5. Фанлараро богликлик:
анатомия, нормал физиология, эндокринология, клиник фармакология фанларини яхши узлаштирган холда, репродуктив саломатлик, маслахатлаш, оилани соглом шакиллантиришга ва замонавий контрацепцтялардан фойдаланишда талабаларнинг клиник ва логик фикрлаши учун ёрдам беради.
6.Машгулот таркиби.
6.1. Теоретик кисм
Репродуктив саломатлик тушунчаси:
РС – бу репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боглик барча масалалар борасида факат касаллик ва камчиликлар йуклиги булибгина колмай, балки тулик жисмоний, аклий ва ижтимоий муваффакиятлар холати хамдир.
Хозирги вақтда жахонда 6 млрд. ахоли булиб, сайёрамиз ахолисининг янада кўпайиши кутилмокда. Туғилиш ва соғлом оила тикланиш масалалари РС масалалари билан узвий боғлиқ. РСга салбий таъсир кўрсатадиган кўплаб тиббий ва ижтимоий омиллар мавжуд.
Дунё статистикаси.
- хомиладорлик ва туғруқ асоратларидан леталлик 500 минг йилига
Чақалоқлар ўлими 9,6 млн./йилига
5 ёшгача бўлганлар ўлими 4,8 млн./йилига
Сунъий абортлар сони 40-60 млн.
Улардан ўлимга олиб келмаган 25-30%
РС статистикасида хавфли кўрсаткичлардан бири бўлиб оналар ўлими – хомиладор бўлгандан бошлаб туғруқдан кейин 40 кун давомида хисобланади.
Оналар ўлими сабаблари кўп бўлиб, ЖССВ статистикаси бўйича кўпчилик давлатларда оналар ўлимининг қуйидаги сабаблари учрамокда.
Оналар ўлими сабаблари (ЖССТ).
қон кетиш
гипертензия (гестоз)
септик холатлар
патологик туғруқ
асоратланган абортлар
Бундан ташқари репродуктив саломатлик сифатини белгиловчи яна бир қатор кўрсаткичлар мавжуд.
ЖССТ маълумотлари буйича:
РС асослари
Оналар ўлими >35 ёшдан катталарда ёшларга нисбатан 5 марта юкори
. Даун касаллиги
19 – 35 ёш – 1:1000
35 ёш – 30:1000
. интергенетик интервал тахминан 30 %
. туғруқ сони = аборт сонига тенг
. ЭГК фертил ёшдагиларда тахминан60 – 70 %
Оналар ўлими кўрсаткичи ва бошқа асоратлар фертиллик кўрсаткичи билан узвий боғлиқ.
Ўзбекистондаги статистик кўрсаткичлар дуне статистикаси билан ўхшаш. Бунга қўшимча қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:
Ўзбекистонда 2,5 млн.га яқин оилалар бор. Ахолининг ярмидан кўпи, яъни 12 млн – аёллар. Йилига Ўзбекистонда 250 мингга яқин янги оилалар вужудга келади.
1998 йилгача 500 минг туғруққа 500 минг аборт тўғри келган бўлса, хозирги кунда эса бу кўрсаткич 340 мингга камайган, лекин улар орасидаги нисбат сақланиб турибди.
Кўкрак бези раки Билан касалланган аёллар орасида биринчи хомиладорликни аборт қилиб олдирганлар кўп учраши ахамиятга лойик. Фертил ёшдаги аёлларнинг атиги 20% 2,5-3 йиллик интергенетик интервални сақлашмокда.
Фертил ёшдаги аёллар ва хомиладорлар орасида ЭГК кўрсаткичлари жуда юқори. Баъзи бир жойларда, масалан Қоракалпоғистонда бу кўрсаткич 80-90%ни ташкил этади. Шунга кўра, касалланган оналардан касал болаларнинг туғилиши кўпаяди. Шундай қилиб, РС бутун Дуне буйлаб, шу қаторда Ўзбекистонда хам нафақат ахамиятга лойиқ, балки фаол иштирок этишга мажбур этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |