Мавзу: Ринолалик болалар билан операциядан кейинги олиб бориладиган коррекцион иш


Ринолалик болалар билан Операциядан кейинги олиб бориладиган логопедик иш



Download 37,96 Kb.
bet3/9
Sana07.03.2022
Hajmi37,96 Kb.
#485951
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
макола

Ринолалик болалар билан Операциядан кейинги олиб бориладиган логопедик иш
Уранопластикадан кейин логопедик машғулотларга жалб қилинадиган
ринолаликлар ўз таркиби бўйича бир хил эмас. Бу логопед билан

машғулотлардаги операциягача бўлган тайёргарликнинг сифатига ва


операция натижаларига боғлиқдир.
Операциялар натижаси ҳар хил бўлиши мумкин. Уранопластика яхши
натижа берган ҳолатларда юмшоқ танглай тўлиқ шаклланади, яъни у етарли
даражада узун ва ҳаракатчан бўлади, кўтарилганда ҳалқумнинг орқа девори
билан ўзаро туташади. Аксарият ҳолларда эса
юмшоқ танглай уранопластикадан кейин ҳам қисқалигича қолади,
ҳалқумнинг орқа девори билан унинг туташи юз бермайди. Бунинг оқибатида
танглай-ҳалқум тортмаси юзага келмайди. Айрим ҳолларда эса операциядан
кейин танглайда чандиқ (танглайнинг етарли ўсмаган жойлари) қолади,
такрорий операция қилиш зарурати юзага келади. Машғулотларга қуйидаги
беморлар қатнашишлари мумкин:
а) операциягача бўлган даврдаги логопедик тайёргарликдан ўтмаганлар;
б) қисман тайёргарликдан ўтган ва ўз нутқини яхшилаган;
в) тавсия қилинган методика бўйича операциягача бўлган логопедик
тайёргарликнинг тўлиқ курсини ўтаган болалар;
Операциягача бўлган даврда бошқа методика бўйича логопедик ёрдам
олганлар.
Уранопластикадан кейин логопедик машғулотларда иштирок этиш вақти
ҳам ҳар хилдир.
1. Ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу барча омилларни ҳисобга олиш
уранопластикадан кейин бўладиган логопедик ишларнинг аниқ йўлларини
излаш имконини беради.
Логопедик ишларнинг имкониятлари такрорий операциясиз қисман
мавжуд бўлган нуқсонларни бартараф қилишга ва бола нутқини тўғрилашга
ёрдам беради.
Хирургик тадбирлар эса бола тўғри нутққа эга бўлишига замин яратади.
Логопед боланинг анатомик жиҳатдан янги бўлган шароитларда
нутқдан фойдаланишни ўрганишга ёрдам бериши керак. Барча беморлар
учун (операциягача бўлган тайёргарликни ўтган ва ўтмаган)
уранопластикадан кейинги логопедик машғулотлар ўтказилиши зарур. Бу шу
билан изоҳланадики, танглайнинг пай тўқималари анатомияси операциядан
кейин ўзгаради. У эса операциягача бўлган даврда тўлиқ нормаллашган
ҳолда ҳам нутқнинг сифатига таъсир қилиши мумкин.
Агар операциягача бўлган даврдаги машғулотлар тегишли методика
асосида ўтказилган бўлса, бола операциядан кейин тўғри гапиришнинг тўлиқ имкониятига эга бўлади. Айрим ҳолатларда эса бола янгича шароитда
нормал даражадаги нутқни эгаллаши учун 5 – 6 машғулот ҳам кифоя қилади.
Бунинг учун эса диагфрагмал нафас олиш ва оғиздан нафас чиқариш
устидан доимий назорат ўрнатилган ҳолда барча унли ва ундош
товушларнинг артикулятсияси такрорланди, маиший-кундалик нутқда тўғри
талаффуз қилиш малакалари мустаҳкамланди. Дастлаб нутқ темпи
секинлашади, мунтазам равишда у нормаллашиб боради ва беморнинг
диққат-эътибори нутқнинг ифодали бўлишига йўналтирилади.

Бола нутқини доимий равишда назорат қилиш дастлаб логопед


томонидан амалга оширилади, кейинчалик эса бу ишни ота-оналар,
Шунингдек, болалар билан мактабда ва уйда бирга бўлган шахслар
бажаришади. Логопед болага вақти-вақти билан маслаҳат бериб боради.
Ушбу борада ота-оналар имкониятларини кузатиб бориш ва уларни ишга
йўналтириш жуда зарурдир.
Дастлаб улар логопед томонидан ишлаб чиқилган ва бола ёдлаган
материални назорат қилиб боришлари лозим. Кейинчалик эса улар боланинг
кундалик нутқини назорат қилишга жалб этилади. Бирмунча муддат
кейинроқ эса бола билан суҳбатлашиш ёки бирор-бир матн гапириб бериш
учун махсус вақт ажратилади.
Шу тарзда мунтазам равишда ота-оналар бола нутқини систематик
тарзда назорат қилиб боришга ўтишади. Ушбу назорат ўқитувчилар
томонидан мактабда ҳам амалга оширилиши лозим. Аммо, юқорида айтиб
ўтилганидек, операция ҳар доим ҳам нутқнинг сифатига ижобий таъсир
қилавермайди. Агар бола операциягача логопед билан шуғулланган бўлса-ю,
аммо нутқ равонлигига эришилмаган бўлса, Шунингдек, операциядан кейин
ундаги бурун оттенкаси йўқолмаган бўлса, барча логопедик ишларни
операциягача бўлган ишлар схемаси асосида қайтадан бошлашга тўғри
келади. Бола нутқида бурун оттенкаси мавжуд бўлганда таянч сифатида
биронта ҳам товушдан фойдаланмаслик лозим. Ушбу қоидага амал
қилмаслик логопедик таъсир қилиш фақатгина товушлар артикулятсияси
сифатига фойда беришга, аммо уларнинг акустик характеристикаси дефектли
бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Уранопластикадан кейин бўладиган логопедик машғулотларда эшитиш
назоратини ривожлантириш ва фонематик тарзда қабул қилишга, идрок
қилишга катта эътибор қаратилади.
Операциягача бўлган даврда логопед билан тегишли методика асосида
шуғулланган ўқувчилар учун саводхонликни ўргатишга тайёрлаш бўйича
махсус машғулотларни киритиш мумкин. Бу эса узоқ муддат давомида тўғри
нутқ малакаларини автоматлаштириш ва келгусида ёзувда хатоликнинг
олдини олиш имконини беради.
Операциядан кейин бўладиган ишларда нутқда мимик пайларнинг
иштирок этишига, нутқ жараёнида ортиқча зўриқишнинг олдини олишга ва
синкнезиялар пайдо бўлишининг олдини олишга алоҳида эътибор
қаратилади.
Шундай қилиб, операциягача бўлган даврда тегишли методика асосида
логопед билан шуғулланган шахслар операциядан кейин ўзларининг нутқий
малакаларини нисбатан кенгроқ нутқ материалида такомиллаштиради. Улар
мунтазам равишда барча вазиятларда тўғри талаффузга ўтиб боришади.
Операциягача бўлган даврда бошқа методикалар асосида шуғулланган
ёки умуман логопедик ёрдам олмаган ринолаликлар логопед томонидан
синчиклаб текширилиши лозим.
Таъсир қилиш усулини танлаш жараёнида уларнинг имкониятлари ва
нутқи дефектининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади.

Операциядан кейинги логопедик машғулотларга қатнаша бошлаган


ринолаликнинг нутқида бурун оттенкаси, юз ва мимик пайларда таранглик,
зўриқиш бўлмаса, аммо бир қатор товушлар мавжуд бўлмаса, у билан
дислалик билан шуғулланган сингари ишлаш мумкин. Бу ўринда
етишмаётган товушларни юзага келтириш усуллари назарда тутилади.
Уранопластикдан кейин нутқда оз микдорда бўлса-да, бурун оттенкаси
бор бўлган шахслар билан бўладиган машғулотларда олдинги ва биз баён
қилган методика асосида ишларни амалга ошириб бориш лозим.
Бу тизим нисбатан қисқа вақт ичида назалликни бартараф қилишга
ёрдам беради ва мимик ҳамда юз пайлари артикулятсиясидаги нотўғри
иштирокини бутунлай бартараф этади. Дастлабки логопедик ёрдамни
олаётган болалар билан бўладиган машғулотларда болаларда нутққа
нисбатан эшитиш эътиборини ривожлантириш, талаффуз қилинаётган
товушлардан ҳосил қилинаётган кинестетик ва тактил ҳис-туйғуларни
мустаҳкамлаш зарур. Бу ўринда нутқнинг эски стероетипи мунтазам равишда янгиси билан алмашиниб боради.
Машғулотларда ўзлаштирадиган тўғри нутқ малакаларини автоматлаштириш ҳар бир ринолалик ўқувчида ҳар хилда кечади. Бола нутқи
мулоқот давомида йўл қўядиган хатолар шу билан изоҳланиши мумкинки, у
логопедик машғулотларда ўзлаштирган кўникмаларидан барвақт фойдалана
бошлайди. Бу ўринда ўзлаштирилган кўникмаларнинг мустаҳкамлиги ва
уларнинг автоматизатсиялашуви бузилади. Логопед айрим ҳолларда
ринолалик болалар нутқи устидан бўладиган назоратни ота-оналарга вақтли
ишониб топширади.
Болалар нутқидаги бузилишни қайд қилган ҳолда ота-оналар уни
тўғрилаш йўлини, усулларини билишмайди. Бунинг натижасида эса низоли
вазият юзага келади.
Айрим ҳолатларда эса боланинг ўзи нутқини нотўғри назорат қилади,
яъни ўзининг устидан назорат қилиши заруратини ҳис қилмайди. Айрим
ҳолатларда эса кучли чалғийди ва ўзини фақат вақти-вақти билан назорат
қилиб туради.
Логопед ва бола ўртасидаги муносабат узоқ муддат давом этади, ҳатто
логопедик машғулотлар тугагандан кейин ҳам. Бу муносабат бир қатор
сабаблар билан изоҳланади.
Ринолаликларни аксарият ҳолларда бурни ва юқори лабида қолган
нуҳсонларини бартараф этиш учун операция қилишади. Одатда, бундай
операциялар 18 – 20 ёшларда амалга оширилади. Айрим ҳолатларда эт
ўтказиб қўйиш (трансплантатсия) бажарилади. Транплантатсиядан кейин
юқори лабни фаолиятга киритиш, ҳаракатга келтириш нисбатан узоқ ва
барқарор муддатни талаб қилади. Бу даврда беморнинг нутқида бурун
оттенкаси юзага келиши мумкин. Чунки нутқ аппаратининг юқори бўлимида
яна шароитлар ўзгаради, яъни мушаклар, пайлар ўртасидаги одатдаги
муносабат бузилади. Лабда операция ўтказилгандан кейин оғиз тешиги
орқали ҳаво оқими бемалол ўтишини таъминлаш учун оғизни операциядан
олдинги даврдагига нисбатан каттароқ очиш талаб қилинади.

Ушбу вазиятда бажариладиган логопедик маслаҳатлар жуда


фойдалидир. Улар 3 – 5 суҳбатгача чўзилиши мумкин. Аммо нутқ нормал
даражада колиши учун булар жуда ҳам муҳимдир.
Бурунни ва бурун деворларини операция қилиш ҳам операциядан кейин
маълум муддат давомида нутқни назорат қилиб боришни талаб қилади.
Логопедик ва психотерапевтик таъсир, жинсий етилиш, болалар овозида
ўзгариш юз берган даврда ҳам талаб қилинади. 1. Ҳалқумда физиологик
ўзгаришлар ва нафас олишда ўзгаришлар юз бериши муносабати билан
жинсий етилиш даврида ўсмирлар нутқида яна бурун оттенкаси юзага
келиши мумкин. Ушбу оттенка боланинг ўзи нормал нутқ конуниятларини
эслаган тақдирдагина тез бартараф бўлади. Аммо аксарият бундай ҳолларда
логопед ёрдами талаб қилинади. Логопед унинг қийинчиликларини
аниқлайди ва нутқ темпини, артикулятсиясини мувофиқлаштиради, нафас
олишни бир маромга келтиради.
Логопедик ишларнинг усуллари боланинг психик
статусини ҳисобга олган ҳолда, мижоз нутқининг ўзига хос бўлган
хусусиятларига боғлиқ равишда модификация қилинади.


Download 37,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish