4. Етиштириш технологияси
Ер танлаш ва алмашлаб экишдаги ўрни.
Картошка
республикамиз иқлим шароитида тоғли ва тоғолди районларда
ҳамда дарѐларнинг қуйи гидроморф тупроқли зоналарида яхши
ўсади ва ривожланади. Бу зоналар тупроғи органик моддаларга
бой ва ҳарорати нисбатан паст бўлади. Бўз ва бошқа тупроқлар
ҳам картошка етиштиришга яроқлидир.
Картошка Марказий Осиѐда одатда сабзавот ѐки сабзавот ем-
хашак алмашлаб экиш далаларида ўстирилади. Сабзавот
алмашлаб экишда карам, бодринг, полиз экинлари ва
илдизмевалилар пиѐз ҳамда дуккакли дон экинлари картошка
учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади.
Беда ҳам картошка ўсимлиги учун яхши ўтмишдош.
Беда экилган майдон хайдалгандан сўнг кечки
муддатда экиладиган картошкани экиш мақсадга
мувофиқдир. Чунки июн-июл ойларигача беда илдизи
ва унинг қолдиқлари чириб бўлади.
Бедадан сўнг эртаги картошкани экиш яхши натижа
бермайди, сабаб чириб улгурмаган беда илдизларидан
яна майсалар кўкариб чиқиб картошкага ишлов
беришга ҳалал беради ва ҳосилдорлигини пасайтириб
юбориши мумкин.
Картошкани сурункасига 2-3 йил мобайнида бир далага
экиш сўлиш касаллигининг кўпайиб кетишига сабаб
бўлади. Агар бир далага сурункасига картошка экиш
зарурати туғилса, бунда, албатта, оралиқ экин сифатида
кузги кўк нўхат ва шабдардан муваффақиятли фойдаланиш
мумкин.
Марказий Осиѐда қуѐшли кунларнинг кўп бўлиши ва
сунъий суғоришни кенг қўлланиши картошкани эртаги
экинлардан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида экиб,
юқори ҳосил олишга имкон яратади. Картошка экиладиган
ер кузда чуқур (27-29 см) қилиб ҳайдалади.
Бу ерларга эрта баҳорда борона солинади ва эртаги
картошка экилади. Ўтлоқи – ботқоқ ерларда эртаги
картошкани эрта муддатда экиш учун эгатлар куз
фаслида олиб қўйилади. Бўз тупроқларда ҳам бу
усулда экиш ижобий натижа беради. Картошка
такрорий экин сифатида экилса у экиладиган ер
хайдалишдан олдин суғорилади, сўнг ҳайдаб ва бир
йўла бороналаниб сўнг экилади.
Картошка органик ва минерал ўғитларга талабчан
ўсимликдир. Азот унинг палагининг яхши ўсишига ва
ҳосилдорлигининг кўпайишига таъсир этади.
Картошка экиш учун олинган эгатлар кенг
бўлиш лозим RSF-2000 русумли
культиватор
RSF-2000-1
русумли эгат олиш
культиватори
Азот
меъѐридан ортиқча берилса, унинг етилишини
кечиктиради,
туганакдаги
крахмални
камайтиради,
ҳосилни сақланишини сусайтиради, ҳамда айниган ва
ѐрилган туганаклар миқдорини кўпайтиради.
Фосфор
поясини ўсишдан тўхтатади, илдизини яхши
ривожлантиради, картошка етилишини тезлаштириб,
туганаклардаги крахмал миқдорини кўпайтиради.
Калий
ўсимлик
томонидан
азот
ва
фосфорни
ўзлаштиришни
яхшилайди,
илдиз
қисмини
ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиб турли хилдаги
замбуруғ касалликларига ҳамда қурғоқчиликка ва паст
хароратга чидамлилигини оширади.
Озиқа элементлари кам бўлган тупроқларга гўнг ва компост
солиш, органик ва минерал ўғитларни биргаликда қўллаш
картошка ҳосилдорлигини кескин оширади. Кўп йиллар
мобайнида фойдаланиб келинаѐтган бўз тупроқларда
картошка етиштирилса қуйидаги миқдорда минерал ўғитлар
бериш тавсия этилади (таъсир қилувчи модда кг/га):
Бўз тупроқларда
эртаги картошкага
азот – 120-150 кг, фосфор
– 80-100 кг, калий – 60 кг,
кечки картошкага
азот -200-225 кг,
фосфор -150-160 кг ва калий -90-100;
ўтлоқи тупроқларда
эртаги картошкага
азот ва фосфор – 100-
120, калий – 50-60,
кечки картошкага
эса азот ва фосфор –
150-180, калий – 70-80 кг.дан берилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |