Mavzu: Ta’limda innovasion o’quv vositalari



Download 93,98 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi93,98 Kb.
#312751
1   2   3   4
Bog'liq
Ta’limda innovasion o’quv vositalari

Видеокамера – телевизон узатиш камераси ва видео ёзувни амалга оширадиган қурилманинг ўзаро қоришмаси бўлиб, у дастлаб “телевизон камера”, “телекамера” тарзида қўлланилган. Дастлаб кичик ҳажмли қўл телекамераси сифатида қўлланилган видеокамералар оилавий видео лавҳаларни видеомагнитафонга ёзиб олиш мақсадида қўлланилган.
Кейинчалик ТВ-камерава видеомагнитафоннинг ўзаро қоришмаси сифатида камкордер (ингл. “camcorder”) пайдо бўлганидан кейин видеокамера журналистикада қўлланила бошланди.
Проектор LCD (ингл. “liquid crystal display” – LCD) – бир ёки бир нечта суюқ кристалли матрицадан иборат бўлиб, тасвирни экранга узатиб беришга хизмат қиладиган қурилма. Ундан фойаланиш вақтида тасвирнинг сюжетидан келиб чиққан ҳолда тасвирни ёрқинлаштириш ва кескин ўзгаришларни бартараф этишга тўғри келади.
Электрон доска (ингл. “interactive whiteboard” – интерфаол доска) – катта сенсорли экранга эга қурилма бўлиб, у компьютер ва проектор ҳам кирадиган тизимнинг бир қисми саналади. Проектор ёрдамида компьютернинг “Иш столи”даги тасвир электрон (интерфаол) досканинг юзасига чиқарилади, натижада доска “экран”га айланади. Доскага узатиб берилган тасвирни ўзгартириш, унда маълум ўзгаришларни ҳосил қилиш ёки унга белгилар қўйиш мумкин. Барча ўзгартиришлар мос равишда компьютерда файлга ёзиб олинади, уни сақлаб қўйиш флешка ёки дискка ёзиб олиш, қайта ишлаш мумкин. Бу вазиятда электрон доска ахборотни киритувчи қурилма сифатида намоён бўлади. Доскани махсус ручкаси (стилуси) ёки қўлни унга салгина теккизиш орқали бошқариш мумкин. Доска ва компьютер ўртасидаги алоқа икки ёқлама бўлиб, қўл ёки досканинг ручкаси (стилуси) худди сичқонча каби ишлайди.
Модем (“мoдуляция”, “дeмoдуляция” сўзлaридaн oлингaн) – узлуксиз сигнaллaрни рaқaмли маълумот (мoдуляция)ларга вa рaқaмли мaълумoтлaрни эса узлуксиз сигнaл (дeмoдуляция) ларигa aйлантириб бeрaдигaн қурилмa. Компьютер тeлeфoн тaрмoғи oрқaли axбoрoт aлмaшиш мaқсaдидa ишлaтилaётгaндa тармоқдaн узатилаётган сигнaлларни қaбул қилиш вa уларни рaқaмли axбoрoтларгa aйлaнтириш имконини берадиган қурилмaнинг мавжуд бўлиши тақозо этилади. Мoдeмнинг вaзифaси компьютер узатилган сигнaлни тeлeфoн тaрмoғининг иш чaстoтaси диaпoзoнигa мoс чaстoтaли элeктр сигнaлигa aйлaнтириб бериш, шунингдек, компьютерлaрaрo aлoқaни ўрнaтишдaн ибoрaт. Ушбу қурилма ўзининг кoммуникaциoн дaстурлaригa эга. Мазкур дaстурлaр узoқ мaсoфaлaргa мaълумoтлaрни узaтиш вa қaбул қилиш имконини яратади.
Телефон (қад. юнон. “узоқ” + “овоз” – узоқдаги овоз) – муайян масофадан туриб, овозни узатиш ва қабул қилиб олишга мўлжалланган аппарат. Замонавий телефонлар электр сигналларни бевосита юбориш имкониятига эга.
Интернет (англ. “Internet” – бутунжаҳон компьютер тармоқларининг бирлашган тизими) – дунёнинг барча нуқталаридаги ўн минглаб ахборотларни сақловчи ва узатиб берувчи компьютер тармоқларни бирлаштирувчи улкан бутунжаҳон компьютерлар тармоғи; унинг вазифаси хоҳловчиларга исталган маълумотларни етказиб беришдан иборат. Кўп ҳолларда “Бутужаҳон тармоғи”, “Глобал тармоқ” ёки оддийгина “Тармоқ” деб номланади. Интернет асосида Бутунжаҳон ўргамчак тўри (World Wide Web – WWW), шунингдек, жуда кўплаб бошқа маълумотларни етказиб берувчи тизимлар ишлайди

Download 93,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish