Мавзу. Суюқликларни экстракциялаш қурилмалари тузилиши ва турлари. Режа. 2. Экстракциялаш жараёнининг тезлиги 3. Экстракторларнинг тузилиши. - Экстракторда юқори харакатга келтирувчи кучга эришиш учун жараёндаги оқимлар идеал сиқиб чиқариш шароитида ўзаро тўқнашиши ташкил этилади. Бунинг учун экстракциялаш жараёни юпқа қатламда насадкали, марказдан қочма экстракторларда уларни секциялаш ёки кўп поғонали секцияланган қурилмаларда олиб борилади.
- Жараён ташкил этилишига қараб экстракторлар даврий ва узлуксиз принципда ишлайдиган бўлади.
- 1. ЭКСТРАКЦИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ. [16.4-§]
-
- Амалиётда суюқлик аралашмаларини экстрациялашнинг қуйидаги усуллари ишлатилади:
- 1) дастлабки аралашма ва экстрагентни бир маротаба контактига асосланган жараён (бир поғонали экстракциялаш);
- 2) хар бир поғонада тоза эритувчи ишлатиш йўли билан экстракциялаш (кўп поғонали экстракциялаш);
- 3) битта ёки иккита эритувчи ёрдамида қарама-қарши оқим билан кўп боскичли экстракциялаш (кўп эритувчи ва поғонали экстракциялаш).
- Биринчи ва иккинчи усуллар кичик хажмли ишлаб чикаришларда хамда лаборатория шароитларида қўлланилади.
- Саноат микёсида асосан учинчи усулдан, яъни фазаларнинг қарама-қарши оқимидан фойдаланилади. Қайси бир усул кулланишидан катъий назар, экстракциялаш жараёни эритувчи ёки эритувчиларни регенерация килиш билан бирга олиб борилади. Регенерациянинг максади эритмалар таркибидаги керакли компонентларни ажратиб олиш ва эритувчиларни кайтадан ишлатишдан иборатдир.
Кўп поғонали ва қарама-қарши оқимли экстракциялашнинг схемаси: 1, 2, ..., п—1, п — поғоналар; Е1,- биринчи поғонадан чикаётган экстракт; Rn — охирги поғонадан чикаётган рафинат. - 2. ЭКСТРАКЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ТЕЗЛИГИ
-
- Суюқликларни экстракциялашда иккита суюқ фаза ўртасида модда алмашиниш жараёни юз беради, ажратиб олиниши лозим бўлган компонент битта суюқликдан иккинчисига ўтади. Фазалар ўртасида контакт юзасини кўпайтириш учун суюқликлардан бири маълум ўлчамли майда томчиларга ажратилади. Бунда битта суюқлик аппаратнинг хажми бўйича (ёки контакт курилмасининг устида) узлуксиз ёки яхлит жойлашган бўлади, иккинчи суюқлик эса томчи холида бўлади. Биринчи суюқлик яхлит ёки дисперсион фаза деб, томчи холидаги суюқлик эса дисперс фаза деб юритилади.
- Шундай килиб, ажратилиши лозим бўлган компонент яхлит фазанинг ичидан томчининг юзасига, сўнгра, унинг таркибига ёки тегишли компонент томчининг ичидан ажратувчи юза орқали яхлит фаза оқимига ўтади. Жараённинг тезлиги бир фазадан иккинчи фазага ўтган модданинг миқдори билан белгиланади.
- Яхлит ва дисперс фазаларнинг диффузион қаршиликларининг нисбатига кўра жараённинг тезлиги турлича аникланади. Бунда уч хил хол юз бериши мумкин.
- Кимё саноатида хар хил тузилишга эга бўлган экстракторлар ишлатилади. Булар асосан уч турга (аралаштиргич — тиндиришгичли, колоннали ва марказдан кочма куч таъсирида ишлайдиган экстракторларга) булинади.
- Аралаштиргич — тиндириш экстракторлари. Энг оддий, даврий ишлайдиган аралаштиргич — тиндириш экстракторлари вазифа-сини аралаштиргичли аппаратлар бажаради. Бир поғонали экстракциялашни узлуксиз олиб бориш учун икки кисм (аралаштиргич ва тиндириш) дан иборат аппаратлар ишлатилади.
- Саноатда аралаштиргичлар сифатида инжекторли, диафрагмали, трубали аралаштиргичлар, марказдан кочма насослар, оддий вентиляторлар кенг ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |