Юрак қон-томир коллапси-бу ўткир юрак етишмовчилиги натижасида бирданига юзага келадиган қон томирлари тонусининг пасайиши бўлиб, бунда организмнинг хаёт учун зарур барча функцияларини тўхтатиш кузатилади. Бу қўрқувдан, зўриқишдан, оғриқдан юзага келиши мумкин.
Клиникаси: беморнинг ақл-хуши жойида, юзда оқариш, цианоз, умумий холсизлик, совуқ қотиш, қалтираш, оғиз қуриши, кўз қорачигининг кенгайиши, мушакларнинг бўшаши кузатилади. Қон босимининг тушиши, пульснинг секинлашиши, тана хароратининг пасайиши, совуқ тер чиқиши хам мумкин.
Даволаш: Бола горизонтал холатда ётқизилади ва бош орқага ташланади, нашатир спирти хидлатилади, эркин нафас олиши учун барча чоралар кўрилади. Иссиқ ичимликлар ичиш тавсия қилинади. Тери остига 10% кофеин (хар бир йилга 0,1мл) қон томир марказини қўзғатиш учун юборилади. Кофеин билан биргаликда кордиамин ҳам худди шу дозада қўллаш мумкин. Агар юқоридаги даво усуллари самара бермаса зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилиш лозим.
Анафилактик шок- ялаган турли хил дори препаратларига сезгирлиги кучли болаларда кузатилади, жумладан анестетикларга хам сезгирлик юқори бўлиши мумкин. Шунинг учун бемордан анамнез йиғишга эътиборли бўлиш талаб килинади.
Клиникаси: ўткир қон томир ва буйрак ости безининг етишмовчилиги кузатилади. Бунда бемор юзида, баданида қизариш, қичиш, ОБШК, бурунда, халқумда шиш (халқумда шиш кузатилса асфиксия юз бериши мумкин), Квинке шишлари, сўлак миқдорининг ошиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, нафас олиш ва чиқаришнинг қийинлашуви, бронхоспазм юз беришии мумкин.
Юз оқариши, цианоз, акроцианоз, юрак фаолиятининг сусайиши, пульснинг секинлашиши коллапс, бўғимларда оғриқ кузатилади.Сийдик ажралишиши хам қийинчилик юз беради. Капилярлар ўтқазувчанлигининг ошиши натижасида плазма суюқлиги йўқола бошлайди, бу эса ўз навбатида қон айланиши издан чиқишига сабаб бўлади. Биринчи белгиси бошланганидан 15 дақиқадан сўнг ўсиш ҳавфи орта бошлайди.
Даволаш: зудлик билан юқори нафас йўлларини шиллиқ ва қайд массасидан тозалаш керак. Бемор танаси горизонтал, боши ён томонга караган бўлиши керак.
1. Антигистомик препаратлари:
- супростин (ҳар бир йилга 0,1мл)
- димедрол 1% (ҳар бир йилга 0,1мл).
2. Бронхолистик таъсир қилувчи қон томирларининг тонусини оширувчи препаратлар ишлатилади:
- кальций хлор 10% (ҳар бир йил учун 0,5мл)
- адреналин 0,1% (ҳар бир йил учун 0,1мл).
3. Яллиғланишга қарши десенсибиллаштирувчи препаратлар:
- кортикостероидлар в/о ёки м/о;
- гидрокортизон (1мл-125 мг), 4-5 мг-боланинг 1 кг оғирлигига нисбатан
- преднизалон (1мл-30 мг) 1-2мг- боланинг 1 кг оғирлигига нисбатан, оғир ҳолларда преднизолон 5 баровар кўп юбориш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |