«Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби» мавзусида дарс ўтиш методикаси.
Режа:
Кириш
I боб. «Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби» мавзусида дарс ўтишнинг назарий масалалари.
1.1. Акциз солиғини солиқ тизимида тутган ўрни ва уни ўрганишнинг мақсади, вазифалари.
1.2. Акциз солиғининг базасини аниқлаш ва тўлаш тартибини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари.
II боб. Мавзу бўйича дарс ўтишда интерактив методларни қўллаш.
2.1. Дарс ўтишда интерактив методларни қўллаш зарурияти.
2.2. Мавзуни ўрганишда қўлланиладиган асосий интерактив методлар.
III боб. Мавзу бўйича дарс ўтиш методларини танлаш ва уларни такомиллаштириш.
3.1. Мавзу бўйича дарс ўтишнинг самарали методларини танлаш мезонлари.
3.2. Дарс ўтишда интерактив методларни қўллашнинг муаммолари.
3.3. Мавзу бўйича дарс ўтиш методларини такомиллаштириш.
Хулоса ва таклифлар.
Адабиётлар рўйхати.
Кириш:
мавзунинг аҳамияти, унинг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси,
ишнинг мақсади ва вазифалари,
тадқиқот объекти, эришилган натижалар ва унинг аҳамияти кўрсатилади.
Хулоса.
Битирув малакавий ишнинг хулоса қисмида олиб борилган изланишга якун ясаб, ишнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда хулосалар чиқарилади, қарор қабул қилишга ўргатиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифлар берилади.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикасининг қонуний ҳужжатлари ва материаллари:
Махсус адабиётлар:
Интернет сайтлар.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва расмий ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари.
дарсликлар; ўқув қўлланмалар; илмий монографиялар; докторлик, номзодлик диссертациялари; илмий-амалий анжуманлар маърузалари тўпламлари; газета ва журнал мақолалари; статистик маълумотлар: нашр этилган манбалар (статистик маълумотлар);
Махсус адабиётлар: дарсликлар, ўқув қўлланмалари, олимларнинг асарлари, монографиялари ва бошқа манбалар, жумладан, таржима қилинган адабиётлар, журнал ва газеталар мақолалари алфавит кетма-кетлигида берилади.
Муаллиф (ёки муаллифлар) исми-шарифлари, китоб, мақола номи, нашриёт номи, нашр қилинган йили кўрсатилади.
Қабул қилинган қоидага мувофиқ БМИ стандарт А4 форматли оқ қоғозга ёзилади. Матн қоғознинг чап томонидан 30 мм. юқоридан20 мм., ўнг-
дан 10 мм., пастдан 25 мм. ташлаб ёзилади. Ҳар бир варақда 28 сатрдан кам бўлмаслиги лозим.
Боб ва параграф сарлавҳалари асосий матндан юқоридан 1 сатр бўш жой ташлаб ажратиб ёзилади.
Агар улар матнни ўртасида бўлса, ёзилаётган параграф тугагач (юқоридан) 2 сатр бўш жой ташлаб матндан ажратиб ёзилади.
Саҳифалар, сарварақ (титул варағи), мундарижа (режа)дан сўнг, киришдан 3 бетдан бошлаб рақамланади (номерланади).
БМИда сатр боши (абзац)ни ажратиб кўрсатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир сатр боши муаллифнинг янги фикр бошлаганини кўрсатади. У матнда доимо бир хилда 3 ёки 5 ҳарф ҳажм чапдан бўш жой ташлаб бошланиши керак.
БМИда муаллиф томонидан ўз фикрини, кўрилаётган масалани қонун-қоида ва бошқаларни ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида иқтибос(цитата) келтирилса, у албатта олинаётган манбадагидек бўлиши керак.
Ҳамма иқтибосларнинг манбаи келтирилади. Ман-балар саҳифанинг охирида, матн орасида ёки матн охирида алоҳида саҳифада кўрсатилиши мумкин. Одатда, саҳифа охирида ёки матн охирида алоҳида саҳифада кўрсатишдан фойдаланилади.
Жадваллар, чизма, график, расм, ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисобидан тўлдирилиши лозим бўлган шакл (форма)лар асосини матнда ҳам, иловада ҳам араб рақамлари билан ёзилади. Улар номланиши, манбаси кўрсатилиши зарур. Агарда у талаба томонидан тайёрланган бўлса, манбага муаллиф томонидан бажарилган деб ёзиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |