Гонадотроп гормонларга фолликулларни стимулловчи гормон, лютеинловчи гормон ва пролактин (лютеотроп гормон) киради. Гипоталамуснинг тегишли рилизинг – омиллари таъсири остида бу гормонлар гипофизнинг олдинги бўлагида ҳосил бўлади. Фолликулларни стимулловчи гормон фолликулларнинг ривожланишини ва Грааф пуфакчаларига айланишини кучайтиради. Лютеинловчи гормон тухумдонлардаги ички секретор ҳужайраларнинг ривожланишини рағбатлайди ва натижада эстрогенлар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Бу гормон тухумдонда овуляцияни ва ёрилган фолликул ўрнида сариқ тана пайдо бўлишини белгилаб беради. Пролактин сариқ танада прогестерон ҳосил бўлишига замин яратади.

Гипофизда гонадотропинлар икки хил даражада секрецияланади. Биринчиси гонодропинлар паст даражада доимий равишда ишлаб чиқарилади. Циклик равишда ўтадиган иккинчиси овариал - менструал циклнинг муайн босқичида юзага чиқади ва даражаси биринчисидан кўра юқорироқ бўлади. Хайз циклининг бошида фолликулларни стимулловчи гормон кўпайиб, 6 - 9 кунлари энг юқори даражага етади. Кейинчароқ бу гормон секрецияси секин-аста пасайиб кетади ва лютеинловчи гормон секрецияси кучая бошлайди. Лютеинловчи гормон секрецияси энг юқори даражага чиқиши овуляцияга олиб келади.
Гонадотропинлар ва жинсий гормонлар секрециялари орасида қайтар алоқа мавжуд. Эстрогенлар кам миқдорда бўлганида фолликулларни стимуловчи гормоннинг ҳосил бўлиши тезлашади, аммо эстрогенлар миқдори кўпайиши билан бу жараён секинлашади. Прогестероннинг кичик миқдори лютеинловчи гормон секрециясини кучайтирса, катта миқдори уни камайтиради. Демак, хайз цикли ўз-ўзини идора этиб борувчи қўшалоқ тизим: гипоталамус – гипофиз – тухумдон тизими идора қилади.