ДУНЁҚАРАШ — дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига, кишиларнинг ўз атрофидаги воқеликка ва ўз-ўзига муносабатига бўлган умумий қарашлар тизими, шунингдек, бу қарашларга асосланган одамларнинг эътиқодлари, идеаллари, билиш ва фаолият тамойиллари. Дунёқараш кишининг ёши, ҳаётий тажрибаси, билими, мафкураси билан боғлиқ. Дунёқарашда жамиятда шаклланган фалсафий, илмий, диний, сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик билимлар, қарашлар ўз аксини топади. Шахснинг Дунёқараши ижтимоий муносабатлар б-н чамбарчас боғланган. Дунёқараш инсоннинг ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши ҳамда баҳолаши асосида шаклланади. Бу жиҳатдан Дунёқараш воқеликнинг инсон онгидаги субъектив инъикосидир. Айрим индивиднинг онги билан богланган индивидуал Дунёқараш, муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, синф, миллат ва жамият миқёсидаги ижтимоий онг билан боғланган ижтимоий Дунёқараш мавжуд. Булар бир-бирини тўлдиради, бир-бирига таъсир қилади, бир-бирини ривожлантиради. Дастлаб индивид дунёни ҳиссий сезади (дунёни ҳис қилиш). Бунда индивид воқеликни бевосита ҳиссий инъикос этиш натижасида англайди. Кейин воқелик хақида тўплаган билимлари асосида индивиднинг Дунёқараши пайдо бўлади. Бу дунёни англаш дейилади. Шахснинг дунёни англаши орқали унинг ўзини англаши ҳам шаклланиб боради. Шу тариқа дунё ҳақидаги барча билимлар юксак даражада умумлаштирилади ва яхлит Дунёқараш шаклланади. Дунёқараш инсониятнинг тарихий тараққиёти мобайнида ривожланиб борган. Унинг қуйидаги шаклларини курсатиш мумкин: 1. Мифологик ёки афсоналарга таянувчи Дунёқараш У воқелик ҳақидаги мифологик билимлар тўпланган ва тизимга солинган бир даврда вужудга келган, борлиқнинг инсон онгидаги хаёлий инъикоси сифатида қад. давр кишилари учун хос бўлган. Улар воқеликни турли ривоятлар ва афсо-налар асосида тасвирлаб, уни қаҳрамонлар, ёвуз ва хайрли кучларни акс эттирувчи образлар тарзида билишган. Табиатдаги жонсиз жисмларни жонлантириб, олов, сув, ҳаво, табиат ҳодисаларини ҳам муайян жонли образларнинг намоён бўлиши деб ҳисоблашган. 2. Диний Дунёқараш У оламдаги воқеа ва ҳодисаларнинг сабабларини илоҳий, ғайритабиий куч билан боглаб тушунтиради. Диний эътиқод, туйғу, диний ақидаларга ишониш, илоҳий кучларга сиғиниш диний Дунёқарашнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. 3. Турмуш билан боғланган (кундалик) Д. Унда ақлга сиғадиган тасаввурлар, олам ва одам тўғрисидаги оддий анъанавий қарашлар акс этади. 4. Фалсафий Д. Унда бутун борлиқ, табиат, жамият, инсон рухияти ва тафаккурининг энг умумий жиҳатлари идрок этилади, шу асосда оламнинг умумлашган назарий модели яратилади. Фалсафий Дунёқараш дунёқарашнинг бошқа шаклларига таянади, улардаги умумий қонуниятларни, жиҳатларни англашга ҳаракат қилади. Фалсафий Дунёқарашнинг шаклланиши ва ривожланиши фалсафанинг пайдо бўлиши б-н узвий боғлиқ. Инсон воқеликка муайян мақсад, манфаат ва қизиқишлардан келиб чиқиб ёндашади. Дунёқарашнинг мафкура б-н боғланганлигининг сабаби ҳам шундадир. Дунёқарашнинг кўлами, мазмуни, маркази ёки таянч нуқтаси каби жиҳатлари бор. Д. кўлами индивиднинг бутун ҳаёти мобайнида ривожланиб, кенгайиб борувчи жиҳатини ифодалайди. Дунёқараш мазму-н и индивид онгида воқеликнинг хилма-хил жиҳатлари қай даражада қамраб олинганлигини акс эттиради. Дунёқараш маркази ёки таянч нуқтаси деганда, индивиднинг қандай шахсий ҳамда ижтимоий манфаатлар мажмуаси доирасидан туриб олам ҳақида фикр юритиши тушунилади. Инсон ўз ҳаётида ўзидан илгари ўтган кишиларнинг турмуш тажрибасига, тўплаган билимларига таянади. Дунёқараш кишиларнинг ахлоқ меъёрлари, ҳаётдаги интилишлари, қизиқишлари, меҳнат ва турмушларига таъсир кўрса-тиб, катта амалий маъно касб этади.
estetik tarbiya: lot. «estezio» – «go‘zallikni his etaman» ma’nosini bildiradi) shaxsni ijtimoiy voqelik, tabiat va mehnat munosabatlari hamda turmush go‘zalliklarini anglash, idrok etish, to‘g‘ri tushunishni o‘rgatish, ularning estetik didini o‘stirish, ularda go‘zallikka muhabbat uyg‘otish, shuningdek, go‘zallikni yaratish qobiliyatlarini tarbiyalash jarayoni bo‘lib, ijtimoiy tarbiyaning yana bir muhim tarkibiy qismi sanaladi. Aqliy, axloqiy, mehnat tarbiyasini estetikasiz tasavvur qilib bo‘lmaydi. Nozik didli bo’lish, go’zallikni fahmlay olish va qadrlash, badiiy madaniyatni tushunish, xullas, o’z hayotini go’zallik qonunlari asosida qura olish barkamol insonning eng zaruriy fazilatidir.
Ақлий тарбиядан мақсад бола онгида шариат илмларини ҳам, замонавий илмларни ҳам шакллантиришдир. Шундагина у теран фикрли, ўткир фаҳмли бўлиб етишади. Имон-эътиқод сабоғи бола тарбиясида энг асосий ўринда туради. Имонли бола ҳаёли бўлади, бировга зулм қилмайди. Ҳаромдан, нопок нарсалардан тийилади. Меҳру оқибатли, сабрли бўлади.
Бу борада мураббийлар зиммасида бир қанча масъулиятли ишлар бор. Албатта, болаларимиз бирданига имонли бўлиб қолишмайди. Бунинг учун маълум даражада ақлий ривожланиш жараёнини босиб ўтишлари керак. Бу соҳадаги вазифаларни учта босқичда ўрганамиз:
– Мажбуруй таълим.
– Фикрни ривожлантириш.
– Соғлом ақл.
Халқимизда бешикдан қабргача илм изла, деган пурмаъно нақл бор. Имон тарбияси таълим, савод билан ҳам боғлиқ. Маълумки, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нозил бўлган биринчи оятлар ҳам илм ҳақида эди. Унда шундай келади: «Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан. (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса Карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди» (Алақ, 1–5).
Илмга ундовчи оят-ҳадислар жуда кўпдир. Жумладан:
Do'stlaringiz bilan baham: |