Темир бетон буюмларини ишлаб чиқариш технологияси ва усуллари.
Темир-бетон хақида тушунча.
Темир-бетоннинг ихтиро қилиниши ва қўлланиши Ж.Монье номи билан боғлиқ. 1849 йили Франциялик боғбон Ж.Монье цемент қоришмасига темир тўр жойлаб, апельсин дарахти учун туваклар тайёрлади. Бу икки материалдан мужассамланган буюм ХIХ асрнинг қурилиш соҳасидаги энг буюк ихтиро деб ҳисобланган.
Бетон мўрт материал бўлиб сиқилишга яхши ишлайди, чўзилишга эса яхши бардош бермайди. Агарда бетонни чўзувчи кучлар таъсир этадиган қисмига пўлат арматура жойланса, чузилишга ҳам сиқилишга ҳам яхши ишловчи материал темирбетон ҳосил бўлади.
Арматура сифатида пўлат ишлатилиши қуйидаги факторларга асосланган:
1) Бетон ва пўлатни иссик. кенгайши қоэф. бир хил.
2) Пўлат бетонга яхши ёпишади.
3) Бетон ишқорий мухит бўлганлиги учун арматурани коррозиядан сақлайди.