Тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак- атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. - Тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак- атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади.
- Анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операцияларнинг асосий турларидир Анализ – шундай бир тафаккур операциясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини
- таҳлил қиламиз. Ўқувчи ва талаба ёшлар
- Турмушда ва ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар, мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб
- олиш анализдан бошланади.
- Синтез – шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги келтирилган ҳарфлардан фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа ахборот, ундан эса ҳикоя тузади.
Таққослаш – шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. Агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа ёки икки пайкал пахтазор ҳосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади. - Таққослаш – шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. Агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа ёки икки пайкал пахтазор ҳосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади.
- Бундан ташқари метр билан масофани, тарози билан оғирликни, термометр билан ҳароратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам таққослаш жараёни вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |