Бу турдаги статик ноаниқликка ўлчаш воситаси алмаштириш функциясининг ночизиқлигига боғлиқ бўлган ноаниқлик мисол бўла олади. Масалан, Гук қонунинг кенг оралиқда ночизиқлилиги, температурани ўлчашда температура датчикларининг ночизиқлилиги (Зеебек эффекти), ўзгарувчан ток вольтметрларининг частотавий ноаниқликлари туфайли статик ноаниқликлар келиб чиқади. Динамик ноаниқликларга ўлчаш воситаларининг инерцион хоссалари (температурани ўлчашда термометрнинг инерционлиги, тез ўзгарувчи тезликларни аниқлашда спидометрнинг инерционлик хоссалари ва ҳ.к.) га боғлиқ бўлган ноаниқликлар мисол бўла олади. - Бу турдаги статик ноаниқликка ўлчаш воситаси алмаштириш функциясининг ночизиқлигига боғлиқ бўлган ноаниқлик мисол бўла олади. Масалан, Гук қонунинг кенг оралиқда ночизиқлилиги, температурани ўлчашда температура датчикларининг ночизиқлилиги (Зеебек эффекти), ўзгарувчан ток вольтметрларининг частотавий ноаниқликлари туфайли статик ноаниқликлар келиб чиқади. Динамик ноаниқликларга ўлчаш воситаларининг инерцион хоссалари (температурани ўлчашда термометрнинг инерционлиги, тез ўзгарувчи тезликларни аниқлашда спидометрнинг инерционлик хоссалари ва ҳ.к.) га боғлиқ бўлган ноаниқликлар мисол бўла олади.
Барча рақамли ўлчаш воситаларининг ишлаш принципига кирган, тез-тез учраб турадиган ноаниқликлардан бири аналогли-рақамли алмаштиришда узлуксиз катталикни квантлаш ноаниқлигидир. - Барча рақамли ўлчаш воситаларининг ишлаш принципига кирган, тез-тез учраб турадиган ноаниқликлардан бири аналогли-рақамли алмаштиришда узлуксиз катталикни квантлаш ноаниқлигидир.
- Квантлаш жараёнида узлуксиз ўзгарувчи X катталикни, поғоналарнинг q ўлчамлари берилган поғонали ўзгарувчи XN = Nq катталикка ўлчовли алмаштириш содир бўлади. Бунда Х катталикнинг мумкин бўлган қийматларининг чексиз тўпламига мумкин бўлган кўрсатувларнинг ёки рақамли қурилманинг чиқиш кодларининг чекли ва ҳисобли N тўплами мос келтирилади.
Квантлаш, яъни ўлчовли алмаштириш, ўлчами узлуксиз ўзгарувчи Х катталикнинг разряд (тоифа) сонлари чекланган сон N билан алмаштиришда пайдо бўладиган хатоликка эга. Квантлаш хатолиги, агар ўлчов ва компараторнинг хатолиги нолга тенг бўлса, ўлчаш натижаси билан Х катталикнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарққа тенг: - Квантлаш, яъни ўлчовли алмаштириш, ўлчами узлуксиз ўзгарувчи Х катталикнинг разряд (тоифа) сонлари чекланган сон N билан алмаштиришда пайдо бўладиган хатоликка эга. Квантлаш хатолиги, агар ўлчов ва компараторнинг хатолиги нолга тенг бўлса, ўлчаш натижаси билан Х катталикнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарққа тенг:
-
- ∆k=XN -X, (3.3.1)
-
- Демак, (3.3.1) га биноан, квантлаш ∆k хатолигининг ўлчанадиган Х катталикка боғл иқлиги квантлаш q қадами чегараларида чизиқли бўлади.
- Рақамли ўлчаш воситаларида иккита XN ва XN+1 квантлаш даражаларида жойлашган, ўлчанадиган X катталик, одатда, қуйи рақамли қиймат билан ифодаланади. Бу ҳолда квантлаш хатолиги ∆k доим манфий бўлади, унинг максимал қиймати эса (модул бўйича) квантлаш қадами q га тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |