Ўзбекистон ландшафтининг ва иқлимининг асосий тавсифлари ва па-раметрлари. Биноларни лойиҳалашда қўлланиладиган иқлимий ва физик-геологик маълумотлар: ташқи ҳаво ҳарорати, намлик, шамол тезлиги ва йўналишлари, қуёш радиацияси ва бошқа маълумотлар. Ўзбекистон ҳудудини қурилишга мослаб иқлимий зоналаштириш.
Бинонинг ташқи тўсиқ конструкцияларида қишда стационар иссиқ-лик оқими шароитидаги иссиқлик узатилиши. Иссиқлик ўзатиш турлари: иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция, нурланиш. Қурилиш материалларининг иссиқлик техник хусусиятлари. Бир қатламли, кўп қатламли, бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган ташқи тўсиқ конструкциялар. Бир қатламли ва кўп қатламли бир жинсли ташқи тўсиқ конструкцияларни иссиқлик техникавий ҳисоби: ташқи тўсиқ конструкцияда иссиқлик оқими ва ҳароратнинг тарқалиши; конструкция ички ва ташқи сиртларининг иссиқлик алмашинишга қаршилиги; конструктив қатламнинг иссиқлик узатишга қаршилиги (термик қаршилик); ташқи тўсиқ конструкциянинг умумий қаршилиги. Иссиқлик инерцияси.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томони-дан 2017 йил 24 августда тасдиқланган “Бино ва интоотлар қурилиши” бакалав-риат таълим йўналиши талабалари Ўқув режасидаги Умумкасбий фанлар блоки кирувчи Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фанига ажратилган аудитория соати қанча?
2. Меҳнат физологияси асослари ва ҳаёт фаолияти қулай шароитларини билиши ва улардан фойдалана олиш қайси фан таълим дастури бўйича билим, малака ва кўникмаларига қўйилган талаб?
3. Техникавий тизимлар хавсизлиги ва экалогияси ҳақида билиши ва улардан фойдалана олиш қайси фан таълим дастури бўйича билим, малака ва кўникмаларига қўйилган талаб?
4. Меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосларини билиши ва улардан фойдалана олиш қайси фан таълим дастури бўйича билим, малака ва кўникмаларига қўйилган талаб?
5. Меҳнат психофизиологияси асосларини, инсон танаси антропометрик ва анатомик кўрсаткичларини билиши ва улардан фойдалана олиш қайси фан таълим дастури бўйича билим, малака ва кўникмаларига қўйилган талаб?
6. Меҳнат жараёнида инсон саломатлигини ва ишга лаёқатлигини сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора ва тадбирлар ишлаб чиқиш қайси фан таълим дастури бўйича билим, малака ва кўникмаларига қўйилган талаб?
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томони-дан 2017 йил 24 августда тасдиқланган “Бино ва интоотлар қурилиши” бакалав-риат таълим йўналиши талабалари Ўқув режасидаги Умумкасбий фанлар блоки кирувчи Қурилиш физикаси фанига ажратилган аудитория соати қанча?
Адабиётлар
1. 5340200 - Бино ва интоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари қурилиши) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргаллик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қуйиладиган талаблар. ЎзРОЎМТВ буйруқ №36 05.05 2015 йил.
2. www. ZiyoNet.uz
3. www. samgasi.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |