Мавзу: шахснинг психологик қиёфасини т


Талаба ва ўқитувчи шахсининг психологик портрети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#56147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
shaxsning psixologik qiyofasini t.liri testi orqali organish

1.2. Талаба ва ўқитувчи шахсининг психологик портрети 
Тадқиқот ишимизда шахснинг психологик қиѐфасини Т.Лири тести 
орқали ўрганишни мақсад қилганмиз. Шахснинг психологик қиѐфасини 
ўрганиш аввало, индивидуалликни тадқиқ этиш учун зарур бўлса, 
иккинчидан, турли ѐш босқичларида, айрим касб эгалари шахсининг 
психологик портретини яратишни ҳам назарда тутади. Бунинг аҳамияти 
катта, яъни жамиятда мазкур касб эгаларига қўйиладиган талаблар унинг 
психологик портретида қандай роль ўйнашини акс эттиради. Шу ўринда биз 
талаба ѐшлар ва ўқитувчининг психологик портретини психологияда 
ѐритилишини таҳлил қилиб ўтмоқчимиз. 
Психолог Э.Ғ.Ғозиевнинг ―Онтогенез психологияси‖ деб номланган 
китобида ѐзилишича: ―Талабалик даври ўсмирликнинг иккинчи босқичидан
иборат бўлиб 17-22 (25) ѐшни ўз ичига олади ва ўзининг қатор бетакрор 
хусусиятлари ва қарама-қаршиликлари билан характерланади. Шу боисдан 
ўспиринлик даври шахсининг ижтимоий ва касбий мавқеини англашдан
бошланади. Мазкур паллада ўспирин ўзига хос рухий инқироз тангликни 
бошидан кечиради, жумладан катталарнинг хар-хил кўринишдаги (унга 
ѐқиш ѐки ѐқмаслигидан қаѐтий назар ) рольларни тез суратлар билан 
бажариб кўришга интилади, турмуш тарзининг янги жихатларига кўника


23 
бошлайди катта одамларнинг турмуш тарзига ўтиш жараѐни шахснинг камол 
топиш хусусиятларига боғлиқ ички қарама-қаршиликларни келтириб 
чиқаради.‖ 
Психологлардан Б.Г. Ананъев, Н.В. Кузимина, Н.Ф. Тализина, 
В.Я.Ляудис, И.С. Кон, В.Т Лисовеский, А.А. Бодолев, А.В. Петровский, 
М.Г.Давлетшин, 
И.И. 
Илғясов, 
А.В. 
Димитрева, 
З.Ф.Есарова, 
А.А.Вербицкий, В.А. Токарева, Э.Ғ.Ғозиев ва бошқаларнинг тадқиқотларига 
кўра, олий ўқув юртларида таълим олиш талабалар учун жуда оғир кечади, 
чунки бу даврда шахснинг мураккаб фазилатлари, хислатлари, сифатлари, 
такомиллашиш босқичида бўлади. Мазкур ѐш давридаги ижтимоий-
психологик ўсишнинг хусусиятларидан бири ўқиш фаолиятининг онгли 
мотивлари кучайишидир. Талабаларда ахлоқий жараѐнларнинг ўсиши суст 
амалга ошса-да лекин хулқнинг энг муҳим сифатлари мустақиллик, 
ташаббускорлик, топқирлик, фаросатлилик ва хокозолар такомиллашиб 
боради. Шунингдек уларда ижтимоий-холларга, воқеликка ахлоқий 
қоидаларга қизиқиш, уларни ангалшга интилиш тобора кучаяди. 
Психологларимизнинг 
тадқиқотлари шахс ҳаѐти тажрибасини 
эгаллашида унда ўзлигини англаш вужудга келишини, жумладан, шахсий 
ҳаѐтининг мазмунини англаши, аниқ турмуш режаларини тузиш, келажак 
ҳаѐт йўлини белгилаши ва хаказолар амалага ошишини кўрсатади. Талаба
аста-секин микрогурухнинг нотаниш шароитларига кўникиб боради, 
ўзининг хаққи-хуқуқлари ва мажбуриятларини билан бошлайди, шахслараро 
муносабатининг янгича кўринишини ўрнатади, турмушдаги ижтимоий 
ролларни амалда синаб кўришга интилади. Улардаги романтик хис-тйғулар
воқеликка муайян ѐндошишига бирмунча халақит беради. Чунки улар 
турмушдаги ютуқлар ва муваффақиятсизликнинг ижтимоий-психологик 
илдизлари нимадан иборат эканлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга 
бўлмайдилар.
Ёш физиологияси ва психологияси фанларидан тўпланган материаллар
таҳлилидан кўринадики, талаба 17-19 ѐшда ҳам ўз хулқи ва билиш 


24 
фаолиятини онгли бошқариш имкониятига эга бўлмайди ва шунга кўра хулқ 
мотивларининг асосланмаганлиги, узоқни кўра олмаслик, эхтиѐтсизлик каби 
ҳолатлар руй беради. В.Т. Листовскийнинг фикрича, 19-20 ѐшларда айрим
салбий хатти харакатлар кўзга ташланади. Мазкур ѐшда хоҳиш ва интилиш
ирода ва ҳарактердан анча илгарилаб кетади. Бунда одамнинг ҳаѐтий 
тажрибаси алоҳида роль ўйнайди, чунки талаба шу тажриба етишмаслиги 
натижасида назария билан амалиѐтни, фантазия билан реалликни, романтика 
билан экзотикани, ҳақиқат билан иллюзияни, орзу билан хоҳишни, оптимизм 
билан қаттийликни аралаштриб юборади. 
 Талабалик йилларида ѐшларнинг ҳаѐти ва фаолиятида ўзини ўзи 
камолатга етказиш жараѐни муҳим роль ўйнайди, лекин ўзини 
бошқаришнинг таркибий қисмлари (ўзини-ўзи тахлил қилиш, назорат этиш, 
бахолаш, текшириш ва бошқалар) ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Идеал 
(юксак, барқарор, баркамол) «мен»ни реал «мен» билан таққослаш орқали 
ўзини-ўзи бошқаришнинг таркибий қисмлари амалий ифодага эга бўлади. 
Талабанинг нуқтаи-назарича, идеал «Мен» ҳам муайян мезон асосида етарли 
даражада текшириб кўрилмаган, шунинг учун улар гоҳо тасодифий, 
ғайритабиий хис этилиши муқаррар, бинобарин, реал «мен» ҳам шахснинг
ҳақиқий баҳосидан анча йироқдир. Талаба шахснинг такомиллашувида 
бундай объектив қарама-қаршиликлар ўз шахсиятига нисбатан ички 
ишончсизликни, ўқишга нисбатан эса салбий муносабатни вужудга 
келтиради. Жумладан ўқув йили бошида талабада кўтаринки кайфият, олий 
ўқув юртига кирганида завқу-шавқ туйғуси кузатилса, таълимнинг шарт-
шароитлари, мазмуни, мохияти, кун тартиби, муайян қонун ва қоидалари
билан яқиндан танишиш натижасида унинг рухиятида кескин тушкунлик 
рўй беради. Юқорида айтилган ички ва ташқи воситалар, омиллар таъсири 
оқибатида унинг руҳий дунѐсида умидсизлик, рухий парокандалик 
кайфияти, яъни истиқболга ишончсизлик, иккиланиш, хадиксираш, каби 
салбий хис-туйғулар намаѐн бўлади. Бизнингча олий мактабда тарбия 


25 
ишларини режалаштиришда таълим жараѐнида талабага ўзига хос 
муносабатда бўлиш мазкур даврнинг муҳим шартларидан биридир.
Ўспиринликнинг иккинчи даври хулққа, воқеликка бахо бериш
имкониятидан ташқари талаб қўйиш ва қатъиятлилик хусусияти билан
фарқланади. Шунинг учун талабалар ҳар доим принципиал бўла 
олмайдилар. Баъзан қатъиятлилик салбий муносабатга ҳам айланади. 
Талабаларнинг ўқитувчи тавсияларини инкор қилиши низоларни келтириб 
чиқаради.
Б.Г.Ананъев рахбарлигида ўтказилган илмий-тадқиқот ишларидан 
маълум бўлишича, талабалар камол топишининг жинсий ва нейродинамик
хусусиятлари уларнинг ақлий имкониятларини тўла ишга солиш ва 
сермахсул ўқув фаолияти ташкил қилиш учун муҳим имконият, шарт-
шароит яратади.
Ю.А. Самариннинг таъкидлашича ўспиринлар руҳиятида ўзига хос 
қарама-қаршиликлар, ички зиддиятлар мавжуд бўлади. Уларнинг моддий 
жихатдан ота-онага, олий ўқув юрти махмуриятига боғлиқлиги иқтисодий 
зиддиятни келтириб чиқаради. Бу хол талаблаарнинг хохишлари билан 
мавжуд имкониятнинг номутаносиблиги туфайли содир бўлади. 
Одатда талабалар II ва III курсларда олий ўқув юрти ва 
мутахассисликни тўғри танлангани хақида янада жиддий ўйлайдилар. 
Мазкур ѐш даврида ўзини бошқаришнинг таркибий қисмлари, ижодий
таффаккур, муайян ҳаѐтий тажриба, ўзлаштирилган билимларини тартибга
солиш асосида хис-туйғулар, қарашлар, ахлоқий қадриятлар, ўзлигини 
англаш ва барқарор эътиқод шаклланади. Талаба хукм ва хулоса чиқаришга 
ўрганади, ўз хатти-харакатида қатъий туриб уларни химоя қилади, у ҳаѐтнинг 
турли сохалари бўйича хар хил даражадаги кўникма ва малакаларига 
назарий 
билимлар, 
ижтимоий-психологик 
тушунчаларини 
амалий 
фаолиятига татбиқ этиш имкониятига эга бўлади. .
 Талабалар ўқув фаолияти муваффақиятининг муҳим шарти олий ўқув
юртидаги таълим жараѐнининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш,


26 
дискомфорт туйғусини бартараф қилиш, микромуҳитда юз берадиган 
зиддиятларнинг олдини олишдан иборат. 
Одатда қуйи курслардаги талабалар ўқув фаолиятини мумкин қадар
тўлароқ тасаввур этишга харакат қиладилар, лекин уни бошқариш тўғрисида
етарли маълумотга эга бўлмайдилар. Кўпинча улар ўқув фаолиятини 
бошқариш деганда, ўқув материалларини ўзлаштиришни режалаштириш, 
назорат қилиш, баҳолаш кабиларни тушунадилар. Талабалар варақа 
саволларига берган жавобларидан маълум бўлишича уларда ўқув фаолияти 
тизимини тасаввур этишдан ташқари, унинг айрим имкониятлари юзасидан
муайян билимлар ҳам бўлади.
Айрим талабалар ўз жавобларида бирор хусусиятларига эга бўлмаган
материални ўзлаштиришнинг усулларини ҳам ѐзганлар. қуйи курс 
жавобларидан бири: «Мен авввал ўқув материалларини қисмларга
ажратаман, сунг улар ўртасида мантиқий уйғунликни вужудга келтираман, 
муҳим ва бирламчи каломатларни топишга харакат қиламан. Мазкур
материалнинг олдингиси билан солиштирма ўхшаш ва фарқли жихатларни 
аниқлайман». Худди шунга ўхшаш талабаларнинг тўртдан бир қисмидан 
олиди. Уларнинг 85% ўқув фаолиятни бошқаришнинг айрим таркибий 
қисмларини ифодалай олганлар. Аммо кўпчилиги ўқув фаолиятини 
бошқаришнинг умумлашган усулларини таърифлаш, англаш, фаолиятнинг 
харакатларини қандай тартибда амалга оширишни тасаввур қилишдан анча
йироқдирлар. Шунга қарамай талабаларда таққослаш, режа тузиш, лекция ва 
бирламчи манбаларн6и конспектлаштириш бўйича маълум тушунчалар
мавжуд. Бироқ, бу борада ҳам айрим нуқсонлар учраб туради. Чунончи 
талабалар режалаштириш, конспектлаштириш, таълими усулларидан 
фойдаланишга қўйиладиган умумий талабларни аниқ кўрсатишда 
қийналадилар, муаммо доирасидан четлашадилар ва хаказо. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ва узлуксиз таълим талабларидан 
келиб чиккан ҳолда рақобатбардош, жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган 
мутахассис кадрларни тайѐрлашда, ѐшларнинг ўзига хос психологик 


27 
хусусиятларини акс эттирган психологик портретини яратишга эътибор сўнги 
йилларда эътибор бутун дунѐда кучайганлиги бежиз эмас. Кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастурининг сифат босқичида эса, бу портретнинг аҳамияти 
нихоятда беқиѐсдир. Шу нуктаи назардан келиб чикиб, XXI аср 
психологларига турли соха мутахассисларига психологик портрет ва 
психологик имидж яратишдек долзарб вазифа юклатилгандир. 
Талабалик мақомига эга бўлган ѐшларда ижтимоий муҳитга нисбатан 
маълум даражада карашлар ўзгариш билан бир қаторда, ўзининг хулқ-
атворида ҳам бир қатор янги хусусиятлар намоѐн бўла бошлайди. У ўзига 
қўйилаѐтган талабларга жавоб бериш учун ўзида муайян ижтимоий- 
психологик қиѐфани акс эттириши лозим бўлади. Бу даврга хос хусусият 
шундан иборатки, унда хар бир ѐш ўзининг келажагини катталардек 
умумлаштириб акс эттиради хамда ўзини мутахассис сифатида тасаввур 
қилади. 
Ўзбекистон Миллий университети олимларидан Э.Ғ.Ғозиев ва 
шогирдлари томонидан ўзбек талабаларининг психологик портретини 
яратиш бўйича ишлар олиб борилган. Улар талабанинг психологик портрети 
асосан туртта таркиб асосида очиб берганлар. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish