I I
Ф.Тейлор-
нинг илмий менежмент тамойиллари
Асбоб-ускуналарни стандартлаштириш
Функцияли маъмурият
Хронометраж
Иш ҳақи тўлашнинг табақалаштирлган тизими
Жиҳозларни жойлаштиришни оқилона ташкил этиш
Маҳсулотни сотиш ва заҳираларни сақлашни такомиллаштириш
Г.Эмерсоннинг “Унумдорликнинг 12 тамойили”:
1. аниқ кўзланган ғоялар ва мақсадлар;
2. соғлом маъно;
3. малакали маслаҳат;
4. интизом;
5. персоналга адолатли муносабат;
6. тезкор, ишонарли, тўлиқ, аниқ ва доимий ҳисоб-китоб;
7. диспетчерлаш (нозимлаш);
8. меъёрлар ва иш тартиби;
9. шароитларни меъёрлаштириш;
10. операцияларни меъёрлаштириш;
11. ёзма стандарт йўриқлар;
12. унумдорлик учун мукофот.
Франциялик мухандис Анри Файолнинг меҳнатни ташкил этишдаги тамойиллари:
Раҳбарият — мажбуриятдир.
Интизом.
Фармойиш бериш бирлиги.
Раҳбарлик бирлиги.
Хусусий манфаатларни умумий манфаатларга бўйсундириш.
Персонални мукофотлаш
Г.Форд классик менежментни аниқ мақсад — меҳнат унумдор-лигини ошириш, сарф-харажатларни камайтириш, катта молиявий самарага эришиш хизматига қўйди. Унинг корхоналаридаги мураккаб асбоб-ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқаришда мисли кўрилмаган самара берилишини таъминлайдиган технологик ва меҳнат жараёнларини ялпи синхронлаштиришга мослаштирилди. Форд биринчи бўлиб энг кам иш ҳақи миқдори ва 8 соатли иш кунини жорий этди. Унинг ишлаб чиқаришида яхши ишлаган ҳар бир ишчи яхши иш ҳақи олиши кафолатланарди. Ҳар бир ишчи, мутахассис ўз зиммасига юклатилган вазифа ва иш қуролини такомиллаштиришдан манфаатдор эди.
Персонални бошқаришнинг замонавий йўналишлари „инсон ресурсларини бошқариш" тушунчасини ҳам қамраб олади. Инсон ресурсларини бошқариш ишлаб чиқаришда инсон омилини ҳисобга олишга асосланган.
„Инсон ресурслари" тушунчаси XX аср 70- йилларнинг охири ва 80- йилларнинг бошида „шахсий менежмент, ёки персонални бошқариш" фани негизида таркиб топа бошлади. Ҳозирги вақтда „Персонални бошқариш" ва „Инсон ресурсларини бошқариш" тушунчалари фарқланиши эътироф этилади. Хусусан, иқтисодчи олим Стори шахсий, ишлаб чиқариш муносабатлари билан инсон ресурсларини бошқариш ўртасида 27 та фарқ мавжудлигини асослайди. Ушбу хусусиятлар умумлаштирилган ҳолда „персонални бошқариш" билан „инсон ресурсларини бошқариш" ўртасидаги асосий фарқлар
Персонални бошқариш билан инсон ресурсларини бошқариш ўртасидаги тафовутлар.
Инсон ресурсларини бошқариш хизматлари корхона пировард натижага эришиши учун қуйидаги омиллар орқали таъсир кўрсатиш-лари мумкин:
Меҳнат унумдорлигини ошириш.
Меҳнат сифатини яхшилаш.
Ҳуқуқий меъёрларга қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Рақобатда устунликка эришиш.
Инсон ресурсларини бошқариш хизматининг вазифалари
Do'stlaringiz bilan baham: |