Компьютер стенографияси истикболлари
Компьютер стенографияси ривожланиши тенденциясининг таҳлили
шуни кўрсатадики, кейинги йилларда компьютер стенографияси усулларини
ривожлантиришга қизиқиш кучайиб бормоқда. Жумладан, маълумки,
ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблиги доим кучайиб бормоқда ва
ахборотни ҳимоялашнинг янги усулларини қидиришга рағбатлантирилаяпти.
Бошка томондан, ахборот-коммуникациялар технологияларининг жадал
ривожланиши ушбу ахборотни химоялашнинг янги усулларини жорий
қилиш имкониятлари билан таъминлаяпти ва албатта, бу жараѐннинг кучли
катализатори бўлиб умумфойдаланиладиган Internet компьютер тармогининг
жуда кучли ривожланиши ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда ахборотни ҳимоялаш энг кўп қулланилаѐтган соха бу
— криптографик усуллардир. Лекин, бу йўлда компьютер вируслари,
«мантиқий бомба»лар каби ахборотий қуролларнинг криптовоситаларни
бузадиган таъсирига боғлиқ кўп ечилмаган муаммолар мавжуд. Бошка
томондан, криптографик усулларни ишлатишда калитларни тақсимлаш
муаммоси ҳам бугунги кунда охиригача ечилмай турибди. Компьютер
стеганографияси ва криптографияларининг бирлаштирилиши пайдо бўлган
шароитдан қутулишнинг яхши бир йўли булар эди, чунки, бу ҳолда
ахборотни ҳимоялаш усулларининг заиф томонларини йўқотиш мумкин.
Шундай қилиб, компьютер стенографияси ҳозирги кунда ахборот
хавфсизлиги бўйича асосий технологиялардан бири бўлиб ҳисобланади.
Электрон туловлар тизимида ахборотларни химоялаш
Электрон туловлар тизими асослари
Электрон туловлар тизими деб банк пластик карталарини тулов
воситаси сифатада кулланилишидаги усуллар ва уларни амалга оширувчи
субъектлар мажмуасига айтилади.
Пластик карта — шахсий тулов воситаси булиб, у мазкур воситадан
фойдаланадиган шахсга товар ва хизматларни накдсиз пулини тулаш, бундан
ташкари банк муассасалари ва банкоматлардан накд пулни олишга имкон
беради.
Пластик картани тулов воситаси сифатида кабул килувчилар, савдо ва
хизмат курсатувчи корхоналар, банк булимлари хамда бошкалар шу пластик
карталарга хизмат курсатувчи кабул килувчилар тармогини ташкил этади.
Электрон туловлар тизимини яратиҳда пластик карталарга хизмат
курсатиш конун-коидаларини ишлаб чикиш ва уларга риоя килиш асосий
масалалардан бири булиб хисобланади. Ушбу коидалар нафакат техникавий
(маълумотларни стандартлаш, ускуналар ва бошкалар), балки молиявий
масалалар (корхоналар билан хисобларни бажариш тартиби)ни хам камраб
олади.
Электрон туловлар тизимининг фаолиятини куйидагидек тасаввур
килиш мумкин:
Электрон туловлар тизими билан биргаликда фаолият курсатадиган
банк икки, яъни банк-эмитент ва банк-эквайер тоифасида хизмат
курсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |