4-масала
Иқтисодиётда пул базаси 200 млн. сўмга тенг. Депонентлаш кoэффициенти 0,8. Мажбурий заҳира меъёри 20%. Реал пул қолдиғига талаб қуйидаги тенглама орқали ифодаланади: Md=0,4Y – 50r, даромад ҳажми Y = 800. нархлар даражаси P = 4. Мувозанатли фоиз ставкасини топинг.
Ечиш:
Масала шартига кўра:
МB = 200, cr = 0,8, rr = 0,2, P = 4, Y = 800.
mm = : (0,8 + 1):(0,8 + 0,2) = 1,8
Мs = МB х mm = 200 х 1,8 = 360.
Нарх даражасини ҳисобга олган ҳолда, реал пул таклифи
Мs = 360 : 4 = 90.
Мувозанат нуқтасида Мs = Md, яъни:
90 = 0,4 х 800 – 50 r r = 4,6%.
5-масала
Банк мультипликaтoри 2,5 га тенг. Пул таклифининг ошиши 60 млн. сўмни ташкил этди. Заҳиралаш меъёрини ва пул таклифи ошишига сабаб бўлган ортиқча заҳиралар ҳажмини аниқланг.
Ечиш:
Банк мультипликaтoри формуласи:
mm = 1 / rr = 2,5 rr = 0,4, яъни заҳиралаш меъёри 40%ни ташкил этади.
Масала шартига кўра: Мs = 60, демак, ортиқча заҳиралар ҳажми қуйидагига тенг:
R= Мs: mm = 60 : 2,5 = 24.
6-масала
Марказий банк, «арзон пуллар» сиёсатини амалга ошириш орқали 10 млрд. сўм миқдоридаги қимматли қоғозлар, жумладан, тижорат банкларидан 5 млрд. сўм ва аҳолидан 5 млрд. сўм сотиб олди. Аҳоли олинган пулларнинг бир қисмини банк тизимидан ташқарида нақд пулда сақлайди. Мажбурий заҳиралар меъёри 20%ни ташкил этади. Агар банк тизими ўз «арзон пуллар» имкoниятларидан тўлиқ фойдаланса, пул таклифи қандай ўзгаради?
Ечиш:
1-усул. Мs = МB х mm.
МB = 9 млрд. сўм (10 – 1 = 9 ёки 4 (аҳоли) + 5 (тижорат банки) = 9).
mm = 1 : 0,20 = 5 Мs = 9 х 5 = 45 млрд. сўм, яъни агар тижорат банклари депозитлари 9 млрд. сўмга ошса, пул таклифи 45 млрд. сўмга ошади. Умумий пул таклифи Мs = D + C, демак, пул таклифининг умумий ўзгариши қуйидагини ташкил этади:
Мs = 45 + 1 = 46 млрд. сўм.
2-усул. Марказий банк тижорат банкларидан 5 млрд. сўм миқдоридаги облигациялaрни сотиб олиб, ортиқча заҳираларни яратади, яъни EР = 5 млрд. сўм бунда депозитлар ҳажми D = R х m = 5 х 5 = 25 млрд. сўмга ортади.
Марказий банк шунингдек, аҳолидан 5 млрд. сўм миқдоридаги облигациялaрни сотиб олди. Шартга кўра, аҳоли 1 млрд. сўмни нақд пулга айлантирган, демак 4 млрд. сўм банк ҳисоб рақамларида депозит сифатида сақланади. Бунда мажбурий заҳиралар: rr = D х rr = 4 х 0,2 = 0,8 млрд. сўмга, ортиқча заҳиралар эса: R = 4 – 0,8 = 3,2 млрд. сўмга тенг.
Мs = R х mm = 3,2 х 5 = 16 млрд. сўм.
Демак, банк тизимида депозитларнинг умумий ҳажми: D = 25 + 16 = 45 млрд. сўм. пул таклифи: Мs = D + C = 45 + 1 = 46 млрд. сўм, яъни Марказий банк «арзон пуллар» сиёсатини амалга ошишиш орқали пул таклифини 46 млрд. сўмга оширган.
Do'stlaringiz bilan baham: |