Мавзу: Realizatsiya xarajatlarini hisobga olish. Режа: Сотиш харажатлари ҳисоби



Download 53 Kb.
Sana25.04.2022
Hajmi53 Kb.
#580598
Bog'liq
34-Мавзу


Мавзу: Realizatsiya xarajatlarini hisobga olish.
Режа:



  1. Сотиш харажатлари ҳисоби.

  2. Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби

Маҳсулотни реализация қилиш бир қанча харажатларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги харажатлар сотиш харажатлари деб юритилади. Уш бу турдаги харажатларни тўғри, аниқ ва ўз вақтида акс эттириш ҳар бир корхонанинг молиявий натижаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сотиш харажатларини ҳисобга олиш “ Харажатлар таркиби тўғрисидаги Н изом” га асосан амалга ош ирилади. Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига куйидагилар киритилади:
♦ темир йўл, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар;
♦ савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг иш харажатлари;
♦ маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боглик меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бош қарув ходимларидан ташқари;
♦ уларнинг ижтимоий суғурта ажратмалари;
♦ савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;
♦ асосий воситалар ва номоддий активлар аморти зацияси;
♦ санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва со чикдари, ошхона идиш-товоғи ва анжомлари эски риши;
♦ газ, ёқилғи, электр энергияси харажатлари;
♦ товарларни сакдаш, уларга ишлов бериш ва улар ни сортларга ажратиш харажатлари;

Молиявий ҳисоб


♦ савдо рекламаси харажатлари;
♦ ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча йўқотилиши;
♦ ўраш-жойлаш материаллари харажатлари;
♦ мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш харажатлари;
♦ меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари;
♦ вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сакдаш, туйнуклар,
ўйикдар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар;
♦ махсус кийим-бош ва пойафзални ювиш ва тузатишга материаллар қиймати;
♦ умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ҳақ тўлаш;
♦ касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;
♦ умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;
♦ сотиш бозорларини ўрганиш бўйича белгиланган нормативлар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар);
♦ илгари иш жойи бўйича лавозим оклад микдорини сакдаган ҳолда бошқа ташкилотлар корхоналардан, шунингдек, вақтинчалик ўриндошлик бўйича ходимларга тўланадиган окладлардаги фарқ;
♦ совун, аптека, дори-дармон воситаларининг қиймати;
♦ соликдар (ер учун, мулк учун, автотранспорт воситалари учун);
♦ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сакдашга ва таъмирлашга ажратмалар;
♦ банк хизматларига тўловлар;
Юқорида биз келтирган харажатлар 9410— “ Сотиш бўйича харажатлар” ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисобварақ бўлиб, қайси давр бўлмасин, унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди.
Унинг дебет томонида товарларни сотиш билан боғлиқ.

Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби


Махсулотнинг сотилиши корхона маблағлари айланиш ининг якунловчи жараёнидир. Бу жараён корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг халқ хўжалиги истеъмолида ўз ўрнини топганлигини англатади.


Ҳозирги пайтда корхона ишини баҳолашда маҳсулотнинг сотилиши асосий ўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Халқаро ҳисобда маҳсулот, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган ту шумни белгилашнинг икки усули мавжуд:
♦ Касса усули — бунда сотувдан олинган тушум,
юклаб жўнатилган маҳсулот учун ҳақ сифатида пул келиб тушишига қараб эътироф этиб борилади.
♦ Юклаб жўнатиш усули — бунда маҳсулот харидорларга жўнатилиб, уларга ҳисоб-китоб хужжатлари (счёт-фактура, транспорт юк хатлари ва бошқа шунга ўхшаш ужжатлар) топширилишига қараб бу маҳсулот сотилган қисобланади.
Касса усули қўлланилганда маҳсулотни топшириш ва унинг ҳақини тўлашга дойр хўжалик операциялари бажарилгандан кейингина маҳсулот сотиш ишлари тугатилган ҳисобланади. Агар маҳсулот жўнатилиб, унинг пули харидорлардан келиб тушмаган бўлса, сотиш иши якунланган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Юклаб жўнатиш усули қўлланилганда маҳсулот ва товар жўнатилиб, ишлар ва хизматлар бажарилганидан кейин, уларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор (буюртмачи)га такдим этилган бўлса, ана шундай махрулот (ишлар, хизмат)лар ва товарлар сотилган ҳисобла нади. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор (буюртмачи)га шартномада кўзда тутилган усулда берилган вақтдан эътиборан бу ҳужжатлар харидор (буюртмачи)га тақдим этилган ҳисобланади. Агар шартнома шартларига кўра харидор (буюртмачи) маҳсулотни бевосита иш лаб чиқарувчи корхонанинг ўзида қабул қилса, у ҳолда бундай маҳсулот харидор (буюртмачи) га топширилиб, шартномада кўзда тутилган ҳужжатлар расмий-
лаштирилиб, ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор (буюртмачи)га ёхуд унинг вакилига такдим этилганидан кейинсотилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий М аж лисининг 1997 йил 24 апрелдаги сессиясида тасдикданган ва 1998 йил 1 январдан бошлаб амалда қўллаш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси
Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитасининг 1998 йил 4 январдаги “ Корхона ва ташкилотларни солиққа тортиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги хатига биноан ҳам юридик шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади. Бунга кўра корхона ва муассасалар жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар юзасидан ушбу махрулот, иш ва хизмат­
лар қийматини тўлаш вақти ҳамда ҳақиқатан пул келиб тушишидан қатьий назар, жўнатилган маҳсулот иш ва хизматлар қийматидан давлат бюджетига солиқ қисоблашлари ва уни бухгалтерия ҳисобида ўша ҳисобот даврида акс эттиришлари лозим. Демак,
юқорида айтилганлар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги хўжалик юритиш шароитида 1998 йил 1 январдан бошлаб корхона ва муассасаларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар пулнинг қачон келиб тушишидан қатьий назар, улар харидор корхоналарга жўнатилган вақтдан бошлаб реализация қилинган деб ҳисобланади.
“Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад”
номли 2-сон Б Ҳ М А га мувофиқ куйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромадлар тан олинади (12-банд):
♦ хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча кисмини харидорга топширганида;
♦ хўжалик юритувчи субъект, одатда, мулкка эгалик кдлиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганида;
Ф даромад микдори ишончли даражада баҳоланганида;
♦ хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиш эҳтимоли мавжуд бўлганида;
♦ битим билан боғлиқ қилинган ёки кутилаётган харажатлар ишончли даражада аникданадиган бўлганида.
Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган такдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган микдорни ундириш хусусидаги ноаникдик вужудга келган такдирда, қайтарилмаган микдор ёки олиш мумкин бўлмаган миқдордаги пул дастлаб тан олинган даромад микдори нинг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
^Корхона иш ини сотиш режасининг бажарилишига қараб баҳолаш корхона раҳбарларини маҳсулот сотиш ва молиявий фаолият масалаларига кўпроқ эътибор беришга чақиради ҳамда корхонанинг бир маромда ишлашига ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши-
га ижобий таъсир кўрсатади. Булар эса, ўз навбатида, корхонадаги ишлаб чиқаришнинг иқгисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.
у Харидорлар томонидан тўланган пул мол етказиб берувчи корхонанинг ҳисоб-китоб счётига келиб ту шади. М ол етказиб берувчи ташкилотларнинг тайёр маҳсулоти харидорлар томонидан шу маҳсулотни тайёрловчи корхонанинг ўзида бевосита қабул қилиб олинса ёки у маҳсулот транзит усули билан (таъминот сотиш ташкилотларининг иштирокисиз) жўнатилса, маҳсулотнинг харидорга топширилиши тегишли ҳужжат лар билан расмийлаштирилади ва у молиявий натижаларга киритилади.
Корхонада сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (иш, хизмат) товар маҳсулоти деб номланади. Товар маҳсулоти (иш, хизмат) таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
♦ буюртмачи ва харидорларга сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ва корхонанинг ўзида ишлаб чи қарилган ярим фабрикат;
♦ халқ истеъмоли товарлари, чиқиндилардан тайёрланган ишлаб чиқариш-техника мақсадларига мўлжалланган буюмлар, ярим фабрикатлар ҳамда маҳаллий хом-ашёдан халқ истеъмоли учун тайёрланган ноозиқовқат (турлари) товарлари;
♦ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
♦ саноат хусусиятидаги ишлар ва хизматлар;
♦ ўз капитал қурилиши эҳтиёжларига сотиладиган маҳсулот, иш ва хизматлар;
♦ ўз хизматидаги ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар эҳтиёжи учун берилган маҳсулот, саноат хусусиятидаги бажарилган иш ва хизматлар;
♦ саноат хусусиятига эга бўлмаган ишлар ва хизматларнинг амалга оширилиши, қиймати харидорлар томонидан тўланган ва комплектлаш учун сотиб олинган буюмлар;
♦ ўз кучи билан четга бажарилган илмий-тадқиқот ишлари.
Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши ҳисобини ташкил қилишда сотилган маҳсулот, товарлар, иш ва хизматларнинг \ар бирининг алоҳида тури бўйича юритилиб, сотилаётган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг таркибий тузилиши ҳамда уларнинг ҳар биринин^умумий сотилиш суммасидаги ҳиссаси, ҳар қайсининг рентабеллик даражаси ва бошқа маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Сотилган маҳсулот 9010— “ Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар” , 9020— “ Товарларни сотишдан олинган даромадлар” , 9030— “ Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар” ҳисобваракдарида ҳисобга олинади. 9040— “ Сотилган товарларнинг
қайтарилиши” ва 9050— “ Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” ҳисобварақларида сотилган товарлардир
Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish