Жисмоний ва жисмоний пландаги эҳтиёжлар. Улар одам организми структурасига шунчалик кучли сингиб борганки, уни ҳаёти давомида кунлик қондирилишини талаб қилади. Булар ҳаракатланишга, тунги уйқуга, овқатланишга, ичишга ва бошқаларга бо ълган эҳтиёжлардир.
Жамият ва якка эҳтиёжлар. Жамият эҳтиёжлари катта одамлар гуруҳи умуман мамалкат аҳолисига хосдир. Улар ўзини қондирилиши учун ўзига хос шароитларни талаб қилади. Уларни кўпчилигини бир одам амалга ошираолмайди, улар фақат жамият фаолияти, давлат ёки маҳаллий ҳокимият институтлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Ҳарбий хавфсизликка, жамият тартибини сақлаш, ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжлар жамият эҳтиёжлари ҳисобланади.
Якка эҳтиёжлар шахсий, шунингдек ўз комбинатсиясига кўра, аниқ одамларга хос бўлган истеъмол хусусиятларни акс эттиради. Уларни анчагина қисмини индивид мустақил равишда ёки хизматлар соҳасига мурожаат қилиш орқали амалга оширади.
Ижтимоий ва маданий эҳтиёжлар. Улар турли туман бўлиб, кўпгина ҳолларда ўта муҳим ҳисобланади ва одамларни бутун онгли ҳаётида йўлдош бўлади. Уларни хусусияти шундаки, туғма этиёжлардан фарқли ўлароқ, кўпгина ҳолларда маданий муҳит таъсирида шаклланади ва шахсни ижтимиой статуси, маълумот даражаси ва умумий ривожланиши билан боғлиқ.
Шунинг билан бирга ижтимиой маданий эҳтиёжларни маълум қисми, масалан физиологик эҳтиёжлар каби ўта зарур эмас. Бир қисм ижтимоий-маданий эҳтиёжлар кўпгина ҳолларда бошқаларга тақлид қилиш ёки ижтимиой муҳитни мақсадли йўналтирилганлиги таъсири сабабли пайдо бўлади. Хусусан кўп ҳолларда одам ижтимоий информатсия, мода ва реклама таъсирига мойил.
Сервис фаолияти кенг спектрдаги бирламчидан (жисмоний, физиологик) тортиб энг мураккаб (билиш, маънавий ривожланиш) инсоний эҳтиёжларга ҳозир жавоб бўлади.
2012-2016 йилларда хизмат ко'рсатиш соҳасини ривожлантириш дастурини қабул қилинди.
О'збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги "2012-2016 йилларда О'збекистон Республикасида хизмат ко'рсатиш соҳасини ривожлантириш дастури то'г'рисида" қарори доирасида яқин беш йил мобайнида барча хизматларнинг
солиштирма ог'ирлиги ЯИМ даги улушини 55% га етказиш белгилаб олинди. Ҳужжатда қайд этилганидек, хизмат ко'рсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2005 йилдаги 38,7 фоиздан 2011 йилда 50,5 фоизга о'сган. Бунинг натижасида авваламбор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда 1,1 млн. янги иш жойлари яратилди. Ахборот- коммуникация, банк, суг'урта, лизинг, сайёҳлик-экскурсия ва бошқа замонавий юқори технологик ва бозор иқтисодиётига мос хизмат турлари илдам сур'атлар билан ривожланишига э'тибор қаратилди.
Янги дастур 2016 йилгача мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулотида хизмат ко'рсатиш соҳасининг улушни босқичма - босқич оширилишини назарда тутадиган 2012-2016 йилларда О'збекистон Республикаси бо'йича хизмат ко'рсатиш соҳасининг асосий турларини ривожлантиришнинг мақсадли параметрларини о'з ичига қамраб олади. Хизмат ко'рсатиш соҳаси республикада 13 та асосий турлар бо'йича тақсимланади. Улар: алоқа ва ахборотлаштириш, компютерни дастурлаштириш, молия (банк, суг'урта хизматлари ва молиявий лизинг) транспорт, қурилиш, технологик ускуналарга техник хизмат ко'рсатиш ва уларни та'мирлаш бо'йича, қишлоқ хо'жалик техникалари, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, та'лим ва сог'лиқни сақлаш, туристлик, маиший ва бошқа хизмат турлари киритилган.
Яқин келажакда компютерни дастурлаштириш, шунингдек савдо ҳамда умумий овқатланиш хизматлари бо'йича энг юқори о'сиш сур'ати 2,4 баробар ортиши кутилмоқда. Сог'лиқни сақлаш, туристлик, маиший ва технологик ускуналарга техник хизмат ко'рсатиш ва уларни та'мирлаш бо'йича хизматлар соҳасида о'сиш 2,3 баробар бо'лиши прогноз қилинмоқда. Дастур шунингдек О'зААА ко'рсатувчи янги хизматлар турларини прогнозлаштирилган ривожлантириш параметрларини ҳам қамраб олади. Улар қаторига коммуникация (компютер ва абонентлик терминалларини та'мирлаш), интерактив телевидение, видеотелефония, компютер техникасини, мобил телефонларни ва бошқаларни та'мирлаш соҳасидаги корхоналарда техник хизмат сервислари киради.
О'збекистон Республикаси Президентининг "О'збекистон Республикасида 20062010 йилларда хизмат ко'рсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари то'г'рисида" 2006 йил 17 апрелдаги қарорида белгиланган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиг'и ҳамда ягона солиқ то'лови бо'йича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди. Шу муносабат билан янги хизматлар ро'йхати тасдиқланган бо'либ, унга ко'ра ко'рсатилган солиқ имтиёзлари та'сир қилади.
2012 йилнинг ИИ чорагидан бошлаб қишлоқжойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат ко'рсатиш билан шуг'улланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пояфзал маиший техника та'мирлаш бо'йича усталар ва бошқалар) қат'ий белгиланган солиқ то'лашдан 3 йил муддатга озод этилади. Қарорга мувофиқ "Микрокредитбанк" ОАТБ маблаг'лари ҳисобидан 2012-2016 йилларда хизмат ко'рсатиш соҳасини ривожлантиришга ё'налтириладиган имтиёзли кредитлар 189,9 млрд. со'м деб белгиланди. Ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари хизмат ко'рсатиш соҳасининг янги обйектларини барпо этишга, шунингдек хизмат ко'рсатишга ихтисослаштирилган амалдаги тадбиркорлик суб'ектларини техник ва технологик жиҳозлашга (қайта жиҳозлашга) мақсадли тарзда ё'налтирилади.
Давлат статистика қо'митаси берган ма'лумотларга ко'ра, 2012 йилнинг И чорагида иқтисодий фаолиятнинг барча турлари бо'йича бозор хизматларининг умумий ҳажми 10,8 трлн. со'мни ташкли этган бо'либ, бу о'тган йилдаги даврга қараганда 12,5 % о'сишга эга бо'лган. Мазкур соҳанинг бозор ислоҳоти таҳлили транспорт секторидаги хизматларнинг энг юқори жойлашувини ко'рсатмоқда. Жорий йилнинг И чорагида унинг солиштирма ог'ирлиги умумий ҳажмда 29,5% ни ташкил этди. Экспертлар буни давлатимиз Президентининг 2010 йил 21 декабр сансидаги "2011-2015 йилларда инфратузилма, транспорт ва коммуникасиялар қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш дастури то'г'рисида " ги қарорининг О'збекистон транспорт тизимини ривожлантиришга қо'шимча импулс дея баҳоламоқдалар. Транспорт инфратузилмасига киритилиши режалаштирилган ($6,9 млрд.) қо'йилманинг 48,9% - автотранспорт инфратузилмасини, 22,9% - темир ё'л инфратузилмасини ва 9,4 % - авиасион транспортни модернизатсиялашга сарфланиши прогнозлаштирилган.
Ҳукумат қарори доирасида автомобил ва темир ё'ллари, ко'приклар модернизатсияланмоқда, автотранспорт воситалари парклари, темир ё'л локомотивлари ва вагонлар парклари янгиланмоқда, янги о'рта ва узоқ масофага парвоз этувчи ё'ловчи кемалар о'злаштирилмоқда. И чоракда 19,5% улушга эга транспорт, шунингдек савдо ва умумий оқатланиш хизматларига О'збекистонда ко'рсатилган бозор хизматларининг қарийб ярими то'г'ри келди. 2012 йилнинг И чорагида чакана товар айланмаси ҳажмини 11% оширилиши озиқ - овқат маҳсулотлари, кундалик эхтиёж молларига бо'лган талабнинг ортиши билан изоҳланади.
Давлат статистика қо'митаси берган ма'лумотларга ко'ра, о'тган йилда республикада 98,4 та чакана савдо об'екти ҳиобдан о'тган. Супермаркет, до'кон ва савдо павилонларининг сони 32 дан 35 ортган. Чакана савдо обйекти ва умумий оқатланиш соҳасига 65 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар жалб этилган. Экспертларнинг қайд этишича мамлакатда чакана савдо ҳажмининг ортиб боришининг яна бир омили сифатида пластик карталар орқали то'ловларни амалга ошириш тизими динамик сур'атлари билан ривожланиши билан изоҳламоқдалар.
Бандликнинг динамик ривожланиши сақланиб қолган соҳа - алоқа ва ахборотлашториш хизматидир. И чоракда ко'рсатилган бозор хизматларидаги умумий ҳажмининг 6,8% ни ташкил этди. О'сиш эса 2011 йилдаги мувофиқ даврга нисбатан 33,2% ни ташкил этган.
Аҳолига кенг кўламли хизматлар кўрсатиш ва юртдошларимизнинг турмуши даражасини яхшилаш юзасидан мамлакатимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
. Жумладан, халқимиз фаровонлигини юксалтириш мақсадида 2009 йил - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”, деб эълон қилиниб, қишлоқларимиз инфратузилмасини тубдан яхшилаш, замонавий уй-жойлар барпо этиш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини янги босқичга кўтаришга қаратилган алоҳида давлат дастури тасдиқланди. Ана шундай улкан ўзгаришларнинг ташаббускори бўлган Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида ушбу соҳани ривожлантиришга яна бир бор эътибор қаратилиб, 2013йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш кўламини янада кенгайтириш алоҳида ўрин тутиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Қабул қилинган Давлат дастури асосан қуйидагиларга йўналтирилган:
қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектуравий режалаштирилишини ташкил этиш, қишлоқда турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари барпо этилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш;
қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш асосида қишлоқдаги турмуш сифатини ошириш;
мамлакатимизнинг ўзида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йиғма конструксиялар ва маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда, қишлоқда объектлар қурилишининг индустриал ва йиғма технологияларини жорий этиш ва бошқалар.
"Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурига мувофиқ қишлоқ қиёфасини ва қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини сифат жиҳатидан яхшилаш, қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, уй-жой қурилишида узоқ муддатли имтиёзли кредитлаш тизимини кенг жорий этиш мақсадида 2009 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1083-сонли қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк”и ташкил этилди.
Намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қурилишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:
“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сонли қарори;
«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сонли қарори;
«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 90-сонли қарори;
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарори;
«Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори;
«Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида уй-жойлар қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп марталик транш бўйича молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида" ги 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 январдаги “2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1687-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 октябрдаги “2013 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жойлар қурилиши бўйича дастурни тайёрлаш чоралари” тўғрисидаги 291-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги “2013 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича индивидуал уй-жой қурилиши бўйича дастур тўғрисида”ги ПҚ-1902-сонли қарори.
Мамлакатимиздаги "Қишлоқ қурилиш инвест“ инжиниринг компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ташкил этиш бўйича ягона буюртмачи ташкилот ҳисобланади.
"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ эса қишлоқ аҳоли пунктларини архитектуравий жиҳатдан режалаштиришни ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан яхшилаш, шу асосда қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида ташкил қилинган корхона ҳисобланади.
Ўзбекистонда намунавий уй-жой қурилишини ташкил қилишнинг намунавий лойиҳаси "Қишлоққурилишлойиҳа" лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган уй-жой лойиҳаси бўлиб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини юртимиз минтақаларининг табиий иқлим шароитларини ва жойларнинг релефини, ижтимоий демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.
Намунавий уй-жой қурилиши фуқароларга кредит бериш йўли билан истеъмолчиларга сотилади ва фуқароларга кредит ажратиш шартлари қуйидагича:
мурож аат қилган кунида 18 ё шга то ъ лган;
кредитга лаёқатли қишлоқ фуқароларига;
намунавий лойиҳа бўйича уй-жой қийматининг 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадалини тўплаганларидан сўнг;
энг кам иш ҳақининг 1000 баробаригача (шунингдек, уй-жой смета қийматининг 75 фоизигача);
имтиёзли фоиз ставкаси билан;
асосийқарзниқайтаришбўйичабирйилмуддатгаимтиёзлидаврбилан;
15 йил муддатгача кредит ажратилади.
Аҳоли томонидан кредит олиш эса қуйидагича белгиланган:
Қишлоқ қурилиш инжиниринг компаниясининг тегишли филиалига мурожаат қилиб, намунавий лойиҳани танлайди ва дастлабки шартномани тузади.
Лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги маблағни омонатга қўйиб, кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни банкка тақдим этади.
Банк томонидан дастлабки бадал қўйилгани ва кредит ажратишга ижобий хулоса берилганидан сўнг ҚҚИ ИК худудий филиали билан уй-жой қурилиши учун асосий шартнома имзоланади.
ҚҚИ ИК билан тузилган шартнома асосида қурилиш босқичма-босқич молиялаштирилади. Бунда аввал 25 фоиз аванс тўловлари, улар молиялаштирилганидан сўнг кредит, кейин якуний тўлов амалга оширилади.
Объект давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинади ва уй-жой эгасига топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |