Мавзу: Репродуктив саломатлик ва оилани режалаштириш, маслахат бериш



Download 125,5 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi125,5 Kb.
#22275
1   2   3   4   5   6   7
РС мухофазаси бу бир қатор муаммоларни ўз ичига олувчи тиббий-ижтимоий тадбирлар комплексидир.
РС мухофазаси қуйидагиларни ўз ичиги олади:

  • консультация-информация, хомиладор, туғрукдаги ва туққан аёлларга хизмат кўрсатиш

  • кўкрак сути билан озиқлантириш

  • она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш

  • бепуштликни олдини олиш ва даволаш

  • жинсий йул билан юқувчи касалликларни олдини олиш

  • жинсий хаёт гигиенаси

  • ўз РСга масъулият сезиш

Инсонлар соғлиги ва хаёт тарзини яхшилаш масаласи нафақат тиббиёт ходимларини, балки кўпгина халқаро бирлашмалар ва жамиятларни қизиқтиради.
1952 йилда Бомбейда оилани режалаштириш Халқаро федерациясининг биринчи йиғилиши (ХФБЙ) бўлиб ўтди, унда оилани режалаштириш (ОР) тушунчаси киритилди.
Оилани режалаштириш – эр-хотин жуфтлигининг болалар сони ва уларнинг туғилиш вақтини ўзлари эркин танлашлари ва буларни ўз хохлаган вақтда бўлиш усуллари туғрисидаги маълумотга эга бўлишларидир.
Шу ерда ОРнинг 5 принципи ишлаб чикилган.
ОР тамойиллари:

  • < 19 ёшдан кичикларга тугмаслик

  • 35 ёшдан катталарга тугмаслик

  • Интергенетик интервал 2,5 – 3 йил булиши

  • Тугрук сонини камайтириш

  • ЭГКли аёллар тугишини олдини олиш

Хозирги кунда тиббиёт РС/ОР принципларига амал килишда купгина оилаларга ёрдам бермокда. Шунга кура, охирги йилларда бизнинг юртимизда усиб бораётган ёш авлод, оналар ва оилалар саломатлигига катта ахамият берилмокда ва бу масалаларни хал килиш юзасидан давлат микёсида ката чора-тадбирлар олиб борилмокда. Она ва бола саломатлиги давлат муаммосига айланди.
2000 йил «Соглом авлод йили», 2001 йил – «Соглом она ва соглом бола йили», 2005 йил – «Саломатлик йили» деб эълон килинди.
Бунда бутун дастурлар тузишда нафакат тиббиёт ходимлари, балки социологлар, юристлар ва давлат органлари жалб этилади ва турли халкаро бирлашмалар ва фондлар томонидан хомийлик таклиф этилади. Узр ССВ томонидан буйрук № 154 – «Фертил ёшдаги аёлларни согломлаштириш тугрисида» ва буйрук № 155 «Акушерлик комплексларини кайта ташкиллаштириш тугрисида» ишлаб чикилган. Ушбу буйруклар ва норматив хужжатлар асосида фертил ёшдаги аёлларнинг 100% диспансеризацияси, хаста аёлларни аниклаш ва согломлаштириш ишлари олиб борилади.
Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш Вазирлигининг 16 апрель 2009 йилдаги буйругига асосан 2009 йил 13 апрель Узбекистон Республика Президенти №115 қарорига асосан №ПП-1096 «Она ва бола соглигини мухофаза килиш ва соглом авлодни шакиллантириш учун кушимча чоралар» ишлаб чикилди.
Хомиладорликка абсолют карши курсатмали аёллар гурухини аниклаш, уларга контрацептив усулларини танлашга ёрдам бериш. Хомиладорликка нисбий Карши курсатмали аёллар вактинча хомиладорликдан сакланиб даволанишлари керак. Бундан ташкари, соглом аёллар хам интергенетик интервал 2,5-3 йилни саклашлари лозим.
Турли давлатлар ва халкаро бирлашмалар малакасига кура, Узбекистондаги тиббиёт ходимлари ахолини тиббий тарбиялаш ва контрацептив технологияларни яхшилашни уз олдиларига вазифа килиб куйишлари керак.
Бизнинг ишлаш принципларимиз куйидагича:

  • Эрта тугма

  • Кеч тугма

  • Касал булсанг тугма

  • Куп тугма

  • Тез тугма

ТУГМА тавсияси фертил ёшдаги аёллар соглигини мухофазалаш ва согломлаштиришдан иборат.
Бу принципларни хаётга татбик килиш ва оилаларга контрацепция усулларини танлашда тулик ёрдам бериш учун хозирги кунда бизнинг давлат ва тиббиётда дуне буйича кабул килинган контрацептив технологиялар мавжуд.

Контрацептивлар таснифи:


  • Табиий усуллар:

  • Календар усул

  • ЛАУ

  • Coitus interruptus
  • БИС
  • Тусик усуллар:

  • Презерватив

  • Калпок, диафрагма

  • Спермицид
  • ИХК

-Найлар окклюззияси
- Вазэктомия
  • Гормонал контрацепция

- Орал (КОК, СПК)
- Инъекцион (ИК)
- Имплант.
Хозирги кунда ахолимиз учун хама турдаги контрацептивлар мавжуд. Шуни айтиш жойизки, охирги 5-6 йил давомида контрацептивлар айникса кишлок жойларга бепул таркатилди. Давлат ахоли учун сотиб олади ва халкаро ташкилот ва фондлар хомийликка ката ёрдам беради.
Контрацептивлар орасида факат презервативгина жинсий йул оркали юкувчи касалликлардан химоя килади. Контрацептивнинг ушбу усулини кенг куллаш ЖЙОЮК – ОИТС, хламидиоз, захм, сузак, цитомегаловирус, гепатит В ва бошкаларни ахоли орасида таркалишини камайтиради. Бундан ташкари, бу усулнинг ноконтрацептив хусусияти – эркакларнинг оилани режалаштиришга жалб этишни айтиб утиш лозим.
Хозирги кунда Республикамизда ихтиёрий хирургик стерилизация – най окклюзияси усули хам кенг тарқалмоқда.
Юқорида қайд қилинган контрацептив усулларнинг ўз афзалликлари ва камчиликлари мавжуд, шунга кўра тўғри маслахат беришнинг ахамияти катта. РС мухофазаси, маслахат бериш ва контрацептив технологияларни қўллаш муаммолари бўйича биринчи навбатда тўғридан-тўғри ахоли билан мулоқотда бўлувчи УАШ шуғулланиши керак.
УАШ хар бир контрацептивнинг таъсир механизмини, унинг афзалликларини ва камчиликларини билиши керак, пациентларга маслахат беришни, гормонал контрацептивлардан фойдаланишни, БИСни куйиш ва олишни, уларнинг ножуя таъсирларини бартараф этишни билишлари керак. ИХС буйича УАШ пациентларга маслахат бериш ва операцияга тайёлашни билиши керак.

Download 125,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish