга ҳисоб-китоб жорий нархларини аниқлаш бўйича методик тавсиялар асосида ҳисоблаб чиқиш тавсия қилинади.
Иш ҳақи харажатлари объектнинг норматив меҳнат сарфини бир киши-соатнинг жорий қийматига (сўмларда) ва ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдорини ҳисобга олувчи коэффициентга кўпайтириш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish