МАВЗУ: ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИ
Мамлакатимизнинг экспортга йўналтирилган иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- минерал хом-ашё кўп турларининг бой саноатбоп тури;
- кўпгина қишлоқ хўжалик ўсимликларини етиштириш учун қулай, шунингдек иссиқлик ва электр энергиясини тежаш имконини берувчи табиий иқлим шароит;
- туризм ва тадбиркорликнинг турдош хилларини ривожлантириш имконини яратувчи бутун оламга донғи кетган бой маданий ва тарихий мерос;
- юқори малака билан бирга нисбатан арзон ишчи кучи;
- салмоқли илмий салоҳият ва амалий тадқиқотларнинг юқори даражаси;
- ривожланган инфратузилма ва бошқалар.
2021 yilning yanvar-dekabr oylari yakuni bilan respublikaning tashqi savdo aylanmasi 42 071,6 mln. AQSh dollarini tashkil etib, 2020 yilga nisbatan 5 815,5 mln. AQSh dollariga yoki 16,0 % ga ko‘paydi. Jumladan, eksport hajmi 16 610,6 mln. AQSh dollariga (o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 10,0 % ga o‘sish) va import 25 461,0 mln. AQSh dollariga o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 20,4 % ga o‘sdi). Eksport tarkibida ham pasayish kuzatildi, jumladan: qora metallar (ulardan tayyorlangan mahsulotlar) o‘tgan yilning mos davriga nisbatan -41,3 % ga va paxta tolasi - 7,0 % ga kamaydi.
Import tarkibida eng katta ulush mashinalar va transport asbobuskunalari (shu jumladan ehtiyot qismlar va butlovchi qismlarga) - 37,1 % (o‘sish 6,2 %), kimyo mahsulotlari (va ulardan tayyorlangan mahsulotlar)- 16,7 % (o‘sish - 24,0 %), oziq-ovqat mahsulotlari - 11,5 % (o‘sish 35,5 %), qora metallar (va ulardan tayyorlangan mahsulotlar) -7,8 % ga (o‘sish 34,8 %) to‘g‘ri keladi.
Ўзбекистон Республикаси билан ташқи савдо айланмаси энг юқори улушга эга бўлган давлатлар, млн. АҚШ доллари, 2021 йил
Ўзбекистон Республикасини МДҲ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси, млн. АҚШ доллари, 2021 йил
Ўзбекистон Республикасининг экспорт таркиби, фоиз ҳисобида, 2021 йил
Ўзбекистон Республикасининг импорт таркиби, фоиз ҳисобида, 2021 йил
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар
Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони, (2022 йил 1 январь ҳолатига, бирликда)
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, 2021 йил
Жаҳон бозорларида корхоналаримиз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади:
- экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулот тайёрлаш ва сотиш харажатларини камайтиришда кўмаклашиш;
- уларни ташқи бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, истиқболли бозорлар, рақобатчилар тўғрисида олиб борилган тадқиқотлар натижалари билан таништириш;
- транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш;
- янги транспорт йўлакларини очиш орқали транспорт харажатларини камайтириш ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |