Болалар жавоби: Мана бундай (деб кўрсатади.)
Тарбиячи: (Болаларга ҳаракатларни ўргатади.) Харакатларни янги инглиз сўзлари ёрдамида бажарамиз.
Sight to sight
Up аnd down.
Худди шундай рус тилида хам харакатларни такрорлаймиз.
От сюда, от туда,
В верх, вниз.
Тарбиячи: Ана болажонлар ўйин ёрдамида мавзуга оид чет тили сўзларни айтишни ўрганиб олдик.Қани болажонлар амалий тажрибамизни давом эттирамизми?
Болалар жавоби: Ҳа....
Тарбиячи: Ана энди тиш пастаси суртилган жойни кузатамиз, нам салфетка (сочиқча) билан аста секин артиб чиқамиз. Натижа қандай?
Болалар жавоби:
Тарбиячи: Биз аввал кўрган сиёҳ доғи қани? Демак, тиш пастаси нафақат тишларни, балки сиёҳ теккан жойларни ҳам кетказади. Чарчаб қолмадингизми?
Болалар жавоби:
Тарбиячи: Баракалла, болажонлар, тоззалик ва орасталик учун озгина ҳаракат қилсак, шунча ўз соғлиғимиз учун ва атрофимиздаги инсонлар учун хам фойдали экан. Бу тажрибамиз ёрдамида катталар меҳнатини қадрлашни ҳам ўрганиб олдингиз.
Санът марказида.
Тарбиячи: Болажонлар қаранг, тугмалар сақланадиган қутича бўм-бўш. Ана у ерда турли кераксиз деб ташланган тугмалар сочилиб ётибди, аслида бугунги фаолиятимизга айнан мана шу тугмалар жуда хам керак бўлади. Чунки мана шундай турли шакл ва рангдаги тугмалар ёрдамида ажойиб бир дарахт аппликациясини хосил қилишимиз мумкин. Дарахт шаклини хосил қилиш учун рангли қоғоз устига қўл кафтимизни қўйиб, ҳар бир бармоқларимиз орасидан қалам ёрдамида юргизиб чиқамиз ва ҳаёт хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан қайчи ёрдамида қирқиб чиқамиз. Агар елимингиз бўлмаса, уй шароитида онажонларингиз ёки опа,бувиларингиз билан елим тайёрласангиз ҳам бўлади. Бунинг чун ҳар бир рўзғорда топилувчи ун ва сув аралашмасидан оз миқдорда олиб, ўртача суюқликда бўлган массани тайёрлаймиз ва фойдаланамиз. Бу елим жуда хам яхши ёпишқоқ ва табиий махсулотлардан тайёрланганлиги учун ҳаётингизга хавф туғдирмайди.
Бизнинг бармоқларимиздан дарахт шохлари, билак қисмимиздан эса дарахт танаси ҳосил бўлади. Қўл бармоқларни юқорига қилган ҳолда, оқ қоғозга елимлаймиз. Сўнг ҳар бир дарахт шохларларининг турли жойига турли шаклдаги ва рангдаги тугмаларни елимлаймиз ва елимланган тугмачалар ёнига кичик баргчаларни учбурчак шаклда ёки овал шаклда қирқиб елимлаймиз.. Хосил бўлган аппликацион иш бизга ёз фаслидаги серхосил дарахтни эслатади.
Ясалган аппликациямиз яқинларимиз учун ажойиб совға бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда, биз кераксиз сочилиб ётган тугмачалардан шу тариқа антиқа дарахтимизни ясашга ва тоззаликка, орасталикка эришдик.
Қуриш –ясаш марказида:
Тарбиячи: Болажонлар сизлар эса чиқиндиларни йиғувчи робот ва машиналарни лего доначалари ёрдамида ясайсизлар. Бор тасаввур ва маҳоратингизни ишга солинг. Болажонлар қани айтингчи, чиқиндиларни қаерларга ташлаймиз?
Болалар жавоби: Махсус жойлардаги қутиларга.
Do'stlaringiz bilan baham: |