Мавзу: телекоммуникация транспорт тармоқ технологиялари


Синхрон рақамли иерархия технологиясида рақамли оқимларни шакллантириш усуллари



Download 202,79 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi202,79 Kb.
#79407
1   2   3   4   5
Bog'liq
mutaxasiss

Синхрон рақамли иерархия технологиясида рақамли оқимларни шакллантириш усуллари
Синхрон рақамли иерархия (SDH) узатиш тизимлари бутун тармоқни узатиш функцияларини амалга оширадиган универсал транспорт тармоқларини ҳосил қилиш имконини беради. SDH тизими ўзидан барча турдаги сигналларни, яъни PDH сигналлари, сигналларни асинхрон узатиш (ATM), Frame Relay пакетларини узатиш имконини беради.
SDH бошқа тизимларга қараганда бир неча афзалликларига эга:
1. Тармоқ тузилишининг соддалиги. Биргина кириш – чиқиш мултиплексори бир қатор PDH мултиплексорларини алмаштира олади. Плейзиохрон мултиплексор юқори сатҳдаги рақамли оқимдан паст сатҳдаги рақамли оқимни ажратиш учун уларни бир неча маротаба ўзгартириш керак, бу эса ўз навбатда қурилмалар сонини ошишига олиб келади. SDH мултиплексори эса керакли рақамли оқимни бутун оқимдан тўғридан - тўғри ажратиб олиш хусусиятига эга. Бу ўз навбатда қурилмалар сонини, уларнини таъминотини , жойни иқтисод қилишга имкон беради.
2. Тармоқнинг ишончлилиги ва ўз - ўзини қайта тикловчанлиги.
Тармоқда асосан оптик толали кабеллар қўлланилади ва улардаги оптик сигналларга хеч кандай электромагнит тўлқин халақит бера олмайди. Тармоқ бошқарувини марказлашганлиги бутун тармоқ холатини кузатиб туриш имконини беради. Тармоқ қурилиши шундай тузилганки хар қандай авария холатида хам резерв йуллар орқали қайта тикланади.
3 Кент полосали бошқарув каналларини қўлланилиши ва тармоқ ва элемент менежменти сатҳида компютерли иерархияли бошқарув тизими қўлланилиши хисобига тармоқ бошқарувининг осонлиги.
4. Бошқа замонавий технологиялар Frame Relay, ISDN ва ATM кабилар ҳосил қилган хар қандай юкламани узатиш имконига эга.
Синхрон рақамли иерархия (SDH) тизимида линияли сигналлар беш босқичга эга синхронли рақамли мултиплексорларда (SDM) (Synchronous Digital Multiplexer) шаклланади. (3-расм).
Маълумотни рақамли тракт орқали юборувчи бундай блоклар синхрон транспортли модуллар STM (Synchronous Transport Module) дейилади. Мультиплексорлар билан шаклланадиган транспортли модуллар беш босқичга бўлинади:
Биринчи босқич - STM-1 (синхронли рақамли оптик линияли трактда узатиш тезлиги 155 Мбит/с). Бундай тезлик 2 Мбит/с тезликдаги 63 та рақамли сигналлар оқимини узатишни таъминлайди. Тонал частотали каналларнинг сони эса 63x30=1890 та тонал частотали каналларга тенг бўулади. (Икки мегабитли оқимда иккита хизматга мўлжаллаган канал асосан хисобга олинмайди);
Иккинчи босқич- STM-4 (синхрон рақамли оптик линияли трактда узатиш тезлиги 622 Мбит/с. Бундай тезлик 4та STM-1 транспорт модулларини 155 Мбит/с тезликда узатишини таъминлайди.
Тонал частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890x4=7560 т.ч.кан.
Учинчи босқич - STM-16 (синхрон рақамли оптик линияли трактда узатиш теалиги 2488 Мбит/с). Бу 4та 622 Мбит/с тезликдаги STM-4 транспорт модулларини бирлашмасидир. Тонал частотали каналлар сони: 1890x16=30240 т.ч. кан.
Туртинчи босқич -STM-64 (синхрон рақамли оптик линия,трактдаги узатиш тезлиги 9952 Мбит/с). 4та STM-16 транспортли модулларининг бирлашмаси. Тонал частотали каналлар сони-1890x64= 120960.т.ч. кан;
Бешинчи боқич - STM-256 (синхрон рақамли оптик линияли трактда узатиш тезлиги 39898 Мбит/с). 4та STM-64 транспортли модулларининг бирлашмаси. Тонал частотали каналлар сони: 1890х25б=483840.т.ч. кан.



Download 202,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish