Реал вақт тизимари телекоммуникации тизимларида хам мухим ахамиятни касб этади.
Реал вақт тизимари телекоммуникации тизимларида хам мухим ахамиятни касб этади.
Ахборотларни масофадан қабул килиш, қайта ишлаш ва масофага узатиш ҳам реал вақтларда амалга оширилади. Агар реал вақт тизимлари жорий этилмаса, оддий видеоконференцияларни ҳам ташкил этиб бўлмайди. Бу жараён хам мураккаб бўлиб бир вақтни ўзида видео информацияларини алмашинувини ташкил этиш вазифаси туради. Компьютер тизимлари оркали видео информацияни узатиш ва қабул қилиш ўзини мураккаб тизимига эга бўлди.
GPRS (General Packet Radio Service) тизими хам реал вақт тизимларида фаолият юритади. Ундаги информация алмашинуви хам реал вақтларда олиб борилади. Информацияни узатилиши интернет тизими билан радио алоқа тизимини биргаликда ташкил этилиши бўлиб, информациялар пакет режимида узатилади ва қабул қилинади.
GPS (англ. Global Positioning System) тизими спутниклар навигацияси бўлиб, реал вақт тизимларида масофа, вақтни аниқлаб харакатдаги предметни оний ҳолатини аниқлашга қаратилган.
2. Реал вақт тизими, таърифлари ва турлари.
Реал вақт тизими-ҳодисаларни реал вақтда қайта ишлай оладиган тизим.
Реал вақт тизими - бу маълум вақт ичида талаб қилинадиган хизмат даражасини таъминлай оладиган тизимдир. Реал вақт тизимларининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар атроф-муҳит томонидан белгиланадиган ёки унинг мақсади билан белгиланадиган қатъий вақт талабларига бўйсунади. Самарадорликнинг асосий мезони вақт хусусиятларининг таъминлашдир. Реал вақт тизими - бу ташқи ҳодисаларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган оқимига олдиндан таъсир кўрсатадиган аппарат ва дастурий мажмуадир. Бу деганики:
А) тизим объектда содир бўлган ҳодисага жавоб бериш учун вақт керак, яъни бу воқеа учун критик бўлган вақт давомида. Ҳар бир ҳодиса учун критик вақтнинг қиймати объект ва ҳодиса томонидан аниқланади ва, албатта, бу вақт ҳар хил бўлиши мумкин, лекин тизимнинг ҳодисага жавоб қайтариш вақти тизимни яратишда башорат қилиниши (ҳисобланиши) керак. Башорат қилинган вақтда жавоб йўқлиги реал вақт тизимлари учун хато ҳисобланади.
Б) тизим бир вақтнинг ўзида содир бўлган ҳодисаларга бир вақтнинг ўзида жавоб қайтариши керак. Агар икки ва ундан ортиқ ташқи ҳодисалар бир вақтда содир бўлса ҳам, тизим бу ҳодисалар учун критик бўлган вақт оралиғида уларнинг ҳар бирига жавоб қайтара олиши керак.