Агломерация–аҳоли пунктларнинг бир-бирларига қўшилиб кетиб, улкан шаҳар, ягона иқтисодий ҳудуд ҳосил қилиши. Агломератсияларда аҳоли зич ўрнашган, хилма-хил ишлаб чиқариш тармоқлари, хусусан саноат корхоналари, илмий ва ўқув муассасалари тўпланган бўлади4. Агломератсия сўзи франсуз адабиётларида учрайди, инглизлар буни конурбация, америкаликлар метрополислар, деб аташади.
Шаҳар агломератсияси ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва жойланиши туфайли турли функсионал тип ва йирикликдаги шаҳарларнинг вужудга келиши ва уларнинг бир жойда тўпланишидан, хусусан шаҳарларнинг қулай иқтисодий географик ўрин туфайли энига ва бўйига кенгайиб боришидан ҳамда йирик шаҳар атрофида ва унга яқин жойда шаҳар ва шаҳарчаларнинг таркиб топиб қўшилиб кетишидан пайдо бўлади.
Шаҳар агломератсияси қуйидаги шарт ва шароитларга таянган ҳолда шаклланади:
-шаҳар атрофида битта ёки иккита йирик шаҳар бўлиши лозим;
-унинг атрофида камида иккита шаҳар ва шаҳарчалар бўлиши шарт;
-марказий шаҳар (агломератсия ядроси) ва йўлдош шаҳарчалар орасидаги масофа энг кўпи икки соатлик вақт доирасида бўлиши зарур;
-агломератсия шаҳар ва шаҳарчалари ўртасида маятниксимон (тебранма) мигратсия алоқаси ривожланган бўлиши шарт;
-атрофидаги шаҳарлар аҳолиси энг ками агломератсия аҳолисининг 10 фоизини ташкил этиши зарур ва х.к.
Дунёда биринчи шаҳар агломератсияси ХИХ асрнинг иккинчи ярмида йирик шаҳарлар (Лондон, Париж, Ню-Ёрк ва бошқа.) ёки унга яқин жойлашган алоҳида унча катта бўлмаган шаҳарлар атрофида шаклланган. Агломератсиянинг биринчи типи ягона марказга асосланган моносентрик хусусиятга эга бўлган бўлса, иккинчи типи полисентрик, яъни мавқеи жиҳатдан тенг бўлган кўп марказлардан иборат бўлган. Булардан моносентрик агломератсиялар типи кенг тарқалди. Ҳолбуки, ҳозирда полисентрик типи ҳам кўп сонлидир. Шу ўринда келтириш жоизки, агломератсиялар бир марказли (моносентрик) ва кўп марказли (полисентрик) хусусиятга эга бўлади. Фарғона-Марғилон, Ангрен-Олмалиқ агломератсиялари полисентрик, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қарши, Нукус, Урганч ва бошқа агломератсиялар моносентрик ҳисобланади.
Шаҳар агломератсияси - меҳнат, маданий-маиший, рекрасион, инфратузилма, ишлаб чиқариш ва бошқа алоқалари билан ўзаро бирлашган шаҳар аҳоли пунктлапи гуруҳига айтилади. Дунёда энг йирик агломератсиялар 20 дан ортиқ бўлиб, уларнинг кўпи АҚШда ( Чикаго, Ню-Ёрк, Лос-Анжелес), Ҳиндистонда (Деҳли, Бомбей, Калкутта), Японияда (Токио, Осако-Киото-Кобе) ва Бразилияда (Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро) жойлашган. Покистон (Карачи), Буюк Британия (Лондон), эрон (Теҳрон), Аргентина (Буенос-Айрес), Филлипин (Манила), Хитой (Шанхай), Франсия (Париж), Бангладеш (Дакка), Россия (Москва) каби мамлакатларда агломератсиялар сони атига биттадан, холос. Шаҳар агломератсиялари вақт ўтиши билан ривожланган давлатларга нисбатан ривожланаётган давлатларда тобора ўсмоқда.
Агломератсия чегаралари одатда, марказ шаҳар билан унинг атрофидаги шаҳарлар ўртасидаги меҳнат, маданий-маиший алоқалар самарадорлиги билан белгиланади. Бу алоқалар чегараси ҳозирги замонавий транспорт ривожланган бир вақтда 50-60 км оралиқдаги радиусни ташкил этади. Кўпгина ҳолларда бу шаҳар агломератсия чегараси маъмурий чегаралар билан мос келмайди.
Шаҳар атрофидаги аҳоли пунктлапининг шаҳар марказидан ва унинг атрофидан келаётган аҳоли ҳисобига тезроқ ривожланиши шаҳар агломератсиясининг ўз чегарасидан ташқарига чиқишига олиб келмоқда. Бу жараён фанда
Do'stlaringiz bilan baham: |