Кўзнинг нур синдирувчи муҳитлари тиниқ бўлган тақдирдагина кўз
равшан кўриши мумкин. Кўз оптик системасининг
нур синдириш кучи
диоптриялар (Д) билан ифодаланади. Диоптрия - фокус масофаси 1 метрга
тенг линзанинг нур синдириш кучидир.
Кўришнинг аниқлиги кўз гавҳари шаклининг ўзгаришига боғлиқ бўлади.
Кўзнинг тўр пардада аниқ тасвир ҳосил қилишга мосланиш хусусияти
аккомодация деб аталади. Аккомодация тинчлигида кўз гавҳари
олдинги
юзаси эгрилигининг радиуси 10 миллиметрга тенг бўлса, максимал
аккомодациясида, яъни буюм кўзга ҳаммадан яқин қилиб тутилганда, кўз
гавҳари олдинги юзаси эгрилигининг радиуси 5,3 миллиметр бўлади.
Ёш улғайган сари кўз гавҳари капсуласи эластиклигининг йўқолиб
бориши энг катта аккомодацияда кўз гавҳари нур синдириш қобилиятининг
камайиб қолишига олиб келади. Шунинг натижасида ёши қайтган
одамлар
буюмларни узоқдан яхшироқ кўрадиган бўлиб қолади. Ёш улғайган сари энг
яқиндан аниқ кўриш нуқтаси нари сурилиб боради. Чунончи, 10 ёшда бу нуқта
кўздан кўп деганда 7 см масофада бўлса, 20 ёшда 8,3 см, 30 ёшда 11 см, 35
ёшда 17 см масофада бўлади, 60-70 ёшга борганда эса бу масофа 80-100 см га
яқинлашиб қолади. Шишасимон тана дирилдоқсимон тиниқ модда бўлиб, кўз
олмасининг каттагина қисмини тўлдириб турадиган жуда нозик капсулага
ўралган. Бу тана нур синдирувчи муҳит ҳисобланади ва кўзнинг яхлит оптик
системаси қаторига киради.
У олдинги сал ботиқ юзаси билан кўз гавҳарининг орқа юзасига тақалиб
туради. Шишасимон танадаги сарфнинг ўрни тўлмайди. 1/3 қисмигина кўз
ички суюқлиги билан алмашинади, бундан кўра кўпроқ қисми йўқолгудек
бўлса, кўзнинг ишдан чиқиб қолишига олиб боради.
Кўз гавҳари олдинги томондан ёруғликни ўтказмайдиган рангдор
парда
билан қопланган, шу парданинг қоқ ўртасида думалоқ тешик бор, кўз қорачиғи
деб шунга айтилади. Рангдор парданинг функциялари:
1) кўзга ёруғлик нурларининг фақат марказий дастасини ўтказишдан
иборат, шунга кўра буюмнинг кўз тўр пардасидаги тасвири фокусда аниқ
бўлади ва тарқалиб кетмайди;
2) кўзга ўтадиган нурлар миқдорини идора этиш, шу йўл билан кўз тўр
пардасининг таъсирланиш интенсивлигини бошқариб боради. Рангдор
парданинг шу тариқа бошқарувчанлик функцияси кўз қорачиғи
диаметрини
халқасимон мускул толалари ёрдамида ўзгартириш йўли билан юзага чиқади.
Ўша мускул толалари рангдор парда радиал мускулларининг қисқаришига
сабаб бўлади.
Кўз нормал бўлса, олисга қараб турилганда буюмдан келадиган параллел
нурлар кўз қорачиғи эгрилигини ҳеч бир ўзгартирмасдан, тўр пардада фокусга
тўпланади.
Кўзнинг узунлиги одатдагидан кўра ортиқроқ ёки кўз синдирувчи
муҳитларининг кучи одатдагидан кўра кўпроқ (кўз гавҳарининг
эгрилиги
Кўзнинг нур
синдирувчи муҳитлари.
каттароқ) бўлса, одам нарсаларни яқиндан кўрадиган бўлади. Ана шундай
кўзга тушган параллел нурлар дастаси тўр парда олдида фокусга тўпланади.
Тўр пардага тарқалувчи нурлар дастаси тушади. Буюм тасвири тарқоқ бўлиб
қолади. Аниқ тасвир ҳосил бўлиши учун фокус тўр пардага тушиши зарур.
Яқиндан кўрадиган кўзга тарқалувчи нурлар дастаси тушган пайтда ана
шундай бўлади. Шу муносабат билан кўзи яқиндан кўрадиган одамлар
буюмни кўзга яқин келтирганидагина кўради. Бундай одамларга икки томони
ботиқ кўз ойнак зарур бўлади.
Яқиндан кўришнинг туғма ва турмушда орттирилган хили бор. Яқиндан
кўришнинг турмушда орттирилган хили туғма хилига қараганда анча кўп
учрайди.
Кўзнинг узунлиги кичик ёки нур синдириш кучи суст бўлса, узоқдан
кўриш ҳодисаси кузатилади. Айни вақтда ёруғлик дастаси кўзда тўр парда
орқасида фокусга тўпланади. Кўзнинг тўр пардасига йиғилувчи нурлар
тушади, буюмларнинг тасвири эса тарқоқ бўлиб қолади. Узоқдан кўрадиган
одамлар шишасининг икки томони қавариқ кўзойнак тақиб юришлари керак.
Кўзнинг ёрдамчи аппаратларига: ҳаракатлантирувчи аппарат-мускуллар,
ҳимояловчи аппарат-кўз қовоқлари, киприклар, ёш
безлари билан уларнинг
чиқариш йўллари киради.
Ҳаракатлантирувчи аппарати олтита, яъни тўртта тўғри ва иккита қийшиқ
мускулдан ташкил топган. Тўғри мускуллари кўз олмасини кўзнинг кўндаланг
ва тик ўқлари атрофида айлантирса, қийшиқ мускуллари олдинги-орқа
йўналишда ўтадиган ўқи атрофида айлантиради. Демак, тўғри мускуллари кўз
олмасини чапга ва ўнгга, юқори ва пастга, қийшиқ мускуллари эса пастга ва
ичкарига, юқорига ва ичкарига айлантиради. Нормал кўзнинг ҳамма
ҳаракатлари нуқул уйғун ҳаракатлар бўлади, яъни буюм кўздан кечирилаётган
пайтда иккала кўзнинг кўриш ўқлари ҳамма буюмда кесишади. Кўрув
ўқларининг шу тариқа кесишуви иккала кўзнинг ички тўғри мускулларининг
қисқариши туфайли юзага чиқади ва конвергенция деб аталади.
Бир вақтнинг ўзида аккомодациясини кучайтириб, кўз қорачиғини
торайтирадиган уч жуфт (кўзни ҳаракатлантирувчи нерв) кўзнинг ҳаракатга
келтирадиган асосий нерв бўлганлиги учун яқиндаги буюмларни кўришда
учта
процесс-конвергенция, аккомодация ва кўз қорачиғининг торайиши
ҳамиша бир вақтда юзага чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: