Мавзу: Шаҳарлашув жараёни билан боғлиқ муаммолар



Download 33,5 Kb.
bet3/3
Sana31.03.2022
Hajmi33,5 Kb.
#521150
1   2   3
Bog'liq
Маъруза. Шаҳарлашув жараёни билан боғлиқ муаммолар.

субурбанизация-деб аталади (субурбанизасия лотинчадан субур-шаҳар атрофи). Шаҳар марказидаги экологик вазият, ўзига хос мураккаб турмуш тарзи, нарх-навонинг баландлиги, жиноятчиликнинг ўсиши, солиқнинг юқорилиги каби нохуш ҳолатлардан чарчаган, зериккан одамларнинг шаҳардан ташқарига кўчиб ўтиши ва шаҳар марказига ишга келиб-кетиши субурбанизасия жараёнинг ривожланишида етакчи омиллар ҳисобланади. Энг аввало бунда аҳолининг моддий жиҳатдан ўзига тўқ қатлами шаҳар атрофига келиб жойлаша бошлайди. Кейинчалик ўрта қатлам ва ўз навбатида аҳоли билан бараварига ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам келиб ўрнашади, ривожланади.
Вақт ўтиши билан шаҳар ва шаҳарчалар, ўзаро ҳудудий туташиб, қўшилиб кетади ва уни айрим жойларда урбанизасиялашган ҳудудлар дейишади (Лондон, Рур ҳавзаси конурбасияси ва х.к.). Урбанизасиялашган ҳудудлар 3-5 та агломератсиянинг бирлашишидан таркиб топади.
Шаҳар агломератсияларининг ўзаро қўшилиб кетишидан ҳосил бўлган шаҳар аҳоли пунктлапи урбанизасиялашган зоналар ёки мегалополислар (ушбу тушунчани илк бора франтсуз урбанисти Жан Готман 1950-йилларда АҚШнинг шимоли-шарқига нисбатан ишлатган), деб юритилади. Ҳозирда дунё бўйича, Шимоли-шарқий Атлантика (АҚШ) 40 та агломератсияни, Ички, Кўл атрофи (АҚШ, Канада) 35 та, Жанубий-Ғарбий, Тинчокеан (АҚШ, Мексика) 15 та, Токайдо (Япония) 20 та, Англия (Буюк-Британия) 30 та, Рейн (Германия, Нидерландия, Белгия, Франсия) 30 та агломератсияларни ўзига қамраб олган йирик мегалополислардир. Кучсиз урбанизасиялашган ҳудудларда ҳам мегалополислар ташкил топмоқда. Масалан, Бразилияда Сан-Паулу-Рио-де-Жанейро-Белу-Оризонти мегалополиси. Россияда Москва ва Нижний Новгород ўртасидаги мегалополислар шулар жумласидандир.
Ғарбий Европадаги мегалополислар ўлчамига кўра кичик бўлиб, булардан Лондон, Бирмингем, Ливерпул ва Манчестер агломератсияларидан ҳосил бўлган Англия мегалополисида 35 млн киши жойлашган.
Дунё олимларининг прогнозига кўра алоҳида алоҳида мегалополислар ўзаро бирлашиб ягона Ойкуменополисларни ташкил этади. Ойкуменополис назариясини грек урбанисти К.Доксиадис томонидан илгари сурилган. Ойкуменополисларда ер шарининг энг кўп аҳолиси яшайди.



1 Ғуломов П. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Тошкент “Ўқитувчи”, 1994. Б.112.

2 Народонаселение мира 2004 в году. -2004. C. 29-30.

3 Копылов В.А. География населения. Учебное пособие. -М.: Маркетинг, 1999.-С.117.

4 Ғуломов П. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. Тошкент “Ўқитувчи” 1994. Б.7.

Download 33,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish