Мавзу: Ўрта Осиё чўллари фаунасига умумий тавсиф термиз давлат университети табиий фанлар факултети



Download 0,77 Mb.
bet2/6
Sana25.04.2022
Hajmi0,77 Mb.
#581619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9 ma‘ruza

Республикалар

Республикаларнинг
умумий майдони
(млн.км2 ҳисобида)

Чўллар эгаллаган (млн.км2 ҳисобида )

Умумий чўллар майдони

Шу жумладан қумли чўллар

Гипсли, гилли, шўрхок ва бошқа чўллар

Туркманистон
Ўзбекистон
Тожикистон
Қирғизистон
Қозоғистон

0,488
0,449
0,143
0,98
2,715

0,387
0,250
0,025
0,070
0,747

0,260
0,107
0,005
-
0,246

0,127
0,143
0,020
0,070
0,501

Ўрта Осиё чўллари эгаллаган майдонлар ҳақида маълумот (Р.С.Зокиров бўйича, 1980)
Қизилқум
Чўллар Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистоннинг асосий ландшафтидир. Улар мазкур ҳудудларнинг текислик зоналарида шаклланган бўлиб, майдони иқлимий хусусиятлари флора ва фаунаси билан ўзаро фарқланади. Ўрта Осиё ҳудудида Қорақум. Қизилқум, Муюнқум, Устюрт, Бетпакдала, Орол олди чўллари, Қарши дашти, Мирзачўл ва бошқа чўллар учрайди. Юқорида чўл шароитида ҳайвонларнинг яшаш хусусиятларига доир келтирилган умумий экологик қонуниятлар Ўрта Осиё чўллари учун ҳам хос.
Ўрта Осиё чўлларини қуйидаги типларга ажратиш мумкин:
1.Қумли (қумоқ) чўллар
2.Тошлоқ чўллар
З.Шўрхок чўллар
4.Гилли чўллар
Ушбу чўл типлари бир-бирларидан тупроқ шароитлари, ер юзасининг (субстрат) тузилиши, гидрологик режими микроиқлими, ўсимликлар дунёси ва ниҳоят ҳайвонот дунёси билан ҳам ўзаро фарқ қилишади.
1.Қумли(қумоқ)чўллар. Қумли чўллар Ўрта Осис чўлларининг асосий қисмини эгалловчи чўл типидир. Улар умумий чўлларнинг ярмидан кўпроқ қисмида эгаллаган. Бу типдаги чўллар Қорақум ва Қизилқумнинг асосини ташкил этади.. Атоқли геоботаник олим М Г Попов шундай ёзади: Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг қумли чўллари дунё масштабида тенги йўқ табиат гўшаларидандир. Қумли чўлларда қулоқли юмалоқбош, тароқ бармоқли геккон, қум юмалоқбоши, тўр-тўр калтакесак, тароқ бармоқли ва пахмоқ оёқли қўшоёқ ва бошқалар учрайди. Мазкур турлар морфологик белгилари ва хулқи билан ўзига хос тузилган бўлиб қумли чўлларда яшашга мослашган бўлади.
Қорақум
Қизилқум
Мазкур чўл типида сцинк геккони, кулранг геккон, йул-йўл калтакесакча, кулранг эчкиэмар, икки доғли турғай, чўл қузғуни, чўл карқуноғи, катта қумсичқон, толай товушқони, ингичка бармоқли юмронқозиқ, шалпангқулоқ типратикан ва бошқалар кенг тарқалган.
Қумли чўлларда у ёки бу даражада шаклланган ўсимлик қопламлари, айрим дарахт ўсимликларининг мавжудлиги бу зонада ўрмонга хос бўлган фауна элементларини шаклланишига олиб келган. Булар жумласига ола қанотли қизилиштон, зағизғон, бухоро читтаги, чўл карқуноғи, саксовул чумчуғи, кургалак, мойқутлар, тентакқуш, кўк куркунак, қўл қанотлиларнинг айрим вакиллари ва кўпгина судралиб юрувчиларни киритиш мумкин.
Қишда қумли чўлларда қор қоплами деярли ҳосил бўлмайди. Шамоллар ва рельефдаги ўзига хослилик қор қопламининг чўл ҳудудида нотекис таксимланишига олиб келади. Бундай ҳолат чўл ҳайвонлари хаётида ижобий аҳамиятга эга. Майда сут эмизувчиларнинг айримлари (қумсичқонлар, ингичка бармоқли юмронқозиқ ва бошқалар) қишда уйқуга кетишмайди ва турли йиртқичлар учун озиқа манбаига айланишади. Шу сабабли қумли чўлларда яшовчи йиртқичларнинг сони йил давомида деярли барқарор сақланади, чунки улар йил давомида озиқа билан таъминланадилар.
Ўсимликлар дунёсининг нисбатан бойлиги билан ҳам қумли чўллар бошқа чўл типларидан ажралиб туради. Ўсимликлар яхши шаклланган зоналарда ҳаёти улар билан турли даражада боғланган ҳайвонот дунёси ҳам бой бўлади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish